Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

Цивилизацион ёндашувлар. 
Формацион ёндашувдан фарқ қилиб, цивилизацион ёндашув ягона 
яхлит тизимга туширилган таьлимот сифатида шаклланган эмас 
“Цивилизация” тушунчаси (лотинча civilize фуқароларга, давлатга хос) илк 
бор XVIII асрда европалик маьрифатпарварларнинг асарларида қўллана 
бошлади. У жиддий эволюцияга юз тутиб, ҳозирги пайтгача бир қанча 
маьноларда қўлланилади. Дастлабки даврларда у табиат олами тузилишидан 
фарқли равишда умуман инсониятни, унинг ижтимоий тузилишини 
англатган ва бирлик шаклда ишлатилган. Кейинчалик у ёввойилик ва 
жоҳилликдан кейин келувчи ижтимоий ривожланиш босқичини билдирган. 
Сўнгра у қадриявий
хусусият касб этиб, маданият, яьни кишиларнинг, 
ҳалқларнинг менталитети маьносига яқинлашиб қолди. Америкалик олимлар 
А. Кребер ва К. Клакхан 1925 йилда “маданият” терминининг 164 та 
таьрифини эьлон қилдилар ва кўп холларда уни “цивилизация” термини 
билан бир қаторда қўлланилганлигини қайд этдилар. “Цивилизация” ва 
“маданият” тушунчалари кўпинча синонимлар сифатида ишлатиб келинди. 
XIX асрнинг иккинчи яримидан цивилизация тушунчасини бутун бир 
халқлар ва мамлакатларнинг ривожланган холатига “олий даражадаги 
маданий тузилмаларга татбиқан, кўплик шаклида қўлланила бошланди. 1861 
йилда Залсбургда инсоният цивилизацион ривожининг ранг-баранглиги 
назариясини, тарихга маданий-тарихий ёки цивилизацион ёндашувни 
шакллантира бошлаган маданий-тарихий мактаб пайдо бўлди. Н.Й. 
Данилевский (1822-1865), О. Шпенглер (1880-1936), А.Тойнби (1889-1975), 
П.А.Сарокин (1889-1968) ва бошқалар ушбу мактабнинг машхур 
намояндалари эди. Уларнинг ҳар бири “цивилизация” терминига ўз 
талқинларини берганлар. Данилевский “Маданий тарихий типлар”, 
Шпенглер “етук маданиятлар”, Тойнби “локал цивилизациялар”, Сарокин 
“маданий суперсистемалар” ғояларини илгари суришган. Уларнинг ичида энг 
оммавийлашгани “локал цивилизациялар” термини бўлди.
Умуман 
олганда, 
маданий-тарихий 
йўналиш 
намояндалари
цивилизацияни, одатда этник чегаралар билан мос тушмайдиган этнослараро 
характерга эга бўлган маданият типлари тарзида тушинганлар. Лекин 
этнослараро цивилизациялар муайян маданий марказларнинг кучли таьсири 
остида вужудга келади. Хусусан Қадимги Шарққа нисбатан Яқин Шарқ, 
Ҳинд ва узоқ шарқ цивилизациялари, Европага нисбатан эса антик 
цивилизация ҳақида фикр юритилиб, улар мос равишда Қадимги 
Месопотамия, Шимолий Ҳинд, Хитой ва Греция таьсирида пайдо бўлган, 
цивилизацион ёндашувда цивилизацион айният (идентичность) мезонлари 
яьни маданиятнинг у ёки бу типини қандай белгилар асосида аниқлаши 
масаласи ниҳоятда мухим аҳамиятга эга бўлади. Шунга боғлиқ ҳолда 


27 
уларнинг сони классификацияси ва ўзаро алоқадорлиги муаммоси турлича 
хал этилади. Масалан О. Шпенглер цивилизация шаклланишида диннинг 
белгиловчи аҳамият касб этишини кўрсатиб, 8 та буюк маданиятлар ёки 
цивилизациялар номини келтиради. Булар Миср, Бобил, Ҳинд, Хитой, 
Апполон (Юнон – Рим) араб (афсункор) Мексика, Ғарб (фауст) маданиятлари 
ёки цивилизацияларидир. 
А. Тойнби цивилизацион айниятнинг мезони сифатида, дин, тарих, тил, 
анана ва маданиятни қабул қилади.ҳамда шу асосида 5 та “жонли” 
цивилизацияларни ажратади Ғарб христианлиги орқали бирлашган Ғарб 
жамияти; жанубий шарқий Европани Россия билан бирлаштирган проваслав- 
христиан жамияти Шимолий Африкадан тортиб, буюк Хитой девори 
худудигача бўлган ислом жамияти, тропик- субконтенентал Ҳиндистондаги 
ҳинд жамияти, жануби-шарқий Осиёнинг субтропик ва мўтадил ҳудудларида 
шаклланган узоқ шарқ жамияти.
Н.Данилевский 10 та цивилизацияни ёки унинг ибораси билан айтганда 
маданий-тарихий типларни фарқлайди.Булар:Миср,Оссурия,Бобил Финикия-
Халдей (қадимги сомий),Хитой,Ҳинд,Эрон,Яхудий, Юнон,Рим,Араб, (янги 
сомий) 
Европа 
(романо–герман) 
цивилизацияларидир.Цивилизацион 
концепция тарафдорлари ривожланишининиг даврийлиги нуқтаи назардан 
туриб цивилизацияниниг вужудга келиши гуллаб яшнаши ва ҳалокати 
босқичларини ажратадилар уни ўсимликлар, жониворлар ва инсон ҳаёти 
даврлари билан қиёслаб цвилизациялар “туғилади, ривожланишининг турли 
босқичларидан ўтади қарийди, сўнади, халок бўлади”деб хисоблашди. 
Умуман олганда тарих уларнинг фикрича, жахон тарихи миқёсида муайян 
тарзда ўзаро алоқада бўлган, ривожланиб борувчи локал цивилизациялар 
мажмуини 
ташкил 
этади.Жахон 
цивилизацияси 
эса 
турли 
цивилизацияларнинг ўзаро таьсири натижасидир.Шундай қилиб цивилизация 
– тарихнинг маданий-тарихий концепцияси нуқтаи назаридан социомаданий 
асосога кўра бир-биридан фарқ қилувчи мамлакат ва халқларнинг йирик 
ҳамда узоқ давом этадиган мустақил умумияти бўлиб, уларнинг ўзига 
хослиги таббий охир-оқибат ҳаётнинг обьектив шараоитлари, шунингдек 
ишлаб чиқариш усулига боғлиқ бўлади. Бу умумиятлар вужудга келиш 
шаклланиш, инқироз ва барҳам топиш босқичларини босиб ўтдилар.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish