Термиз давлат университети


Христиан диний-фалсафий тараққиётининг янада ривожланиши босқичи



Download 1,41 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/94
Sana17.07.2022
Hajmi1,41 Mb.
#816265
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   94
Bog'liq
tarix falsafasi majmua mallayev

 
Христиан диний-фалсафий тараққиётининг янада ривожланиши босқичи
 
III—
V асрларга тўғри келди. Бу даврда ривожланган Патристикада 
(патристиканинг луғавий маъноси «ота»ни англатиб, бу ном кўпинча ҳурмат 
маъносида ҳарбий епископларга берилган) ўзгача ғоявий ва мафкуравий 
вазифалар турган эди. Чунончи, кўпайиб кетган диний бидъатчи мазхабларга 
қарши курашишни кучайтириш, христиан илоҳиётининг фалсафий 
асосларини таҳлил қилиш, инсон, жамият ва билиш масалаларининг диний 
тамойилларини ишлаб чиқиш зарурияти туғилган эди. Патристика 
ривожланишининг кейинги даврида (VI—VIII асрлар) христиан илоҳиёти 
илмини тартиблаштириш, Платон, Аристотель, Перфирий, Прокл ва 
бошқаларнинг асарларини лотин тилига таржима қилиш ва шарҳлаш, 
схоластика фалсафа асосларини яратиш ва тараққий эттириш учун зарур 
бўлган тушушчалар, категориялар ва тамойиллар тизими вужудга 
келтирилди. Патристика даврида христиан илохиётини тартиблаштиришга 
харакат килган черков оталари томонидан икки собор Никей (325-йил) ва 
Халкидан (451-йил) оралиғида биринчи муҳим асарлар ёзилди. Шарқда 
улардан бири Иоанн Злотоуст (347—407)дир. Ғарбда эса черковнинг энг 
йирик отаси Аврелий Августин бўлиб, муқаддас (Блаженний) деб ном олган 
эди (354—430). 
Августин шимолий Африкада жойлашган Нумидия вилоятининг Тагоста шаҳрида римлик 
амалдор оиласида туғилган. Отаси мажусий булиб, онаси христианликни қабул қилган. У 
дастлабки маълумотни маҳаллий мактабда олиб, лотин тилини пухта эгаллайди. Юнон тилига эса 
эътиборсизлик билан қараб, умрининг охиригача ҳам унда дурустроқ гаплашмаган. Кейин уни 
риторикани ўрганиш учун Карфагенга юборадилар. Уйидан ташқаридаги эркинликдан 
фойдаланган Августин ҳам бошқа талабалар каби бебош ҳаётга шунғиб, бир жория билан яшай 
бошлайди. Бу турмушдан унинг Адеодат исмли уғли туғилади. 373-йилда ҳақиқатни англаш нияти 
билан манийчиликка юз ўгиради, лекин тез орада ундан қониқмайди ва воз кечади. Цицероннинг 
«Гортензий» асарини ўқиш натижасида фалсафага, хусусан, неоплатончилар фалсафасига 
қизиқиш уйғонади. У 383-йилда Миланга кўчиб ўтгунча ўз она шахрида, Карфаген ва Римда 


46 
риторикадан дарс беради. 386-йилда Автустинда рухий ўзгаришлар юз беради. У жориядан ҳам, 
риторикадан дарс беришдан ҳам воз кечади. Ниҳоят 387-йилда чўқинтирилиб, христиан черковига 
қабул қилинади. 395-йилда эса шимолий Африкадаги Гиппон шаҳрида епископ лавозимини 
эгаллайди. У диний бидъат мазҳаблари монийлик, пелагийчилик ва донатийликка қарши кураш 
олиб борди. Ушбу таълимот тарафдорлариши тиз чўктириш учун у, ҳатто, ҳокимият органларидан 
ҳам фойдаланади. Автустин вандаллар қамал қилган Гиппон шаҳрида 430-йил 28 автустда вафот 
этади.

Download 1,41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish