Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

 
Илк инквизиция.
Христианлик ягона диний оқим сифатида
 Рим 
империясининг турли 
вилоятларига тарқала бориши жараёнида хар
 бир 
мамлакат шароитига ва маҳаллий анъаналарга 
мослашли. Рим давлатининг марказлашиш тизимининг емирила бошлаши оқибатида автокефал 
(мустакил) черковлар пайдо бўлди. Лекин масала христиан черковларининг бўлиниши билан хал 
бўлиб қолмади. Улардан баъзилари христиан руҳонийларииинг халқаро йиғинлари қарорларини ва 
тасдиқланган ақидаларни тан олишдан бош тортдилар. V асрнинг ўрталарига келиб,
 Халки
дон 
умумхристиан йиғини қарорларидан норози черковлар пайдо булди. Бу черковлар расмий 
христианликка нисбатан муайян мавқега даъвогарлик кила бошлади.
Христианликдаги энг йирик бўлиниш икки асосий йўналиш — православие ва 
католицизмнинг пайдо бўлиши ҳисобланади. Бир неча юз йилликлар давомида бу парчаланиш 
учун замин тайёрланди. Рим империясининг турли қисмлари ўртасидаги муносабатлар 
ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари, улар ўртасидаги рақобатли кураш парчаланишни 
белгилаб берди. Диний ташкилотлар фаолияти улар мавжуд бўлган ҳудудлардаги ижтимоий ва 
сиёсий тизимлар билан мустаҳкам боғлиқ эди. Византиядаги марказлашган давлат хокимияти 
шарқий христианлик (православие)га ўз таъсирини кўрсатди. Черков дарҳол давлатнинг муҳим 
қисмига, император эса унинг раҳбарига айланди. Ғарбий христианлик (католицизм) эса аста-
секинлик билан жамиятнинг ҳамма соҳаларига, хатто сиёсий соҳага ҳам ҳукмронлик қилишга 
интилувчи ташкилотга айлана борди. Шарқий ва ғарбий христианликнинг ўзаро фарқига маънавий 
маданият ривожланишининг ўзига хослиги ҳам таъсир кўрсатди. Шарқий христианлик ўз 
эътиборини фалсафий муаммоларга, ғарбий христианлик эса ҳуқуқий масалаларга қаратди. Икки 
христианликнинг тугал айри тушиши 1054 йил 16 июлда содир бўлди. Византияда
 
черков
 
ва 
дунёвий хокимиятнинг ўзаро муносабати масаласи санамларни эъзозлашга қарши бўлиб ўтган 
ижтимоий-диний ҳаракат даврида ҳал қилинди. Санамларни эъзозлаш масаласида 
императорларнинг расман таслим бўлишларига қарамасдан, черковнинг иқтисодий ва сиёсий 
мавқеи зил кетди. Патриарх императорга бутунлай карам эди. Император черковнинг олий 
хукмдори ҳисобланиб, бир вақтнинг ўзида дунёвий ва диний хокимиятни мужассам этган эди. 
Ғарбда эса бу муносабатлар бошқа характерга эга бўлиб, бу ерда беқарор ижтимоий муносабатлар 
илдиз отган эди. Шунинг учун католик черкови дунёга мутлақ ҳукмронлик қилиш талабини 


40 
илгари сурди ва буни ҳаётга татбиқ қилиш учун бир неча юз йиллар кураш олиб борди. XII ва XIII 
асрларда католик черкови шу қадар юксалдики, унинг дунёвий хокимиятни эгаллаши учун кенг 
имкониятлар юзага келди. Папа Григорий VII (1021—1085 йиллар; папалик даври 1073—1085) 
дунёвий хокимиятдан мустақил бўлиш истагини эмас, балки унинг устидан ҳукмронлик ўрнатиш 
талабини илгари сурди. Кейинчалик бу масала папалар томонидан қулай тарихий вазият вужудга 
келган ҳар бир лаҳзада кун тартибига қуйилаверди. Григорий VII ўз фаолиятида Августин 
таълимотига амал қилди. Унга биноан, Худо олами ердаги ҳаётдан беқиёс даражада устун туради. 
Диний ва дунёвий хокимият ўртасидаги ўзаро муносабатни аниқлаш мақсадида табиий оламдаги 
асосий ёритгич — Қуёш ва Ойни таққослашдан фойдаланилди.
Иннокентий III (1198-1216 йиллар) даврида папаларнинг жамиятдаги мавқеи тўғрисидаги 
масала энг олий даражада қайта қуриб чиқилди. У «апостол Пётрнинг ворислари» формуласи 
папаларнинг қадр-қимматини камситади, чунки Пётр буюклигига қарамасдан, барибир инсон, деб 
ҳисоблади. «Римнинг илк руҳонийси, — деб эътироф этади Иннокентий III, — ҳақиқатдан хам 
оддий одамнинг эмас, балки Худонинг ноиби ҳисобланади. Гарчанд биз апостоллар рахбарининг 
ворислари бўлсак-да, апостолларнинг хам, одамларнинг хам эмас, балки Иисус Христоснинг 
меросхурларимиз»
4
. Ўрта асрлардаги мафкуравий ҳаёт диний шаклда давом этди. Фалсафа, 
юриспруденция, сиёсий тафаккур ва табиатшунослик, «етти эркин санъат» илоҳиётга 
буйсундирилган эди. Ижтимоий-иқтисодий, сиёсий тизим ҳам диний таълимот нуфузи орқали 
муқаддаслаштирилди. Бундай шароитда хар қандай фикр ва ҳиссиёт, сиёсий онгнинг намоён 
булиши диний шаклда ифодаланиши лозим эди. Бу даврда кенг таркалгани бидъатчилар 
таълимоти эди. Бидъат мавжуд ҳукмрон диний таълимотга зид равишда вужудга келган. Кўпинча, 
улар черков ҳукмронлиги шароитида диний дунёқараш доирасидан четга чиқа олмадилар. 
Бидъатчиларга антиклерикализм руҳи хос эди. Уларда, купинча, пантеистик гоялар 
мужассамлашган. Хатто, черковга боғлиқ бўлмаган равишда одамнинг Худо билан қўшилиб 
кетиши мумкинлиги ғояси тарғиб қилинди. XIII асрнинг 30 йиллари черков ҳокимияти томонидан 
бидъатчиларга қарши кураш воситаси сифатида епископлик инквизицияси орқали амалга 
оширилган. Инквизиция ушбу епархиядаги вазиятга, епископ ва дунёвий хокимият қудратининг 
ўзаро нисбатига, маҳаллий аҳоли билан муносабатларга боғлиқ эди. Шунинг учун бундай 
шароитларда бидъатчиларни бешафқат таъқиб қилиш доимий ва узлуксиз эмас эди. XIII асрнинг 
30 йиллари бошларида папа Григорий IX эълон килган бир қанча ҳужжатлар орқали, 
марказлашган папа инквизицияси таъсис этилди («Инквизиция» сўзининг ўзи соддагина 
«қидирув» мазмунига эгадир). Иннокентий IV томонидан 1252 йилда эълон қилинган бўлиб 
инквизицияга ташкилий мақом берилди. Бу мақомга биноан инквизиция тергови давомида 
қийноққа солишга расман рухсат берилди. Дунёвий ҳокимиятга қарата қабул қилинган булла 
инквизиция таъкибида сабот ва катъиятни талаб қилувчи йўл-йуриқлар билан тўлиб-тошган эди. 
Ҳатто, бу йул-йуриқлар таҳдидлар билан ҳам битилган.
Инквизиция трибунали фаолият кўрсата бошлаганиданоқ, бу ерда чақимчилик авж олиб 
кетди. Қўрқувдан ваҳимага тушган кишилар ўзларининг танишлари, дўст ва қариндошларига ҳар 
қандай айбни тункай бошладилар. Шахсий уч олиш авж олиб кетди. Одатда ҳамма маълумотлар 
инквизиция трибунали томонидан текширилиши лозим эди, аммо куп ҳолларда бундай қилиш 
зарур бўлган ишлар ҳажмининг катталиги туфайли мумкин булмай қолди. Шубҳаланган кишилар 
қамоқка олиниб, бутун тергов давомида сиёсий махбуслар учун мўлжалланган турмада сақланган. 
Қамалган кишиларни ушлаб туриш муддати, хатто, белгиланмаган. Бундайлар узоқ йиллар 
мобайнида оғир шароитда ўз тақдирининг ҳал қилинишини кутиб ётган. Инквизиция суди 
томонидан шафқатсиз қийноқ усулларининг қўлланилиши туфайли тергов бераётган киши ночор 
аҳволга тушарди. Одамни жисмонан ва маънан майиб қилиш учун ишлаб чиқилган пухта тизим 
уни ҳар қандай айбни тан олишга мажбур қилар эди. Холдан тойган айбдор инквизиция суди 
талабини бажаришга мажбур буларди. Айбдорга имзо чекиш учун баённома бериларди. Унда 
айбдор ҳеч қандай мажбурлаш, қўрқитиш билан эмас, балки ихтиёрий ва чин юракдан гувоҳлик 
берганлиги қайд этиларди.
Бидъатчилигини тан олган ва ундан воз кечган киши енгилроқ жазога сазовор бўлган. Бундай 
кишилар турли муддатга қамоқ жазосига ҳукм этилган, муқаддас жойларга сажда қилишга, муайян 
маросимларни бажаришга мажбур қилинган. Оғир ҳолатларда умрбод қамоқ ёки ўлим жазоси 
белгиланган. Ўлим жазоси икки усулда амалга оширилган. Агар айбдор айбини тан олса, уни 
буғиб улдирганлар. Мабодо бидъатчи тавба- тазарру қилмаса, уни тириклайин ёқиш лозим бўлган. 


41 
Баъзи ҳолатларда бу расмий маросим мураккаблашиб, айбдор секин ёниб турган оловда 
куйдирилган, қийноққа солинган. Черков инквизицияни жорий килиш оркали кишиларнинг ақл-
заковати устидан чексиз хукмдорликни урнатишга, сиёсий хаётда ўз устунлитини 
мустаҳкамлашга, бойлигини кўпайтиришга интилди. Черков фақат бойлигини купайтиришда 
муваффақиятга эришди. Иннокентий III ва Григорий IX даврида қудратининг олий чўққисига 
чиққан папалик юз йилга яқинроқ вақтдан кейин таназзулга юз тутди. Шу даврда Европада содир 
бўлган чуқур ижтимоий-иқтисодий жараёнлар папаликнинг таназзулга юз тутишита сабаб бўлди. 
Бу жараёнлар кейинчалик реформациягача бўлган ҳаракатларда ва реформация даврида ўзининг 
мафкуравий ифодасини топди. Инквизиция ўз усулларининг кучлилиги, услубларининг нозик ва 
разиллигига қарамасдан тарихнинг ривожланиш конуниятлари олдида ожиз эканлигини кўрсатди.
Ўрта асрлар Европа фалсафаси ана шундай мураккаб бир вазиятда шаклланди. Жамият 
ҳаётининг барча соҳаларида диний ақидалар ва қадриятларнинг устуворлиги ўрта асрлар 
фалсафасига теоцентрик хусусият ато этди.
Рим империяси парчаланиб, унинг ўрнида ўрта аср Ғарбий Европа цивилизацияси юзага 
келгунга қадар ўзига хос ўтиш даври содир бўлди. Ўтиш даврида янги цивилизация маънавияти ва 
мафкураси асослари шаклланди. Эски дунёнинг мажусий маънавияти, унинг дунёқараши ва 
тафаккур тарзи Рим империяси таназзулга учраган вақтда мавжуд бўлган ижтимоий, мафкуравий 
ва аҳлоқий муҳитга зид келганлиги учун турли элатлар ва этник гуруҳлардан ташкил топган 
фуқаролар ва қулларнинг маънавий эҳтиёжларини қондирмай қўйди. Вужудга келган маънавий- 
мафкуравий бўшлиқни христиан дини эгаллай бошлади. Антик давр маънавий маданиятининг 
янги цивилизация куртаклари бўлган христиан маънавияти, дунёқараши ва фалсафасига ўз ўрнини 
бўшатиб бериши давр тақозоси бўлиши билан биргаликда, унинг шаклланишига мажусий 
маданият ва маънавият анъаналари қаттиқ қаршилик кўрсатди. Рим императорлари бу курашда 
ижтимоий-сиёсий ва маънавий-ташкилий таъкиб қилиш усулларини қўлладилар. Шарқдан келган 
динларнинг тарқалиши, империянинг ўзида турли бидъатчи диний йуналишларнинг фаолият 
кўрсатиши маънавий ва мафкуравий вазиятни янада мураккаблаштирди. Мана шундай шароитда 
христианлик инсон ва жамиятни маънавий покликка, руҳий камолотга олиб борадиган таълимот 
эканлигини асослаш, шу таълимотни ҳимоя қилиш, яъни апологик (юн.
— 
бирон нарсани ёки 
кимсани химоя қилиш) тадбир кўриш эхтиёжи туғилди. Эҳтиёж мақсад ва фаолликни келтириб 
чиқарди. Христиан ёзувчилари ўз эътиқодларини ҳимоя қилишга, христианликнинг антик фалсафа 
ва маънавиятга бўлган муносабатини аниқлашга, христиан фалсафаси асосларини ёритиб беришга 
қаратилган апологетик мактублар, ваъзлар ва рисолалар ёза бошладилар. Ўз навбатида, христиан 
дини ва дунё-қарашини ҳимоя қилиш, асослаш ва тартиб этиш фаолияти апологетик тафаккур 
тарзи ва анъанасини келтириб чиқарди.
Апологетика
 
II ва III асрда христианлик тарихида апологетика ёки апологетлар даври вужудга келди. 
Апологетика сўзининг луғавий маъноси ҳимоя қилувчи демакдир. Яъни, христиан диний 
ақидаларини турли ҳужумлардан ҳимоя қил
ишди
р. Апологетлар давлатнинг христианликка 
нисбатан душманлигини бартараф қилишга интилиши билан биргаликда ўзларининг асарларида 
христианлик таълимотини асрашга, қолаверса, Рим салтанатини оқлаб бўлмаслитиии кўрсатишга 
ҳаракат қилдилар. Улар ўз асарларида ё диалог шаклидан ёки апологиянинг тан олинган мумтоз 
шаклидан фойдаландилар. Уларнинг асарларида икки хусусият кўзга ташланади: 1) Инкор қилиш. 
2) Тасдиқлаш. Аввало улар мушриклар томонидан христианликни айбловчи атеизм, каннибализм, 
дабдабалик ва Худога қарши хатти-харакатлар каби айбларни инкор қилдилар. Шунингдек, улар 
христианликнинг поклигини тасдиқлаб, қўполлик, осийлик яҳудий динига, мушриклик дииларита 
эса давлатга сиғиниш хос деб хисоблаганлар. Апологенларнинг асарларида мушриклик динлари

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish