Термиз давлат университети



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

АСАРЛАРИ.
Августин адабий меросини 100 га яқин китоб, 500 ваъз- насиҳат, 200 нома 
ташкил қилади. Унинг таркибидан «Академикларга карши» (386), «Бахтли хаёт ҳақида» (386), 
«Тартиб ҳақида» (386),
«Моно
логлар» (387), «Жон мантулити ҳақида» (387—389), «Ўқитувчи 
ҳақида» (388—389), «Тўғри дин ҳақида» (390), «Эркин ирода ҳақида» (388—395), «Тавба» (401), 
«Тазарру», «Илоҳий шаҳар ҳақида» (413—426) каби асарлар жой олган. Унинг таржимаи холига 
оид асарларидан бири 401-йилда ёзилган «Тавба»дир. Бу асарда христианликни қабул килгунгача 
бўлган ҳаётини ёзади. Автустин ўзининг мушриклик фалсафаси билан шуғулланганини 
афсусланиб қайд этади. Унинг фикрича, бу фалсафа кишини христианлик каби ҳақиқатга олиб 
кела олмайди. Августин ўз асарларида Библиянинг кўп бобларини аллегорик талқин қилади. 
Августин асарларининг ёзилиши рухан унинг жўшқин характерига мос. У жўшқин, жозибали 
рухда ёзиб, бир мавқедан иккинчи мавқега тез суръат ва ҳаяжон билан ўтади. Унинг ижоди яхлит 
бир руҳда эмас, яъни унда ягона тизим йўқ. Лекин ижодий мероси шундай бой манбаки, ундан кўп 
вақтгача христиан фалсафаси озуқа олган.
ТАЪЛИМОТИ.
Автустин христиан илоҳиётчиларидан бири сифатида Ғарбий Европа ўрта 
аср маънавий-диний ҳаётита катта таъсир кўрсатди.
У антик фалсафага янгича талқин берди.XIII 
асрга қадар ижтимоий тафаккурнинг асоси ҳисобланган диний-фалсафий таълимотни ишлаб 
чиқди. Шунингдек, у христиан тарих фалсафасига асос солди. Автустин фалсафаси христиан 
диний таълимоти ва қадимги таълимотларни таққослаш маҳсулидир. Автустин учун аниқ давр 
фалсафий доктриналаридан Платон таълимоти ғоявий манба вазифасини бажарган. Августин бу 
таълимотни асосан неоплатончилар талқини орқали ўрганган. Платон метафизикасидаги идеализм, 
билиш назариясидати абсолютизм, дунё тузилишида маънавий принциплар фарқини тан олиш 
(яъни яхши ва ёмон рухлар,айрим руҳларнинг мавжудлиги) маънавий ҳаётда иррационал 
омилларни таъкидлаш - буларнинг барчаси унга катта таъсир кўрсатади. Августин таълимоти ўрта 
аср тафаккурини белгиловчи маънавий омилга айланиб, бутун Ғарбий Европа христианлик 
таълимотига катта таъсир кўрсатади. Ўрта аср патристика вакилларидан бирортаси Августин 
даражасига кўтарила олмаган. У, унинг издошлари диний фалсафада Худони ва илоҳий 
муҳаббатни англаш инсон руҳининг асосий мақсади, ягона ҳаёт қадрияти, деб билганлар. У 
санъатга, маданият ва табиий фанларга нихоятда кам эътибор берган. Августин ўз фалсафасининг 
христиан асосига катта аҳамият билан қараган. Унинг фалсафаси теоцентрик руҳда. Яъни Худо 
фалсафий тафаккурнинг марказидир. Худо бирламчи ва бошланғич принципдан келиб чиқиб, у 
жон танадан, ирода ва сезги ақлдан устун, деб таъкидлайди. Бу метафизик жиҳатдан ҳам, 
гносеологик жиҳатдан ҳам, аҳлокий жиҳатдан ҳам устунликдир. Худо энг олий даражадаги 
моҳиятдир, фақат унинг борлиги ўз табиатидан келиб чиқади, бошқа барча нарсалар зарурий 
мавжуд эмас. Худо борлиги ҳеч нарсага боғлиқ бўлмаган моҳиятдир, бошқа ҳамма нарсалар фақат 
илоҳий ирода туфайли мавжуддирлар. Худо ҳамма мавжуд нарсалар ва ўзгаришларнинг 
сабабчисидир. Худо фақат дунёни яратибгина қолмасдан, уни сақлаб туради, доим яратишда 
давом этади. Августин дунё дастлаб яратилгандан кейин ўз-ўзича ривожланади, деган деистик 
таълимотни инкор қилади. Автустин таълимотича, Худо билишнинг ўта муҳим предметидир. 
Ўткинчи нарсаларни билиш мутлақ билиш учун ҳеч қандай маънога эга эмас. Худо билишнинг 
сабабчиси ҳамдир. Худо инсон руҳига, тафаккурига нур киритади. Одамларта ҳақиқатни танишда 
ёрдам беради. Худо энг олий даражадаги фаровонликдир ва ҳамма эзгуликнинг сабабчисидир. 
Ҳамма нарса Худо туфайли мавжуд экан, ҳар қандай эзгулик фақат Худодан келиб чиқади.
Худога интилиш инсон учун табиий ва фақат у туфайли киши бахтга эришиши мумкин. 
Шундай килиб, Августин фалсафада илоҳиёт учун катта йўл очиб беради.
Жон масаласида Августин Платон ғояларига эргашиб, уни спиртуалистик рухда тушунади. 
Унингча, жон ўзига хос субстанция сифатида жисмоний сифатга эга эмас, тананинг бир тури ҳам 
эмас. Биологик функциялар билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Танадан жон ўзининг мукаммаллиги 
билан фарқ қилади. Жонни бундай талқин қилиш қадимги юнон фалсафасида ҳам мавжуд эди. 
Лекин Августин улардан фарқли равишда жоннинг бундай устунлиги Худодандир, жон Худога 


47 
жуда яқин ва ўлмасдир, деган фикрни айтади. Унинг фикрича, жонни биз танага нисбатан 
яхшироқ биламиз, жон ҳақидати билим аниқроқ тана ҳақидаги эса аксинча. Ундан ташкари, 
Худони тана эмас, жон билади, тана билишга халақит беради. Жоннинг танадан устунлиги учун 
одам ҳиссий лаззатларини бартараф қилиб, жони ҳақида кайғуриши керак. Маънавий ҳаётнинг 
асоси ақл эмас, иродадир. Бунда Августин шунга таянадики, ҳар бир нарсанинг моҳияти унинг 
пассивлигида эмас фаоллигидадир. Бундан хулоса чиқадики, инсоннинг моҳиятини пассив 
характердаги ақл эмас, балки, харакат, фаол ирода белгилайди. Августиннинг ироданинг 
устунлиги ҳақидати таълимоти қадимги юнон рационализмидан фарқ қилади. Инсон руҳини 
иррационалистик талқин қилиш шунга олиб келадики, натижада эркин ирода руҳнинг моҳияти деб 
эълон қилинади. Бу ғояни фақат биологияга эмас, балки, илоҳиётга ҳам татбиқ этади. Яъни, 
ироданинг устунлиги илоҳий мохиятга хам тааллуқлидир. Шундай килиб, унинг фалсафаси 
интеллектуализм ва рационализмдан волюнтаризмга караб кетади.
Августиннинг бутун фалсафаси ягона, мутлақ ва мукаммал Худо ҳақидаги таълимотда 
мужассамлашган. Дунё илоҳий яратиш каби ахамиятта эта эмас, у фақат шарпадир. Худосиз ҳеч 
нарса қилиш ҳам, ҳеч нарса билиш хам мумкин эмас. Бутун табиатда ғайритабиий нарсанинг 
иштирокисиз хеч нарса содир булмайди. Августиннинг дунёқараши натурализмга қарши 
қаратилган.
Ягона моҳият ва ҳақиқат сифатидаги Худо метафизик таълимотнинг мазмунини ташкил 
этади.Худо билимнинг манбаи сифатида билиш назариясининг предметидир.Худо ягона эзгулик 
ва гўзаллик бўлгани учун аҳлоқининг предметидир.
Августин таълимотича,Худонинг эркин фаолиятининг махсули бўлган олам аклли яратилган, 
Худо уни уз шахсий гояси билан яратган. Христиан платонизми-Платоннинг гоялар ҳақидати 
таълимотишинг Августинча талкини (варианти)дир. Августин таълимотича, Худода реал дунёнинг 
идеал тимсоли яширинган. Платонда хам, Августинда хам икки дунё мавжуд: Худодаги идеал 
дунё, олам ва макондага моддий дунё. Бу — дунё ғоясининг материяда мужассамланиши билан 
пайдо булади. 
Августин эллинистик фалсафа сингари инсон ҳаётининг максади ва мазмунини бахт деб 
ҳисоблайди. Бахтни эса фақат ягона бир Худода топиш мумкин. Инсоний бахтга эришиш - энг 
аввало, Худони билиш ва жонни синовлардан ўтказиш. Скептикларта қарама-қарши улароқ 
Августин шундай билиш усулини кидирганки, у хатолардан холи булсин. Билимнинг ишончли 
бошлаигич асоси, нуктасини топишта ҳаракат килган. Унинг фикрича, ишончсизликши бартараф 
килишнинг ягона усули -сезгилар бизга хакикий билим бериши мумкин, деган фикрдан воз 
кечишда. Сезтилар орқали билиш мумкин дейиш ишончсизлик (скептицизм)ни мустахкамлашлир.
Скептикларни дунёта, билишта ишончсизлиги ва шубхасининг узи билимшишг ҳақиқатга эга, 
аниклигига далилдир, дейди. Чунки, хамма нарсага шубхаланиш мумкин, лекин 
шубхаланаётганимизга эмас. Мана шу билимга шубха билиш жараёнидати мустахкам ҳақиқатдир.
Инсоннинг онги, жони доим ўзгараёттан, нотинч дунёдаги муҳим таянчдир. Качон одам ўз 
руҳини билишга интилса, у ташқи дунёта боғлиқ бўлмаган мазмунни топади. Одамлар 
билимларини ўзларини ўраб турган дунёдан оладилар, деган тасаввур жуда юзаки, аслида улар 
билимни ўз руҳларининг тубидан оладилар. Августин билиш назариясининг моҳияти ҳамма ғояда 
тушунчаларнинг яратувчиси Худодир деган априор таълимотидир.Абадий ва ўзгармас ғоялар 
ҳақиқати инсон билими уни шундай хулосага олиб келадики, уларнинг манбаи абадий, мутлак, 
замондан ташқари, жисмсиз Худодир. Инсон ярата олмайди, у фақат илоҳий ғояларни қабул 
килади.
Худо ҳақидати ҳақиқатни акл эмас, эътикод билади. Эътикод эмас ақлдан кўра, иродага 
тааллукли. Сезги ва қалбнинг аҳамиятини таъкидлаган ҳолда Августин эътикод ва билимнинг 
бирлигини уқтиради. Шу билан бирга, у аклни юқори кўтармайди, фақат уни тўлдиради. Унинг 
фикрича, эътикод ва ақл бир-бирини бойитади. «Эътиқод килиш учун ақлли бўл, ақлли бўлиш 
учун эътикод қил». Автустин фалсафаси фаннинг автоном холатини инкор килади. Фанда эса ақл 
ҳақиқатнинг ягона воситаси ва мезонидир. Бундай таълимот христианликнинг руҳига мос келади. 
Мана шу христианлик асосида кейинги босқич — схоластика вужудга келади.
Августин билиш назариясининг характерли томонларидан бири христианлик мистицизмидир. 
Бунда талкикотнишг асосий предмети Худо ва инсон руҳидир. Билиш назариясида иррационал — 
ирода омилларишишг рационал-мантиқий омиллардан устун туриши Августин таълимотида 
эътиқоднинг аклдан устунлигини белгилайди. Унингча, инсон аклининг мустақиллиги эмас, балки 
диний акидалар каромати ҳақиқий авторитетдир. Худога ишониш — билишнинг бошлангич 
нуктаси.


48 
Эътикоднинг акддан устунлиш масаласи христиан фалсафасида янги эмасди. «Эътикодингиз 
манбаи фақат мукаддас китоб»да, деб хисобловчи утмиш «черков ота»ларидан фарқли уларок, 
Августин эътикодининг энг олий нуфузли манбаи деб черковни хисоблаган. Черков ҳақиқатан 
ягона, гунохсиз, сунгти таянчдир. Бундай караш уша давр шароитига мос келарди. Чунки Рим 
империясишишг гарбида черков гоявий жихатдан хам ташкилий жихатдан хам кучли 
марказлаштан ташкилот эди.
Автустин умуман эътикод билан черков нуфузи туфайли мукаддаслаштирилган диний 
эътиқодни аралаштириб юборади.Маълумки, тажрибага суянган ишонч бутунлай бошқа моҳиятга 
эга.У муқаддас китоблар «ҳақиқат»ларидан келиб чиқувчи эътиқоддан бутунлай фарқ қилади. 
Автустин фалсафасида яхшилик ва ёмонлик, улар ўртасида фарқ масаласи муҳим масалалардан 
бири эди. Унингча, бир томондан, яъни Худо томонидан яратилган дунё яхшилик булмаслиги 
мумкин эмас.Иккинчи томондан, ёмонликнинг мавжудлиги шубхасиздир.Шунинг учун Августин 
таъкидлайдики, ёмонлик табиатта хос эмас, у эркин ижодиишг махсулидир. Худо дунёни яхшилик 
манбаи килиб яратган,лекин уни ёвуз ирода захарлаган. Бундан ўз навбатида бошқа бир хулоса 
чикарилади. Ёмонлик яхшиликка мутлак равишда қарама-қарши эмас, у фақат яхшиликнинг нокис 
томони. Мутлақ ёмонлик йўқ, мутлак яхшилик бор. Ҳеч қандай яхши ишлар қилишмаётган ерда 
ёмонлик юзага келади, ёмонлик — олий мақсадлардан юз ўгириш, кибр-хаводир. Кибр-ҳаво 
Худога мурожаат қилмасликдан келиб чиқади. Яна Августин таъкидлайдики, ёмонлик дунё 
мувозанатини бузмайди, лекин дунё учун зарардир. Гуноҳкорларни жазолаш ҳам бу мувозанатни 
бузмайди, авлиёларни мукофотлаш ҳам. Демак, Автустин дунёда ёмонлик мавжудлигини инкор 
қилмайди, лекин уни фақат яхшиликнинг йўқлигидан, деб ҳисоблайди.Яхшилик ва ёмонлик 
масаласи Автустин аҳлоқий таълимотида хам муҳим ўринни эгаллайди. Унишгча, ёмонлик 
одамлардан келиб чикади, дунёвий характерга эга. Яхшилик Худодан келиб чикади, Худо 
мехрибонлигининг махсулидир. Инсон ёмонлик учун жавоб беради, яхшилик учун эмас.
Муҳаббат тушунчаси масаласи буйича Августин монах Пелагий билан бахслашади. Бу 
христиан ахлоки масаласи буйича иррационалистик ва рационалистик оқим вакиллари ўртасидаги 
бахс эди. Пелатий антик 
давр рационализмидан келиб чикиб, дастлаб гунох 
булмаган, дейди. Одам гунохлардан холи тугилади, у черков ёрдамисиз 
узининг хузур-халовати ҳақида гамхурликни уйлаши керак. Пелагийнинг бу 
таълимоти христиан черковининг гоявий принципларига очикдан-очик 
ҳужум эди. Августин Пелагийнинг бу таълимотига карши чикиб, такдир 
ҳақидаги таълимотни ишлаб чикади. Бу таълимот буйича Одам Ато биринчи 
инсон сифатида озод ва гунохсиз тугилган. У Худо иродаси буйича харакат 
килиб, мангу хаётга эришиши мумкин эди. Лекин шайтон васвасаси билан 
Одам Ато шахсидаги одамларнинг бутун авлоди озод эмас, гунохкор ва 
улимга махкум. Авлиё Павел сингари уз гунохлари учун жазоланадилар. 
Худо ва дунё муносабатини дуалистик рухда тушуниш, энг аввало, Худонинг 
узгармас, абадий борлиги ва узгарувчан, улимга махкум якка нарсалар 
уртасидаги қарама-қаршиликни тадкик килиш натижасида Августин замон 
масаласига тухталади. Бу масалада Августин замонни осмоний сфералар 
харакати билан боглаб куювчи антик давр файласуфларига карши чикади. 
Унингча, осмоний сфералар хам Худо томонидан яратилган, у замон, харакат 
ва узгариш улчовидир. Бундай харакат ва ўзгариш ҳамма «яратилган» 
нарсаларга хосдир. Дунё яратилишидан илгари замон булмаган. У Худо 
яратувчанлик фаолиятининг махсули сифатида намоён булади. Нарсалар 
ўзгаришидаги улчовни Худо берган. 
Августин вактнинг асосий категориялари — ўтган, ҳозирги, келажак 
кабиларни тушунтиришга харакат килган. Унингча, утмиш хам, келажак хам 
хеч қандай тушуштиришга сигмайди. Фақат хозиргина сигади. Худди шу 
хозирги туфайли утган ёки келажак ҳақида биронта фикрга эга булиш 


49 
мумкин. Ўтган замон инсон хотираси билан боғланган, келажак орзуда 
мужассамлашган. Ўтмишни хам, келажакни ҳам ҳозиргига такаш 
илохийликдан, мутлакликдан далолат беради. Худода хамма вақт ўтмиш ва 
келажак мужассамлашган. Худонинг мутлак абадийлиги ва моддий, инсоният 
дунёсининг ўзгарувчанлиги, ўткинчилиги ўртасидаги қарама-қаршилик 
Августин томонидан ишлаб чикилган христиан дунёқарашининг асоси бўлиб 
колади. 
Августиннинг йирик апологетик асарларидан бири «Илоҳий салтанат 
ҳақида» рисоласидир. 410-йилда Аларих томонидан Римнинг хонавайрон 
килинишидан вахимага тушган одамлар, бу фалокат римликларнинг эски 
динларидан воз кечиб, христианликни қабул килганликлари учун юз берди, 
деб хисобладилар.Августин уз дусти Маркеллиннинг илтимоси билан бундай 
карашларга зарба бермокчи бўлди. У таъкидлайдики, давлатнинг равнаки 
эски кўпхудолик дини туфайли бўлмаган, чунки римликлар христианликни 
қабул килганларида хам мағлубиятлар учун, абадий фаровонликка эришиш 
учун Рим худоларига сиғиниши зарур бўлмаган. Августин фикрича, 
мушриклар худолари хаётда хам, маънавиятда хам хеч қандай ёрдам 
беролмайди. Христианлик эса римликлар фойдаланган хамма моддий 
бойликларни бериши мумкин. 
Августиннинг бу асарида тарих фалсафаси ўзига хос ишлаб чиқилган. 
Унда Августин икки — Илоҳий ва Дунёвий шаҳар мохиятини тахлил килади. 
«Худо шахри» Худога муҳаббат билан узаро бирлашган одамлардан иборат. 
Дунёвий шаҳарда ўз-ўзига муҳаббат куйган, уз шарафи ва фаровонлигига 
интилувчи жонзотлар яшайди. Шундай килиб, бу шаҳарлар муҳаббатнинг 
турлари билан бир-биридан фарқланувчиларга булинган. Шаҳарлар ҳақида 
гапиргаида, Августин Рим империясини назарда тутмайди. Унинг карашлари 
универсал характерда булиб,ўша пайтда кенг таркалган тарих кайтарилишлар 
(цикл) билан ривожланади, деган карашларга карши каратилган эди. 
Августин икки шаҳар усиши ва равнақини тахлил килади хамда уларнинг 
такдири ҳақида башорат килади. Киёматдан кейин Илоҳий шаҳар ахолиси 
умумий бахтга эришади, Дунёвий шаҳар ахолиси эса абадий жазога. Лекин 
Августин таъкидлайдики, бу шаҳарлар уртасидаги икки хил холат вактинча, 
зарурий эмас ва у Худо иродаси билан тугатилади. Августин фикрича, юнон 
тарихчилари хам инсоният ривожига бўлган карашларида буни англаб 
етмаганлар. Худо тарих устида хукмронлик килади, унга буйсунмайди. 
(Кейинчалик буни Гегель хам айтган эди). Тарих кайтариклар билан эмас, 
тугри чизиқ буйлаб ривожланади. Худо яратгунга кадар уз онгида маълум 
вактда амалга оширган режага эга бўлган. Бу режада икки шаҳар уртасида 
кураш мавжудлиги кўзда тутилган, окибатда бу режа тарихий ривожланиш 
чегарасидан ташкарида гайритабиий кучнинг аралашувида амалга ошади. 
Августин тарихда хамма одамларнинг «умумийлиги» ва «якка»лигини 
куради. Масалан, агар Геродот форс урушида фақат юнонлар ва форслар 
уртасидаги курашни курган бўлса, Августин бутун инсон иркининг 
ягоналигини таъкидлайди. Бундан ташкари, унинг фикрича, тараққиёт фақат 
аҳлоқий ва маънавий жабхада булади. Бу нарса ёмонлик билан курашнинг 


50 
оқибатида юз берадию, курашда Худонинг инояти одамлар томонида булади. 
Бу курашнинг энг чуккиси гунох натижасида вужудга келган. Икки шаҳар 
ўртасидаги курашни Илоҳий шаҳар ғалабаси фойдасига тугатиш булади. 
Шундай қилиб, Августин фикрича, тарихнинг сўнгги мақсади ундан 
ташқарида, абадий Худо хокимлигидадир. 
Августин жамият масалаларини хам илохиётчилик рухида талқин қилади. 
Юнонларнинг объективизм ва интеллектуализмига асослангап таълимотини 
инкор килиб, ирода акддан устун деб эълон килади. Августин Худони чексиз, 
дунёни эса гайритабиий мохиятнинг махсули ва инояти, деб бидди. Худо энг 
аввало, иродага эга бўлган мохиятдир. Унинг фалсафаси ирода, эътикод, 
муҳаббат, рахм-шафкат ва ишончга асосланган фалсафадир. Хеч махал акл ва 
исботга асосланган фалсафа эмас.
Августин 
ижодида 
қарама-қаршилик 
ва 
ишончсизликлар куп.Масалан,у бир томондан ҳақиқатга фақат якка одамгина эришиши мумкин, 
иккинчи томондан ҳақиқат фақат черковнинг имтиёзидир, дейди. Бир томондан — ҳақиқат 
бевосита характерга эга, иккинчи томондан — гайритабиий неъматларта эга, дейди. Автустин 
рационализм бефарқ илоҳий шуурдир, дейди. У таъкидлайдики, тана ёвузлик эмас, чунки у Худо 
томонидан яратилган, лекин жисмоний хохишларни ёвузлик манбаи, деб хисоблайди.Августин 
монийчиликдаги яхшилик ва ёмонлик дуализмини инкор килади, лекин дуализм унинг тарих 
фалсафасишишг асоси эди. Унинг ижоди хамда карашларида потоналарта ажратилган турли 
христианлик интилишлари, мукаддас китоблар ва черков тоялари рационализм ва мистицизм, 
тартиб ва муҳаббатга содиклик коришиб кетган эди. Августиниинг жуда куп издошлари бўлган. 
IV асрда Римнинг марказлик мавқеини йукотади.V асрга келиб,Римга шимолдан варварларнинг 
доимий хонавайрон килувчи юришлари булиб туради. Бундай шароитда ривожланиш ҳақида хеч 
қандай гап булиши мумкин эмасди, фақат анъаналарни саклаб колиш ҳақидатина гапириш мумкин 
эди. Фақат бир неча асрдан кейингина схоластлар христиан фалсафасининг янги асосларини 
ривожлантиришга харакат килдилар. Бунда улар асосан Августин таълимотига асосландилар. 
Августин урта асрлар маънавий хаёти- та жуда катта таъсир кўрсатган мутафаккирлардан бири 
эди.У «черков отаси» номига нисбатан купрок файласуф сифатида машҳур бўлган.Унинг ижоди ва 
таълимоти Платон фалсафаси билан ўрта аср мутафаккирлари орасидаги боғловчи бир буғин эди. 
Августин анъанаси кўп вақттача христиан фалсафасининг ягона намунаси эди. Фақат XIII 
асрдагина Фома Аквинский христиан фалсафасининг янги намунасини ишлаб чикади, лекин 
Августин таъсири бундан кейин хам давом этади. 

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish