1-расм.
2- масала. Қуввати N бўлган насос Q м3/соат сувни S кесим юзали трубада H баландликка узатиши керак. Бунда N қувватнинг энг кичик (минимал) қиймати қанча бўлиши керак? Агар насос қуввати бунга етарли бўлмаса, насосни алмаштириш мумкин бўлмаса, у ҳолда нима қилиш керак?
Айтайлик, насос Q м3/соат сувни ҳайдасин. S- кесим юзали трубадан ∆t вақт оралиғида оқиб ўтган сувнинг ҳажми v=q∆t. Трубадаги сув устунининг баландлиги га тенг.
Трубадаги сувнинг оқим тезлиги бўлади.
Насоснинг бажарган иши сувнинг тезлигини υ гача етказишдаги кинетик энергияси ва сувнинг H баландликдаги потенциал энергиясидан иборат бўлади. Маълумки, сувнинг зичлиги , у ҳолда масса m=ρV=ρQ∆t га тенг бўлади. Потенциал энергияси Epot = mgH = ρQ∆tgH. ∆t вақт оралиғида насоснинг бажарган иши A= Eпот + Eкин дан иборат бўлади.
Бунга потенциал ва кинетик энергияларнинг қийматларини қўйсак,
га тенг бўлади. Насоснинг минимал қуввати (ФИК 100% учун)
Агар трубанинг кесим юзаси S ни орттирсак, у ҳолда иккинчи қўшилувчининг қиймати квадратларга камаяди ва насоснинг минимал қуввати камаяди, яъни, агар насоснинг N қуввати етарли бўлмаса, у ҳолда трубанинг кесими юзаси S ни орттириш йўли билан бу ишни бажариш мумкин.
Мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш керак:
1. Ўқув фанларининг мақсади, таркиби, мазмуни, шаклланиши ва ривожланиши шартлари тавсифланган ўқув фаолиятини таҳлил қилиш.
2. Мактаб физика таълимида вазифаларнинг роли ҳақидаги ғояларни ривожлантириш тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш; мактабнинг қуйи синфларида ўқув фаолияти мавзусини шакллантиришда дидактикада ва ностандарт физик муаммоларни қўллаш усулларида ривожланиш даражасини аниқлаш. 3. Механикадан ностандарт масалаларнинг сифатини баҳолаш мезонларини шакллантириш ва уларнинг методик имкониятларини аниқлаш, улар ўрганиш предметини тавсифловчи умумтаълим мактаб ўқувчиси шахсининг ўзига хос хусусиятларини тарбиялаш воситаси сифатида ишлатиш. 4. Мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалалар тўпламини тайёрлаш ва ўқитувчилар учун белгиланган жанрдаги машқлар билан ишлаш методларини тавсифловчи кўрсатмалар ишлаб чиқиш. 5. Механикадан таклиф этилаётган ностандарт масалалар ечиш методикаси самарадорлигини текшириш.
Диссертациянинг «Педагогик тажриба – синовни ташкил этиш ва уни ўтказиш» номли учинчи бобида педагогик тажриба – синов ишларининг мазмуни ва тажриба-синов ишидан олинган натижалар таҳлили келтирилган.
Педагогик тажриба – синовнинг биринчи босқичида тажриба – синов жараёнида Х синфлар учун ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш учун тайёрланган тарқатма ва дидактик материалларни ўзлаштириш сифати ва самарадорлигини аниқлаш мақсадида физика ўқитувчилари билан доимий равишда суҳбатлар, савол-жавоблар, сўровномалар, баҳс-мунозаралар, кузатишлар ўтказилиб борилди ва ёзма-назорат ишлари олинди. Олинган натижалар физикадан ностандарт масалалар танлаш, принциплари ва ечиш тизимига айрим ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритишга ёрдам беради. Масалан, тадқиқот иши бошида тажриба ва назорат синфларнинг ўқувчиларида физикадан Х синфларида ностандарт масалалар ечиш юзасидан ёзма-назорат иши ўтказилди. Тажриба- синов натижалари 1-жадвалда келтирилди.
Таъкидлаш жоизки, ёзма- назорат иши ҳеч қандай тушунтиришларсиз ва методик ёрдамисиз ўтказилди. Механикадан ёзма- назорат иши тегишли ностандарт масалалар ечиш назарий жиҳатдан ўрганилгандан кейин ўтказилди. 1- жадвалда механикадан Х синфда ностандарт масалалар ечиш бўйича ўқувчиларнинг дастлабки ёзма- назорат иши натижалари кўрсатилган.
1-жадвал
Ўқув йили
|
Ўқувчилар сони, нафар
|
Тажриба/назорат синфлари ўқувчиларининг олган баҳолари
|
Аъло
“5”
|
Яхши
“4”
|
Қониқарли
“3”
|
Қониқарсиз
“2”
|
|
2018/2019
|
105/106
|
22/20
|
46/48
|
28/28
|
9/9
|
Ткуз.=8,5
Ткрит.<Ткуз.
|
2019/2020
|
104/106
|
32/24
|
38/37
|
31/31
|
13/14
|
Ткуз.=9
Ткрит.<Ткуз.
|
2020/2021
|
104/106
|
19/19
|
37/39
|
34/36
|
14/12
|
Ткуз.=9.5
Ткрит.<Ткуз.
|
1-жадвал таҳлилидан кўринадики, тажриба ва назорат синфларининг ўқувчилари механикадан ностандарт масалалар ечишда ўзлаштиришлари деярли бир-бирига яқин, ҳатто тажриба синфларидан паст.
Механикадан ностандарт масалалар ечишда ўқувчиларнинг билим даражалари қуйидагича тушунтирилди:
Мамлакатимизнинг кўплаб умумтаълим мактабларида механикага доир ностандарт масалалар деярли ечилмайди. 2. Ҳатто айрим умумтаълим мактабларининг ўқитувчилари физика ўқитиш жараёнида ностандарт масалалар ечишнинг ўрни ҳамда уларнинг аҳамиятини тушуниб етмайдилар. 3. Аксарият умумтаълим мактабларининг физика ўқитувчиларининг ностандарт масалаларни танлаш, принциплари ва ечишга доир назарий билими, амалий кўникма, малака ва компетенциялари етишмайди.
Механикадан ностандарт масалалар ечиш бўйича ўқувчиларнинг назарий билими, амалий кўникма, малака ва компетенциялари таҳлил қилиш йўли билан текширилди. Ўқувчиларнинг билим сифати ва самарадорлиги ҳар ўқув йилининг охирида ёзма- назорат иши орқали текширилиб, қуйидагича баҳолаш мезонлари асосида таҳлил қилиб борилди:
1. “Аъло” баҳо – механикадан ностандарт масалалар ечиш учун зарур бўлган тушунча, қонун, формула, қоидаларни чуқур, пухта ва атрофлича таҳлил қила оладиган; математик ҳисоблашларни тўғри бажариш, олинган натижаларни текшириш ва таҳлил қила билиш назарда тутилди. 2. “Яхши” баҳо - механикадан ностандарт масалалар ечиш учун зарур бўлган тушунча, қонун, формула, қоидаларни таҳлил қилишни, математик ҳисоблашларни айрим жузъий камчиликлар билан бажариши, натижаларни текшириш ва таҳлил қилишда айрим нуқсонларга йўл қўйилганлиги инобатга олинди.
3. “Қониқарли” баҳо - механикадан ностандарт масалалар ечишда зарур бўлмаган тушунчалардан фойдаланиш; қонун, формула, қоидаларни тўғри таҳлил қила олмаслик, математик ҳисоблашларни жиддий камчилик билан бажарилган, олинган натижаларни тўғри текшириш ва таҳлил қилишни билмасликлари назарда тутилди. 4. “Қониқарсиз” баҳо – механикадан ностандарт масалалар ечишда қонун, формула, қоидаларни таҳлил қила олмаслик, математик ҳисоблашлар ҳақида тасаввурга эга эмаслилари инобатга олинди.
Биз педагогик тажриба – синов жараёнида механикадан ностандарт масалалар ечишга доир айрим намуналар келтирилди, холос. Улар механика ўқитиш жараёнида “Кинематика”, “Динамика”, “Статика” бўлимлари бўйича ностандарт масалалар ечишда қўлланилди.
Педагогик тажриба – синов ишлари механикадан ностандарт масалалар ечишга ҳар бир бўлим ўрганилгандан сўнг 1-2 соат вақт ажратилди. Педагогик тажриба – синов охирида назорат синфларда ўқувчиларнинг назарий билимларида, амалий кўникма, малака ва компетенцияларида физикадан ностандарт масалалар ечиш бўйича 9,5% статистик фарқ борлиги аниқланди. Тажриба синфларда ўқувчиларнинг билимлари даражалари назорат синфларидаги ўқувчиларнинг назарий билимлари, амалий кўникма, малака ва компентенцияларига нисбатан юқори эканлигини кўрсатди. Биз томонимиздан аниқланган фарқнинг ишонарли эканлигини текшириш учун χ2- (хи- квардарт) методи қўлланилди. Бунда қуйидаги четланишлардан келиб чиқилди:
1. Тажриба ва назорат синфларни танлаш тасодифий. 2. Бу танлашлар бир- бирига боғлиқ эмас, ҳар бир танланган синф ўқувчилари аъзолари бир-бирига боғлиқ эмас. 3. Ўлчаш шкаласи номланиш шкаласи ҳисобланиб, 3 та мезонга эга:
тўлиқ тўғри жавоб (ТТЖ), тўлиқ ноаниқ жавоб (ТНЖ), ноаниқ жавоб (НЖ).
Аниқлик даражаси а = 0,05 ва эркинлик даражаси сони 3=3-1=2 учун критик мезон қиймати фарқи Ткуз.>Ткрит. бўлиб, Ткрит =5,991 га тенг.
Аниқланган фарқнинг аниқлик даражаси а = 0,05 бўлиб, ўтказилган педагогик тажриба- синов ишимизнинг ишонарли эканлиги илмий хулоса қилишимизга ва тавсия беришимизга асос бўлади.
Физикадан ҳар бир ностандарт масала ечилганда, Ткуз мезонлар (ТТЖ, ТНЖ, НЖ) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади.
формула билан ҳисоблаб топиладли.
Бу ерда: n1– назорат “H” синфлардаги ўқувчилар сони;
n2 – тажриба “T” синфлардаги ўқувчилар сони;
Q1i - биринчи танловда баҳо олган ўқувчилар сони бўлиб бу ерда
i (i -ТЖЖ бўйича 2, НЖ бўйича 3);
Q2i- иккинчи танловда баҳо олган ўқувчилар сони бўлиб, бу ерда:
i (i -ТЖЖ бўйича 2, НЖ бўйича 3);
Шундай қилиб, мактабда механикадан ностандарт масалалар ечиш ўқувчиларнинг назарий билими, амалий кўникма, малака ва компетенцияларини шакллантириш мазмуни; сифати ва самарадорлигига таъсир этиши тўғрисида хулоса қилишимизга асос борлигини кўрсатди.
Do'stlaringiz bilan baham: |