4. Давлат тузуми.
Давлат тузилиши-республика.
Маъмурий-ҳудудий бўлиниши: 22 провинция, 1 миллий ҳудуд ва пойтахт федерал округи. 1816 йил 9 июлда Испаниядан мустақил бўлиб ажраб чиққан. Давлат ва ҳукумат бошлиғи-президент. Парламент икки палатали-юқори (Миллий когресс) ва қуйи (Депутатлар палатаси).
5. Хўжалиги.
Сўнгги йилларда мамлакат иқтисодиётини кенг дастурли хусусийлаштириш режаси асосида соғломлаштириш, инфляциянинг олдини олиш каби ислоҳатлар амалга оширилди. Натижада Ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш сезиларли ўсди. Мамлакат қишлоқ хўжалиги салоҳияти катта, ҳозиргача унинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўрнини белгилаб беради. Бироқ сўнгги йилларда саноат салоҳияти сезиларли ўсди.
А) Саноати.
Ёқилғи-энергетика саноатида-нефть XX асрнинг бошларидан қазиб олиш быйича Лотин Америкасида тўртинча ўринни эгаллайди. Мамлакатда нефтни қайта ишлаш саноатига қарашли ўндан ортиқ корхоналар ишлаб турибди. 1970 ва 1990 йиллар давомида табиий газнинг йирик конлари ишга туширилди ва уни қазиб олиш ўн маротаба ўсди. (15 млрд м3).
Сўнгги йилларда иссиқлик электрстанцияларида электрэнергия ишлаб чиқариш ҳамда гидроэнергетика ва атомэнергетикасидан фойдаланиш ўсмоқда. Мамлакатда биринчи атомэлектр станцияси 1974 йилда қуриб ишга туширилди.
қора металлургия саноати-асосан ташиб келтириладиган хом-ашёга таяниб ишлайди. Тармоқда чўян, пўлат ишлаб чиқарилади. (йилига 3 млн тонна атрофида пўлат ишлаб чиқарилади).
Рангли металлургия саноатида-рангли металлардан алюминий, қўрғошин, рух ишлаб чиқарилади.
Машинасозлик саноатида-қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, енгил ва озиқ-овқат саноати учун жиҳозлар, маиший товарлар ишлаб чиқаришда катта ютуқларга эришилди.
Автомобилсозлик саноати корхоналари фаол чет эл сармояси ёрдамида қурилиб, асосан Европа ва Америка маркасидаги енгил машиналар ишлаб чиқармоқда.
қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида 250 турдан ортиқ машиналар ишлаб чиқарилади. Аргентина қишлоқ хўжалиги тракторлари ишлаб чиқариш бўйича Лотин Америкасида иккинчи ўринни эгаллайди.
Сўнгги йилларда кемасозликнинг ривожланиши билан океан, денгиз ва дарё транспортида юк ташиш ҳажми, балиқчилик ва спорт соҳаларида ишлаб чиқариш анча ўсди.
Бундан ташқари мамлакатда кимё саноатининг нефть кимё саноати ривожлнмоқда. Шунингдек биотехнология фармацевтика саноати, техник мой ва ошловчи моддаларни ишлаб чиқариш целлюлоза-қоғоз ишлаб чиқариш ўсди.
Мамлакат агросаноат мажмуининг муҳим тармоғи бу гўшт саноати ҳисобланади. Шунингдек ун-ёрма, консерва саноати ривожланган. Аргентина узумчилик соҳасининг ривожланиш даражаси ва вино ишлаб чиқариши ҳажмига кўра Франция, Италия, Испания мамлакатларидан кейин туради.
Do'stlaringiz bilan baham: |