Термиз давлат университети


Шарқ – Ғарб дуаллиги Тарихнинг мегадаврий гипотезаси



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

Шарқ – Ғарб дуаллиги Тарихнинг мегадаврий гипотезаси. 
XX асрнинг охирларига келиб, айрим аналитиклар томонидан дунёнинг 
икки ярим шарли тузилиши ва тарихининг мега цикллик (мегадаврий) 
характери концепцияси илгари сурила бошлади
Бу таьлимотнинг заминида инсоният тарихини аввал бошданоқ Шарқ 
ва Ғарбга бўлинган социомаданий тизимлар тарзида талқин этиш ғояси 
ётади. Машҳур немис файласуфи К. Ясперс (1883-1969) ёзишича: “Дастлабки 
қутбланиш (Шарқ ва Ғарб) турли кўринишларда асрлар давомида 
ҳаётийлигини сақлаб келган”. Юнонлар ва Форслар Рим империясининг 
ғарбий ва шарқийга бўлиниши, ғарбий ва шарқий христианлик, Ғарб дунёси 
ва ислом Европа ва Осиёни булар бирининг ўрнини бошқаси кетма-кет 
эгаллаган ушбу қарама- қаршиликнинг тимсолидир . 


28 
Бу нуқтаи назарнинг тарафдорлари таькидлашича, узоқ ўтишдаёқ Шарқ 
ва Ғарб ўртасида муайян меҳнат тақсимоти вужудга келган.улардан 
биринчиси - маьнавий ташаббуслар билан чиққан бўлса, (буюк жаҳон 
динларининг айнан шарқда пайдо бўлганлиги ҳам бежиз эмас), иккинчиси – 
инновацион ғояларни илгари сурган. Инсониятни Шарқ ва Ғарбга ажратишни 
улар инсон миясини чап ва ўнг ярим шарига бўлиниши билан қиёслайдилар.
Жаҳон тарихи катта мегадаврдан иборат бўлиб, унинг доирасида у ёки 
бу босқичда шарқий – ғарб ёки, ғарбий-шарқ фаразлари алоҳида ажралиб, 
бир-бирларини ўрнини эгаллаб турганлар. Бунга гоҳ Шарқ, гоҳ Ғарб 
сайёрамизнинг дунёвий тизимида етакчилик қилган. Биринчи шарқий ярим 
шар фазаси (дунёга Шумер, Оссурия – Бобил, Миср цивилизацияларини 
берган) жаҳон тарихи ривожидаги жамоатчиликка асосланган босқич бўлиб, 
бунда цивилизациялашув умумийликнинг алоҳидаги жамоатчиликнинг 
индивидуаликка нисбатан устворлигини англатган. Бу фазанинг энг юқори 
нуқтаси ўзининг куч-қудрати билан индивидуал-хусусий ташаббусларни 
йўққа чиқарган шарқона давлатнинг шаклланиш даврига тўғри келади.
Мегациклнинг иккинчи фазасида ташаббус ғарбий ярим шарга ўтди. 
Унинг энг ривож топган, гуллаб яшнаган даври Қадимги Юнон, кейинчалик 
Рим цивилизацияларига тўғри келди. Уларнинг ўзига ҳос томонлари 
иқтисодиётнинг давлатдан ажралиши, хусусий мулкнинг пайдо бўлиши, 
фуқаролик жамияти ва ижтимоий тартиботнинг демократик элиментларни 
шаклланиши, гедонизм ғалабаси, яьни жамоа олдидаги бурчга нисбатан 
индивидуал эҳтиёжларнинг устувор келиши билан характерланади.
Учинчи фаза – Римнинг инқирозидан Ғарб рениссанисигача бўлган 
даврни ўз ичига олиб, шарқий – ғарб, яьни феодализм фазаси ҳисобланади. 
Бунда жамоатчилик аҳлоқига қайтиш, ижтимоий бурч ва шахсий вазминлик 
тан олинди.
Тўртинчи фаза – катта жаҳон тарихий мегадаврнинг ғарбий фазаси, 
XX асрда бошланган модерн даврига тўғри келади.
Шу билан бирга, шарқий фаза ғарбий фаза билан ва аксинча 
алмашганида, жаҳон тарихининг бирлиги сақланиб қолади. Ҳамда бу ҳар 
бир фазада муқобил фазанинг доминантлиги билан белгиланади. 
Инсониятнинг ҳар бир “ярим шари” ўзида ҳам ғарб, ҳам шарқ 
импульсларини қабул қилган бўлиб, улар тегишли доминантлари билангина 
фарқ қиладилар. Доминантларнинг алмашинуви муайян маьнавий 
механизмнинг таьсирига боғлиқ бўлиб, у ёки бу цивилизация (ғарбий ёки 
шарқий жамият) инқирози ҳарбий геосиёсий муваффақиятсизликларда яққол 
намоён бўлгунга қадар, у устувор қадриятлар, мотивациялар доирасида пайдо 
бўла бошлайди. Юқорида келтирилган концепция асосида сўнгги – йилларда 
нашр этилган адабиётларда тарихнинг катта шаклида ҳозирги замон ғарбий 
фазаларининг шарқий фазага алмашиниши (ғарбий – шарқ фазасининг 
шарқий – ғарб фазасига)ҳақидаги гипотезалар илгари сурилмоқда. Бугунги 
кунда ҳам табиат, маданият модернизациянинг экологик иқтисодий ва 
културологик юкидан шунчалик хориганки, ғарбий фаза илгари инкор этган 
оламни жонли мушоҳада этиш ва ижтимоий тартибот шаклларини тиклаш 


29 
зарурати вужудга келди. Келажакнинг бундай белгилари сифатида “яқин 
шарқ”феномени Тинч океани минтақасидаги мамлакатларнинг тарихий 
ривожланиш сурьатлари ва мазмунидаги муваффақиятлари келтирилади. 
Жаҳон тарихининг мегадаврийлик концепцияси ўзининг гипотетик ва 
схематик хусусиятларига қарамай, жаҳон тарихини бирликда, Шарқ ва 
Ғарбнинг ўзаро диалектик алоқадорлигида англашга йўналтирилган 
замонавий нуқтаси назарларидан бири сифатида муайян эьтиборга лойиқдир.
Информацион ва цивилизацион ёндашувлар ривожининг нисбати ва 
истиқболлари. 
Формацион ва цивилизацион ёндашувлар бир-биридан фарқ қилади. 
Аммо бир-бирларини тўлиқ инкор этмайдилар, улар бир-бирини ўзаор 
тўлдиради
1
.
Агар формацион ёндашув тарихнинг ижтимоий-иқтисодий кесими 
бўлиб, тарихни моддий ишлаб чиқариш усули асосида таҳлил этса, 
цивилизацион ёндашув маданият омилига, маданиятга, асосан хулқ-атвор 
ҳарактерига, аньаналарга, урф-одатларга, турмуш тарзига менталитетликка 
эьтибор қаратади.
Формацион 
ёндашув 
жамиятни 
вертикал 
кесмаси 
бўйича 
ривожланишини қуйи босқичдан юқорига қараб мураккаблашиб боришини 
кўрсатса, цивилизацион ёндашув жамиятни горизантал йўналишдаги 
ривожини тарихий макондаги, тарихий тузилмалар, цивилизациялар, унда 
яшовчи, онг ва иродага, муайян қадриятларга эга бўлган кишиларнинг ўзига 
хос маданиятлари, турмуш тарзиларининг таҳлилидан иборат. 
Формацион назария янгиланиши мумкин ва зарур, шу асосида ҳам, ўз 
навбатида, цивилизацион ёндашув ҳам инсоният тарихининг яхлит 
манзарасини акс эттирувчи формацион назариянинг оқилона элментлари 
ҳисобига янгиланиши мумкин. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish