Термиз давлат университети


Августин асарларида икки – илохий ва дунёвий шаҳарлар



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

Августин асарларида икки – илохий ва дунёвий шаҳарлар 
моҳиятининг таҳлили. 
Августиннинг йирик апологетик асарларидан бири “Илоҳий салтанат 
ҳақида” рисоласидир. 410 – йилда Аларих томонидан Римнинг хонавайрон 
қилинишидан ваҳимага тушган одамлар, бу фалокат римликларнинг эски 
динларидан воз кечиб, христианликни қабул қилганликлари учун юз берди, 
деб ҳисобладилар. Августин ўз дўсти Маркеллиннинг илтимоси билан 
бундай қарашларга зарба бермоқчи бўлди. У таькидлайдики, давлатнинг 
равнақи эски кўпхудолик дини туфайли бўлмаган, чунки римликлар 
христианликни қабул қилганларида ҳам мағлубиятлар учун абадий 
фаровонликка эришиш учун Рим худоларига сиғиниши зарур бўлмаган. 
Августин фикрича мушриклар худолари ҳаётда ҳам маьнавиятда ҳам хеч 
қандай ёрдам беролмайди. Христианлик эса римликлар фойдаланган ҳамма 
моддий бойликларни бериши мумкин. 


37 
Августининг бу асарида тарих фалсафаси ўзига хос ишлаб чиқилган. 
Унда Августин икки илоҳий ва дунёвий шаҳар моҳиятини ташкил қилади. 
“худо шаҳри” худога мухаббат билан ўзаро бирлашган одамлардан иборат. 
Дунёви шаҳарда ўз – ўзига муҳаббат қўйган ўз шарафи ва форовонлигига 
интилувчи жонзотлар яшайди. Шундай қилиб бу шаҳарлар муҳаббатнинг 
турлари билан бир – биридан фарқланувчиларига бўлинган. Шаҳарлар 
хақида гапирганда, Августин Рим империясини назарда тутмайди. Унинг 
қарашлари универсал характерда бўлиб, ўша пайтда кенг тарқалган. Тарих 
қайтарилишлар (цикл) билан ривожланади деган қарашларга қарши 
қаратилган эди. Августин икки шаҳар ўсиши ва равнақини таҳлил қилади 
ҳамда уларнинг тақдири ҳақида башорат қилади. Қиёматдан кейин илоҳий 
шаҳар ахолиси умумий бахтга эришади, дунёвий шаҳар ахолиси эса абадий 
жазога лекин Августин таькидлайдики, бу шаҳарлар ўртасидаги икки хил 
ҳолат вақтга, зарурий эмас ва у худо иродаси билан тугатилади. Августин 
фикрича, юнон тарихчилари ҳам инсоният ривожига бўлган қарашларида 
буни англаб етмаганлар. Худо тарих устида ҳукмронлик қилади, унга 
бўйсунмайди (кейинчалик буни Гегел ҳам айтган эди) Тарих қайтариқлар 
билан эмас, тўғри чизиқ бўйлаб ривожланади. Худо яратганга қадар ўз 
онгида маьлум вақтда амалга оширган режага эга бўлган. Бу режада икки 
шаҳар ўртасида кураш мавжудлиги кўзда тутилган, оқибатда бу режа 
тарихий ривожланиш чегарасидан ташқарида ғайритаббий кучнинг 
аралашувида амалга ошади Августин тарихда ҳамма одамларнинг 
“умумийлиги” ва “Якка”лигини кўради. Масалан Герадот форс урушида 
фақат юнонлар ва форслар ўртасидаги курашни кўрган бўлса, Августин 
бутун инсон ирқининг ягоналигини таькидлайди. Бундан ташқари унинг 
фикрича тараққиёт фақат ахлоқий ва маьнавий жабхада бўлади. Бу 
курашнинг энг чўққиси гуноҳ натижасида вужудга келган. Икки шаҳар 
ўртасидаги курашни илоҳий шаҳар ғалабаси фойдасига тугатиш бўлади. 
Шундай қилиб, Августин фикрича тарихнинг сўнгги мақсади ундан 
ташқарида, абадий худо ҳокимлигидадир умуман олганда Августин ўрта 
асрлар маьнавий ҳаётига жуда катта таьсир кўрсатган мутафаккирлардан 
бири эди. У “черков отаси” номига нисбатан кўпроқ файласуф сифатида 
машҳур бўлган. 
Христианлик, унинг давлат мафкурасига айланиши
.
Христианлик миллоднинг I асрида Рим 
империясининг таркибида бўлган Фаластинда пайдо бўлди. Фаластин аҳолисининг этник таркиби 
ранг-баранг эди. Бу ерга кучиб келганлар ўзлари билан бошқа маданият ва динларнинг 
унсурларини хам олиб келдилар. Сиёсий мустақилликнинг тугашини Фаластин ахолисининг бир 
кисми фожеа сифатида қабул килди. Маҳаллий анъаналар ва диний кадриятларни инкор этадиган 
ажнабий хукмронликдан норозилик, Римга карши кузголонларнинг бостирилишидан вужудга 
келган умидсизлик, ижтимоий ва мулкий табакаланишнииг усиб бориши, ички зидлиятларнииг 
кучайиши, ишончсизлик, локайдлик мистик кайфиятларни келтириб чиқарди. Милодий I асрга 
келиб, Фаластинда динни тарғибот қилувчи сайёхлар кўпая бошлади. Улар «яҳудий қавми 
шохи»га айланувчи ва уларни зулмдан озод қилувчи ҳалоскор Масихнинг якин вактларда 
келишини башорат кила бошладилар. Умуман олганда, Фаластинда содир бўлаёттан жараёнлар 
Рим империясининг бошқа ҳудудларидаги жараёнларга ҳам монанд эди. Милоднинг I асрида бу 
империя эллин оламининг деярли хамма қисмини ўз таркибига қўшиб олди. Миллий давлатлар 
ўрнида ранг-баранг этник таркибдан иборат бўлган йирик империя шаклланди. Бунинг 
натижасида кишиларда давлат кудрати олдида ожизлик, ҳимоясизлик хиссиёти вужудга кедди. Бу 


38 
жараёнларнинг хаммаси инкироз вазиятидан чикиш, ёвузлик оламидан халос бўлиш эҳтиёжини 
туғдирди. Шунинг учун жодугарлик, фолбинлик, сурия-форс, бошқа шарқий динларнинг мистик 
амалиётига қизиқиш ортиб борди. Митра, Исида, Осирис, Серапис ва бошқа худоларга сиғиниш 
оммавий тус ола бошлади. Ғайриинсоний ижтимоий тартиботларга қарши норозиликнинг антик 
шакли сифатида пайдо бўлган христианлик кучли ғоявий оқимга айланди. Ҳеч қандай куч унинг 
ривожланишига тўсиқ бўла олмади. Христианлик, авваламбор, осий бандаларнинг тенглигини 
эътироф этди. У мавжуд ижтимоий тартиботларни инкор этди ва шу билан биргаликда 
умидсизликка тушган кишиларга зулмдан, асоратдан қутулиш умидини бахш этди. Христианлик 
оламни қайта қуришга чақириб, ҳуқуқсиз ва асоратга тушганларнинг муайян манфаатларини 
ифода этди. Ниҳоят, у кулга таскин бериб, инсонга эътиқод қилиш орқали озодликка эришиш 
мумкинлигига умид уйғотди.
Христианлик яҳудийликдаги монотеизм, мессианлик, эсхатология, хилиазм каби ғояларни 
ўзлаштириб, уларни янги мазмун билан бойитди. Илохиётчилар Эски Ахд ёзувларини янгича 
тахлил килиш асосида провиденциализм, креационизм, Худонинг трансцендентлиги, уни

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish