ХУЛОСАЛАР
Олиб борилган илмий-тадқиқот ишимиз натижаларига асосланиб, қуйидаги хулосаларга келинди:
Мактабда механикадан ностандарт масалалар ечишнинг ўзига хос психологик, педагогик, дидактик, методик хусусиятлари ёритиб берилди.
Мактабда механикадан ностандарт масалалар ечиш ўқувчиларнинг дастур материалларини мустаҳкам, чуқур ва пухта ўрганишларига ёрдам бериши ҳамда физик тушунча, ҳодиса, жараён, қонун- қонуниятларни онгли ўзлаштиришлари аниқланди.
Мактабда механикадан ностандарт масалалар ечишнинг илмий (физик) асосларини билиш долзарб муаммолардан бири эканлигига қарамасдан, ҳозирги пайтда бу муаммога таълим жараёнида жиддий эътибор берилиши лозимлиги аниқланди.
Мактабда механикадан ностандарт масалалар ечиш ўқув- тарбиявий жараённи такомиллаштириш талабларига мувофиқ бўлиши, ўқув режа ва дастурига зид бўлмаслиги, ўқувчиларга ортиқча юклама бўлмаслиги психологик, педагогик, дидактик, методик нуқтаи назардан асосланди.
Мактабда механикадан ностандарт масалалар ечиш, жумладан, дарс мазмуни ва сифатини оширишга ёрдам бериши олиб борилган педагогик тажриба- синов жараёнида тасдиқланди.
Мактабда механикадан ностандарт масалалар ечиш жараёнида ўқувчиларнинг эркин ва мустақил ижодий фикрлашлари, фаолликлари ортди.
Мактабда ўқувчиларнинг физикага бўлган қизиқишлари ортиши натижаси бўлиб, уларда муҳими илмий дунёқараш, абстракт тафаккур ва мантиқий мулоҳаза- мушоҳада юритиш шаклланди, бундан ташқари, уларда эгалланган назарий билимларни амалиётга қўллай билиш, аниқроғи, уларни ҳаётга тайёрлаш кўникма, малака ва компетенциялар шаклланди.
Тадқиқот натижалари Сурхондарё, Хоразм, Фарғона вилоятларидаги бир қатор умумтаълим мактабларида, кенг жамоатчилик ва мутахассислар эътибори (апробация)дан ўтди. Мактабда механикадан ностандарт масалалар ечиш физика таълими мазмуни ва сифатини такомиллаштиришда муҳим восита эканлиги илмий асосланди.
Педагогик тажриба – синов ишларидан олинган натижаларга математик- статистик методлардан фойдаланиб ишлов бериш, ишлаб чиқилган методиканинг апробациядан ўтказилиши қуйидаги тавсияларнинг ишонарли эканлигини кўрсатди.
ТАВСИЯЛАР
умумтаълим мактабларида физикадан ностандарт масалалар ечиш методикасини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш;
дидактиканинг изчиллик, илмийлик, кўргазмалилик, онглилик, назария ва амалиёт бирлиги принципларидан механикага доир турли типдаги ностандарт масалалар ечиш имкониятларини кенгайтириш;
физиканинг “Механика” бўлимига доир (экспериментал, мантиқий, эвристик), ностандарт масалалардан ўқувчиларни республика, халқаро олимпиадаларга тайёрлаш.
Do'stlaringiz bilan baham: |