32
Эрамиздан аввалги II асрнинг иккинчи яримида Полибий “умумий
тарихни” ёзган. Унда эрамиздан аввалги 264-146 йиллардаги воқеалар баён
қилинган. Унинг бу асари илмий тадқиқотдир. Полибий грек
историографиясининг энг яхши аньаналарига амал қилган. Аммо унинг
сиёсий
қарашлари
Рим
жамиятидаги
консерватив
табақаларнинг
манфатларини ифода қилган. Полибий Римнинг ўрта денгиз шарқий
қисмининг ҳаётига аралашишини кузатиб, унда Рим ҳокимияти ўрнатилиши
муқаррар деган ҳулосага келган. У ўзининг асрида Римнинг бир қанча
қабилалар ва ҳалқларни ўзига бўйсундирилишининг сабабларини кўрсатиб
беришга, яьни рим давлатининг вужудга келиш тарихини яратишга харакат
қилган. Полибий Рим давлатининг қудратини унинг давлат тузумидаги
хусусиятларидан деб билган, унинг назарида бу тузумни идора қилишининг
аристократик, демократик ва монархик шакллари ажойиб тарзда бир – бири
билан қўшилиб кетган. Полибий манбаларни жуда синчиклаб текширган,
мамлакатнинг географик холати ва унинг иқлимини ўрганган. У антик давр
тарихининг одат хукмидаги адабий усулларидан фойдаланган. У воқеанинг
баёнотида воқеада иштирок қилувчи нутқларини киритган. Полибий бу
билан уларнинг гапларига мумкин қадар “ҳақиқий” тус беришга харакат
қилган. У манбаларнинг нақадар ростлигини аниқлаб, тарихий воқеаларнинг
сабабларини айрим шахснинг иш ва харакатларида кўрган холос.
Полибий тарих чинакам воқеаларни изоҳлашга ва бу воқеаларнинг
кейинчалик тараққиёт йўлини белгилашга имкон беради. Яьни тарих
“насихат бериши” “ўргатиши” мумкин амалий жиҳатдан фойдали бўлиши
мумкин деб фараз қилган.
Тит Ливий.
Тит Ливий Римнинг афсонавий замондан бошлаб ўзи яшаган даврга
ўтган бутун тарихини ёзишга ҳаракат қилган. Унинг бу ғоят пухта асари 142
та китобдан иборат бўлган, лекин ундан атиги 38 таси ва бошқа баьзи
китобларидан парчалар сақланган холос. Тит Ливий тарихни ёдгорлик деб
билган. Унинг фикрича, тарих ўрнак бўла оладиган намуналарни кўрсатиши
бизнинг авлодларимиз кўп йиллар давомида кўриб келган, офатлардан
қандай қилиб, сақланишига ўргатиши лозим.
Тит Ливий воқеаларнинг сабабли боғланишларини аниқлаш уларни
изоҳлаш ва бу воқеалар ростми – йўқми, бу ҳақда бош қотирмаган. Унинг
асарларида Фукидид, Полибий асарларига хос тарихий танқидлар йўқ. Тит
Ливий, Цицеронга тақлид қилишга уринган у бу уринишда муваффақият
қозона олмаган. Унинг биринчи иккинчисидан асрлар ажратиб турган
қахрамонни бир хил чиройли фикр юритишади, бир хил ҳаракат қилишади
ва бир хил гапиришади. Тит Ливийнинг республика тарихидан қимматли
манба бўлиш асарлари муаллифнинг фикрича китобхонга чуқур таьсир
қилмоғи лозим бўлмаган. Унинг асарлари илмий тадқиқот эмас, балки В. Г.
Белинский айтганидек, саньаткорнинг асари саньат асаридир.
Do'stlaringiz bilan baham: