Б) Қишлоқ хўжалиги.
Аргентина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан, қорамол гўшти, жун ишлаб чиқариш ҳажми бўйича Лотин Америкасида биринчи ўринни эгаллайди. Мамлакатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан гўшт, шакар, ўсимлик мойи, тери, жун экспорт қилинади. Пампа мамлакатнинг бош қишлоқ хўжалиги райони ҳисобланади. Мамлакатнинг учта Буэнос-Айрес, Санта-Фе ва Кордова провинциясига ҳайдаладиган ерларнинг 80 фоизи ҳишлоқ хўжалиги маҳсулотининг қисми тўғри келади. Мазкур районда донли экинлардан буғдой, маккажўхори, жавдар, сули, арпа ва гўшт етиштирилади. Аргентинада йилига 9 млн тонна атрофида буғдой етиштирилади ва буғдой экспорт қилувчи мамлакат ҳамдир. Мамлакатнинг ички районларида пахта, шакарқамиш, чой, тамаки ва мева, узум етиштирилади.
Патагония чўл ва чала чўллар зонаси йилқичиликка ихтисослашган ҳисобланади.
Мамлакат йирик қорамоллар бош сони бўйича дунёда олдинги ўринлардан бирини эгаллайди, қўйларнинг бош сони ва жун ишлаб чиқариш бўйича фақат Австралия ва Янги Зелландиядан кейинда туради.
В) Транспорти.
Мамлакат ички юк ташиш ҳажмида автомобиль йўлларининг узунлиги 200 минг кмдан ортиқ бўлиб, унинг узунлигига кўра мамлакат Лотин Америкасида Бразилия ва Мексикадан кейин учинчи ўринда туради.
Темир йўлларнинг 60 фоизи биринчи жаҳон урушигача қисми эса биринчи ва иккинчи жаҳон уруши оралиғида қуриб ишга туширилган. Темир йылларнинг умумий узунлиги 34 минг кмни ташкил этади.
Мамлакат денгиз савдо флотида ташқи савдо юкларининг 95 фоизи ташилади. Аргентина денгиз савдо флоти тоннажи бўйича регионда фақат Бразилиядан кейинда туради. Аргентинанинг йирик 13 та портлари орасида кенг Ла-Плата эстуарийсида жойлашган Буэнос-Айрес порти йирик портлардан бири ҳисобланади.
Ҳаво транспортининг Буэнос-Айрес, Кордова, Мендоса каби йирик марказлари ишлаб турибди.
1970-1990 йилларда қувур транспортининг роли ошди. (20 минг кмни ташкил этади).
6. Ташқи иқтисодий алоқалари.
Мамлакат товар экспорт таркибининг ярмидан ортиғини буғдой, маккажўхори, гўшт, гўшт консервалари, ўсимлик мойи (айниқса соя ёғи) тери, жун каби қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати маҳсулотлари ташкил этади. Кейингги йилларда оғир саноати маҳсулотлари машинасозлик, кимё, целлюлоза, қоғоз саноати маҳсулотлари Аргентина экспорти қийматининг қисмини ташкил этмоқда.
Мамлакат импортида машина ва жиҳозлар 20 фоизни, химия саноати маҳсулотлари 19 фоизни, металлар ва металл буюмлар 14 фоизни, транспорт воситалари 8 фоизни ташкил этади.
Аргентинанинг ташқи савдо айланмаси ҳажми бўйича АҚШ, Бразилия, Германия, Нидерландия, Япония ва Хитой асосий шериклари ҳисобланади. Шунингдек Россия билан аньанавий алоқалар сақлаб қолинмоқда. Мамлакат ташқи савдо айланмасининг қисми Лотин Америкаси мамлакатларига шунча қисми Европа иқтисодий (ЕИ) мамлакатларига тўғри келади.
Таянч сўзлар:
Қулай географик ўрин, минерал хом ашё ресурслари, тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати тармоқлари, интенсив товар қишлоқ хўжалиги, Пампа, Патагония қишлоқ хўжалиги районлари
Do'stlaringiz bilan baham: |