Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

Грецияда тарих фани. 
Грецияда тарих фани бирданига вужудга келган эмас. Грекларнинг 
тасаввурича тарих фан эмас, балки саньатдан ва панд – насиҳатдан иборат, 
шу сабабли қадимги греклар бошқа фанлар сингари тариҳнинг ҳам ўз музаси 
бор, бу муза Клиодир
Клмо бошқа музалар билан бир қаторда саньатлар 
худоси Аполон аёнлари орасида бўлган, деб ҳисоблаганлар . Греклар тарихий 
воқеалар тўғрисида чиройли ва панд – насихатли ҳикояни ҳаммадан кўпроқ 
қадирлаганлар. Улар тарихнинг асосий вазифаси панд – насихатдан иборат 
деб ҳисоблаганлар.
Дастлабки вақтларда логограф деб аталувчи кишилар (“логос” “сўз”, 
“графо”- ёзаман
демакдир) шаҳарларнинг одатда ўзлари туғилган 
шаҳарларнинг тарихи тўғрисида ёзганлар. Логографлар эрамиздан аввалги
VII асрда ва V асрнинг бошларида яшаганлар. Ўз асарларида улар бирон 
1
Қаранг : философия истории, 391 – 397.б


30 
шаҳарнинг тарихини ёзганлар, лекин улар бу тарихни афсона билан 
аралаштирганлар.
Герадот – илмий тарихнинг яратилиши. 
Герадотни биз тарихчи сифатида яхши биламиз. Унинг тўққиз тўмли 
тарих асарининг ҳар бири юз эллик ва ундан ортиқ ҳикоя, ривоят ва ўзига хос 
тарихий новеллаларни ўз ичига олади. 
Герадот асарлари Плутарх, Юстин, ижодларига ҳам катта таьсир 
ўтказган, таниқли тадқиқотчи М, Мандеснинг фикрича Юстиннинг кўпгина 
фикрлари Герадотдан олинганлиги
2
, Диадорнинг кўпгина тасвирлари 
Фукидидга яқин турганлиги қайд этилади
3
.
Арриан Ксенофонт ижодини давом эттирганлигини очиқ ойдин айтади. 
Герадот ёшлигидидан сёхат қилишни яши кўради. Галикарнос порт шаҳри, 
савдо-сотиқ билан шуғилланувчи савдогарлар, йўловчилар шаҳри бўлгани 
учунми ўспиринлик йилларидаёқ у яқин атрофдаги мамлакатларга бориб 
қолади. Денгиз шунқори ва саёҳлари тилидан ғаройиб саргузаштларни 
тинглашни жуда – жуда ёқтиради. “эрон тарихи китоби” Герадот эьтиборини 
айниқса ўзига тортади. Хароннинг “Эрон тарихи” китобида Аҳамонийлар 
давлатига қарам бўлган Осиёдаги кўпгина маьлумотлар ҳақида қимматли 
маьлумотлар бор.
Геродот туғилган ўлка тарихий саргузаштларга бой эди. Бундай 
тарихий воқеаларни кўп эшитган Геродот кейинчалик ҳақли равишда 
тарихий ҳикоялар ижодкори бўлиб, қолади. Геродотнинг она шаҳри 
Галикарнос ҳокими Лагдимид қарши кўтарилган исёнда Паниасид билан 
бостирилади. Герадот эса мамлакатдан қувғин қилинади. Шундан сўнг 
бўлажак тарихчи Осиё бўйлаб сафарга чиқишга қарор қилди. Герадот қора 
денгиз қирғоқлари бўйлаб сафардалигида Ольвия шаҳри ва уларга яқин 
жойлашган скифлар ҳақида қизиқарли маьлумотларни эшитади. Ундан 
илгари ҳам скифлар ҳақида талайгина китобларни ўқиб уларнинг ҳаёт 
кечириш тарзига қизиқиб қолган эди.
Герадот Самос оролида бир мунча вақт бўлиб, Осиё бўйлаб сафарга 
жўнайди. Герадот дастлаб, Аҳамонийлар давлатининг маркази бўлган суз 
шаҳрига келади.эфес ва Сард шаҳарларида бўлди. Кичик Осиёдаги Галис, 
Месопатамиядаги Эфрат ва Тигр дарёларидан ўтади. Герадотнинг фикрича, 
Каспий бўйларида кўчманчи массагетлар яшайди. Массагетлар балиқ гўшти, 
парранда ва сутли таомларни истемол қилишади. Бу ернинг халқлари жуда 
жангари бўлишган. Айтишларича Эрон шоҳи Кир ҳам уларни ўзига 
бўйсудира олмаган. Герадот Месопатамия ва Вавилония ўлкаларининг 
табиатига ҳам кенг тўхталади. Бу жойлар Орол денгизига яқин бўлиб, айрим 
тадқиқотчилар бу ўлкаларга Герадот келмаган дейишса, бошқалар келган 
дейишади. Герадот Ўрта Осиё ҳақида муҳим маьлумотлар келтиради. Бу ерда 
2
Мандес М. Опыт историко – критического комментария Грическая история Диадора, отнашенние 
Диадора к Геродоту и Фукидиду. Одесса : экон, 1901, 111 стр.
3
Ўша асар 155. б.


31 
бир неча ҳокимликлар мавжудлигини, уларнинг ҳаммаси улкан Эрон 
давлатига қарам эканлигини тасдиқлайди. Бу ҳокимликларни аниқ номи 
билан атайди. Жумладан, Бақтрия, Гиркания, Каспий, сўғдлар, саклар, 
хорасмийлар ва орийлар, бу ўринда изоҳ талаб номлардан орийлар 
Афғонистоннинг ғарбий қисмига жойлашган элатлардир. Бақтриянинг 
пойтахти ўша вақтда Балҳ шаҳри бўлган каспий ҳокимлигида 
Туркманистоннинг жануби- ғарбий қисмида жойлашган қабилалар кирган 
Хоразмийлар хоразмликлар, сўғдлар Политмет (Зарафшон) бўйларида, 
саклар Тяньшань тоғининг ғарбий этакларида жойлашган эдилар. Шундан 
сўнг Герадот Ҳиндистон ўлкасида саёҳатини давом эттириб, Панжобга 
боради. Бу ерга бостириб келган Доро ҳақида қимматли маьлумотлар 
тўплайди. Герадот кейинги асарларида Ливия, Миср ўлкаларини ҳам кенг 
тасвирлайди. Герадот тарихнинг шунчаки хабарчиси эмас, балки тарихни 
жонлантириб кўрсатувчи етук ижодкордир. Унинг скифлар ҳақидаги 
асарлари ниҳоятда бебахо ва қадрли.
Герадотнинг “скифлар” асари жаҳон хазинасида муносиб ўрин тутган, 
бу асар жуда кўплаб тилларга таржима қилинган. Скифларни биринчи бўлиб, 
жаҳонга танитган ҳам Герадотдир, XVII – XVIII асрлардаёқ рус 
императорлари Герадотнинг “скифлар” асарини жуда катта қизиқиш билан 
ўқишган ва жуда кўп нусҳаларда таржима қилишга буюруқ беришган. 
Натижада, асар бир неча марта таржима қилиниб, қайта-қайта нашр этилади. 
Скифлар ҳақида Герадотдан илгари Юнон олимлари Гомер,Эсхил ҳам 
ёзганлар, лекин скифларнинг хақиқий ва биринчи тарғиботчиси Герадот эди. 
Герадотнинг “скифлар” асарининг услуби, ундаги ҳикояларнинг характерли 
хусусият-лари ҳақида бир қанча илмий тадқиқот ишлари юзага келди. Бу 
илмий тадқиқотлар ичида айниқса, И. Я. Тимошенконинг “ Герадот ва унинг 
асари” Витольд Клингернинг “ҳикоячилик мотивлари” асарлари шунингдек, 
шарқ ҳалқларини тарихий ҳикоялари” каби жуда катта аҳамиятга эга бўлган 
ижод дурдоналари юзага келди. Герадот катта ишга қўл уради. Фақат 
скифларни эмас Европа ва Осиёдаги ҳатто Африкадаги кўпгина 
қабилаларнинг ҳаётига оид маьлумотларни акс эттиради. Герадот ижоди 
Тарих номли Тўққиз китоби катта илмий хазинани ташкил этиб, бу 
китобларнинг ҳар қайсиси юзлаб ҳикояларни ўз ичига олган. Герадот антик 
даврдаги бошқа олимлардан шу билан фарқ қиладики, у фидойи тарихчи эди. 
Ўз ҳаётини тахликага қўйиб бўлса – да ижод дардида узоқ юртларни кезди. 
Жаҳонгашта тарихчи не - не хавф – хатарларларга дуч келмади. Бу 
сафарларида у аввал ўз кўзи билан кўриб, қулоғи билан эшитгач, кейин ижод 
қиларди. Хар қандай фараз ва тахминлар унинг учун бегона эди. У минглаб 
қабила ва элатларда бўлади. Юзлаб дарёларни кечиб ўтади. Ўша пайтда хеч 
бир олимнинг қадами етмаган узоқ ўлкаларни кезади.хали кўп кўрилмаган 
мавзуларни биринчи бўлиб ёритади. Шунинг учун ҳам Герадот номи 
тарихимизда алоҳида аҳамият касб этади.
Юқоридаги фактлар асосида биз айтишимиз мумкинки илмий 
тарихнинг яратилишида Герадотнинг Тарих асари мухим аҳамият касб этади.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish