РЕЖА:
1. Иқтисодий-сиёсий географик ўрни.
2. Табиий шароити ва ёқилғи минерал ресурслари.
3. Аҳолиси.
4. Давлат тузуми.
5. Хўжалиги:
А) Саноати
Б) қишлоқ хўжалиги
В) Транспорти
6. Ташқи иқтисодий алоқалари
Майдони-2778417 км2
Аҳолиси- 45 694 817 киши (2021й 5июль)
Пойтахти— Буэнос-Айрес.
1. Иқтисодий-сиёсий географик ырни.
Аргентина Жанубий Америка материгининг жануби-шарқий қисмида жойлашган. Мамлакат щудудининг таркибига, материк қисмидан ташқари Оловли Ер оролининг шарқий қисми ва унча катта былмаган ороллар киради. Атлантика океанида жойлашган Фолкленд (Мальвин) ороли Аргентина ва Буюк Британия ыртасида жанжалли (баҳсли) ҳудуд ҳисобланади. Мамлакат шарқда Атлантика океанига қулай чиқиш имкониятига эга. Қирғоқлари кам парчаланган, фақат Ла-Плата эстуарийси қуруқликга 320 км кириб борган. Аргентина ғарбда Чили билан шимолда Боливия ва Парагвай билан, шимоли-шарқда эса Бразилия ва Уругвай билан чегарадош.
2. Табиий шароити ва ёқилғи минерал ресурслари
Аргентина ҳудудини рельеф тузилишига кўра шимолда ва жанубда текисликлар, ғарбда ва жанубда қир ва тоғлар эгаллаган.
Мамлакатнинг барча ғарбий чегаралари бўйлаб қудратли Анд тоғлари жойлашган. Оловли Ер ороли рельеф шаклларининг ҳосил бўлишида музлик таъсирининг аҳамияти катта. Рио Коларадо дарёсидан жанубда Патагония ястаниб ётибди. Патагония учун тик қояли канъонлардан иборат зинапоясимон платоли рельеф шакллари хосдир. Шимолдаги Рио-Соладо ва жанубдаги Рио-Коларадо дарёлари оралиғида бепоён Пампа дашти жойлашган.
Мамлакатнинг тоғли районларидан уран, марганец, мис рудаси, бериллий, қўрғошин-рух, вольфрам ва темир рудаларининг заҳиралари топилган. Аргентина уран рудасининг заҳираси быйича дунёнинг учта етакчи мамлакатлар қаторидан жой олган. Нефтнинг асосий конлари Патагония платформаси ботиғи ва Анд тоғлари тоғ оралиғ ботиғларида, ҳамда Оловли Ер оролида жойлашган.
Аргентинада табиий газнинг аниқланган заҳираси 600 млрд м3га баҳоланмоқда. Сўнгги йилларда уни қазиб олиш тез суръатларда ўсмоқда. Патагонияда эса қўнғир кўмирнинг унча катта бўлмаган заҳираси аниқланган. Бундан ташқари нометалл фойдали қазилмалардан олтингугурт, мармар ва гранит заҳиралари топилган.
3. Аҳолиси.
Аргентина аҳолиси оммавий европа иммиграцияси таъсирида шаклланган. Мамлакатнинг мащаллий аҳолиси индеецлар XVI асрда Испания мустамлакаси юришида деярли тўла қириб юборилди.
Аргентина миллати креоллардан (испан истилочилари авлодлари), қисман оқ танлиларнинг маҳаллий индеецлар билан бирлашувидан ва кейинчалик XIX асрда Европадан иммигрантларнинг кўчиб келиши ҳисобига шаклланди. Шунинг учун ҳам Аргентина Лотин Америкасидаги «оқ танлилар» давлатлари қаторига киради. (Уругвай билан биргаликда).
Мамлакатда туғилиш коэффиценти ҳар 1000 кишига 20 киши, ўлим коэффиценти эса ҳар 1000 кишига 9 кишини ташкил этади. Аҳоли табиий ўсиши Лотин Америкаси мамлакатлар орасида энг паст кўрсатгични ташкил этади. Аргентинада урбанизация даражаси юқори бўлиб, аҳолининг 86 фоизи шаҳарларда яшайди. Мамлакат аҳолисининг =исми пойтахт Буэнос-Айресда яшайди. Мамлакатда Росарио, Кордова, Мендоса, Ла-Плата каби йирик шаҳарлар бор. Аҳолининг кўпчилик қисми католик динига эътиқод қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |