Термиз давлат университети раимов ғайрат файзуллаевич


– Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика)



Download 1,01 Mb.
bet2/25
Sana10.06.2023
Hajmi1,01 Mb.
#950496
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25
Bog'liq
Raimov G\'ayrat

13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (физика)


ПЕДАГОГИКА ФАНЛАРИ бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси
АВТОРЕФЕРАТИ

Термиз – 2022
Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси мавзуси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясида B2020.2.PhD/Ped1667 рақам билан рўйхатга олинган.
Диссертация Термиз давлат университетида бажарилган.
Диссертация автореферати уч тилда (ўзбек, рус, инглиз) Илмий кенгашнинг веб‑саҳифаси (www.tersu.uz) ва «Ziyonet» ахборот таълим порталида (www.ziyonet.uz) жойлаштирилган.
Илмий раҳбар: Махмудов Юсуп Ганиевич
педагогика фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Аллаков Исмаил
физика- математика фанлари доктори, доцент
Курбанов Мирзаахмад
педагогика фанлари доктори, профессор

Етакчи ташкилот: Нукус педагогика институти

Диссертация ҳимояси Термиз давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.12.2019.Ped.78.03 рақамли Илмий кенгашнинг 2022 йил «__» ________ соат ____даги мажлисида бўлиб ўтади. (Манзил: 190111, Термиз ш., Баркамол Авлод кўчаси, 43. Тел.:(376) 221-74-55; факс:(376) 221-71-17; e-mail: termizdu@umail.uz).


Диссертация билан Термиз давлат университетининг Ахборот-ресурс марказида танишиш мумкин (____ рақами билан рўйхатга олинган). 190111, Термиз ш., Баркамол Авлод кўчаси, 43. Тел.:(376) 221-74-55.
Диссертация автореферати 2022 йил «____» __________куни тарқатилди.
(2022 йил «_____» ________ даги _____- рақамли реестр баённомаси).

И.Т.Чориев- илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш раиси, п.ф.д., профессор.
М.Қ.Бозорова- илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш илмий котиби, п.ф.н., доцент.
Х.Ж.Худойқулов-илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш қошидаги Илмий семинар раиси, п.ф.д., профессор.
КИРИШ (фалсафа доктори (PhD) диссертацияси аннотацияси)
Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. XXI аср дунё миқёсида барқарор таълим тараққиётини таъминловчи асосий омил сифатида эътироф этилиб, таълим муассасаларида таълим сифати алоҳида аҳамият касб этмоқда. ЮНЕСКО томонидан қабул қилинган 2030 йилгача белгиланган халқаро таълим концепциясида “Бутун ҳаёт давомида сифатли таълим олишга имконият яратиш” долзарб вазифа сифатида белгиланган. Умумтаълим мактабларида физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштириш жараёнида ўқувчиларни мустақил фикрлашга ўргатиш, уларнинг мантиқий тафаккурини ривожлантиришни амалга оширишни тақозо этади.
Жаҳон мамлакатлари мактабларида физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришни ўқитишда, энг аввало, ўқитувчи тафаккурини такомиллаштириш, ўқув-тарбия жараёнини ривожлантиришда инновацион таълим технологиялари ва методларидан фойдаланиш мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришнинг асосий масалаларидан бири сифатида қаралмоқда. Мактабда физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришда инновацион – методик ёндашувдан кенг қамровда фойдаланиш, ностандарт масалаларни таълим жараёнига татбиқ қилиш, ўқувчи тафаккурини ривожлантиришнинг модернизациялашган методик - дидактик таъминотини яратиш орқали ностандарт масалаларни танлаш принципларини такомиллаштириш имкониятлари ортиб боради.
Мамлакатимизда педагог кадрлар тайёрлашнинг стратегик мақсади ва устувор йўналишларини белгилаш, педагогик таълим соҳасини ривожлантириш орқали умумий ўрта таълим мактабларида физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштириш, янгича мустақил фикрлай оладиган физика ўқитувчиларини тайёрлаш сифатини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, умумий ўрта таълим мактабларида физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини такомиллаштиришга қаратилган инновацион ёндашувлар, мультимедиа таълими имкониятлари кенгаймоқда. 2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Ўрта таълим тизимини замон талабларига мослаштириш, умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш дастурини амалга ошириш” каби устувор вазифалар белгиланган. Бу вазифалар ижроси умумий ўрта таълим мактабларида физиканинг “Механика” бўлимига доир ностандарт масалаларни танлаш принциплари ва ечиш методикасини ишлаб чиқишда ўқувчи креатив фаолиятини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий таълим технологияларини компетенциявий ёндашув асосида такомиллаштиришни назарда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон фармони, 2017 йил 6 апрелдаги “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 182-сон қарори, 2018 йил 25 январ-даги ПФ-5313-сон, “Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ва 2021 йил 19 мартдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Физика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5032-сон қарори, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022-2026 йилларга мўлжалланган янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида “Ўрта таълим тизимини замон талабларига мослаштириш, умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш дастурини амалга ошириш” ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш ва амалга оширишда мазкур тадқиқот иши муайян даражада хизмат қилади.

Download 1,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   25




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish