Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси


Психология фанида ўйин психологияси муаммолари ўрганилганлиги



Download 3,9 Mb.
bet10/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

3.3. Психология фанида ўйин психологияси муаммолари ўрганилганлиги.

Мактабгача ёшдаги болаларнинг энг aсoсий вa eтaкчи фaoлиятлaридaн бири ўйиндир. Етaкчи фaoлият дeб бoлaнинг aйни шу ёшидa тeз – тeз кўзгa тaшлaниб турaдигaн хaтти – ҳaрaкaтигa aйтaмиз.


Eтaкчи фaoлият шундaй фaoлиятки, бу фaoлият туфaйли бoлaнинг психик жиҳатдaн ўсишидa жиддий ўзгaришлaр юз бeрaди. Бoшқaчa қилиб aйтгaндa, мaнa шундaй aсoсий фaoлият жaрaёнидa бoлaнинг бaрчa психик прoцeсслaри aнчaгинa ўсaди. Ўйин бoлa ҳaётидa мaна шундaй aсoсий фaoлиятлaрдaн биридир. Ўйин шу қaдaр унивeрсaл, шу қaдaр кўп қиррaли вa қудрaтли фaoлиятдирки, бaрчa ёшдaги бoлaлaрни ўйиндaн бoшқa кaмoлгa eткaзишни тaсaввур этиш қийин.
Ўйин факат ташки мухитдаги нарса ва ходисаларни билиш воситаси булибгина колмай балки, кудратли тарбия воситаси хамдир. Ижодий ва сюжетли ўйинларда мактабгача ёшдаги болаларни барча психологик хусусиятлари шаклланади. Мана шу нуктаи назардан ўйин богчадаги таълим-тарбия ишларини йулга куйишда марказий уринда туради.
Ўйин жараёнида мактабгача ёшдаги боланинг барча психик жараёнлари таркиб топишида имкон булади. Чунки ўйин фаолияти болаларни диккат ва хотираси, нутки, хаёли, хиссиёти, мехнатга оид малакалари ва кобилиятлари намоён булади.
Ролли ўйин – мактабгача ёшдаги болаларнинг етакчи фаолиятидир. Рол­ли ўйин мазкур ёш давридаги болаларнинг энг мухим фаолияти булиб, улар бундай ўйинда гуё катта ёшдаги одамларнинг барча вазифалари ва ишларини амалда бевосита бажарадилар. Шу боисдан ўйин фаолияти учун махсус яратиладиган шароитларда ижтимоий мухит воеалари, ои­лавий турмуш ходисалари, шахслар аро муносабатларини умумлаштир­ган холда акс эттиришга харакат киладилар.
Болалар катталарнинг тур­муш тарзи, ҳис-тyйғуси, ўзаро муомала ва мулоқотларининг хусусият­ларини, ўзига ва ўзгаларга, атроф-мухитга муносабатларини яккол воелик тарзида ижро этиш учун турли ўйинчоклардан, шунингдек, уларнинг вазифасини утовчи нарсалардан хам фойдаланадилар. Аммо шуни хам алохида таъкидлаш жоизки, ижтимоий ва маиший воқеликнинг барча жабхаларини камраб оладиган ролли ўйин уларда бирданига эмас, балки турмуш тажрибасининг ортиши, тасаввур образ­ларининг кенгайиши натижасида вужудга келади, моҳияти ва мазмуни жиҳатидан оддийдан мураккабга қараб такомиллашиб боради.
Ролли ўйин фаолиятини вужудга келтирувчи энг зарур омиллардан бири - болада уз хатти-харакатларини катталар хатти-харакати билан солиштириш, ундан нусха олиш, айнан унга ўхшатиш туйғусининг мав­жудлигидир. Худди шу сабабли катталар ва уларнинг хатти-харакатлари боланинг хам ташки, хам ички ибрат намунаси бўлади ва катталарнинг хулқ-атвори, юриш-туришининг хам объекти, хам субъекти хисобланади.
Боланинг онгида уни қуршаб турган воқелик тўгрисидагги хилма-хил ўйин фаолиятини такомиллаштирадиган шароитларни тадқиқ қилган Н.М.Аксаринанинг таъкидлашича, ўйин ўз-ўзидан вужудга келмайди, бунинг учун камида учта шароит бўлиши лозим:
а) таассуротлар таркиб топиши;
б) ҳар хил кўринишдаги ўйинчоқлар ва тарбиявий таъсир воситаларининг муҳайёлиги;
в) болаларнинг катталар билан тез-тез муомала ва мулоқотга киршиуви. Бунда катталарнинг болага бевосита таъсир кўрсатиш услуби ҳал килувчи роль ўйнайди.
Ўйин фақат билиш жараёнларини такомиллаштириб қолмай, балки боланинг хулқ-атворига ҳам ижобий таъсир қўрсатади. Богча ёшидаги болаларда уз хулқини бошқариш кўникмаларини таркиб топтиришга боғлиқ психологик муаммони ўрганган З.В.Мануйлеконинг фикрича, бирор мақсадга йўналтирилган машғулотга нисбатан ўйинда хулқ кўкникмаларини олдинроқ ва осонроқ эгаллаш мумкин, Айниқса, бу омил богча ёши даврининг хусусияти сифатида ўзининг ёрқин ифодасини топади. Катта мактабгача ёшдаги болаларда ўз хўлқини узи бошқариш кўникмаси ўйин фаолиятида ҳам, бошқа шароитларда ҳам қарийб бараварлашади. Баъзида улар айрим вазиятларда, масалан, мусобақа пайтида ўйиндагига қараганда юқорироқ кўрсаткичга ҳам эришишлари мумкин. Юқоридаги мулоҳазалар асосида умуман айтганда, ўйин ва ўйин фаолияти болада ўз хулқини бошқариш кўникмаларини шакллантириш учун муҳим аҳамият касб этади.
Боланинг ақлий ўсиши ҳақида фикр юритилганда, шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, нарсаларни янги ном билан аташда ёки янгича номлаш ҳолатидан келиб чиқиб, субъект ўйин пайтида фаол ҳаракат қилишга уринади. Чунки у моддий нарсаларга асосланган ҳаракат режасидан тасаввур қилинаётган, фикр юритилаётган жисмлар моҳиятини акс эттирувчи ҳаракат режасига ўтади. Бола жисмларнинг моддий шаклидан бирданига ҳаёлий кўринишига ўтишида унга таянч нуқтаси булинжи керак, ваҳоланки шундай таянч нуқтаси вазифасини ўтовчи нарсаларнинг аксариятидан ўйинда бевосита, объект сифатида фойдаланилади. Ўйин фаоллятида мазкур жисмлар қандайдир аломатларни акс эттирувчи сифатида эмас, балки ана шу таянч нарсалар тўгрисида фикрлаш учун хизмат қилади, шунингдек, таянч нуқтаси ҳаракатнинг яққол нарса билан боглиқ жиҳатини акс эттиради. Юқорида айтилганидек, нарса билан ўйин ҳаракатларининг такомииллашуви ҳаракат шакли хусусияти, босқичи кабиларни қисқартирмш ва умумлаштириш ҳисобига амалга оширилади. Ўйин ҳаракатларининг қисқариши ва умумлашуви уларнинг ақлий кўринишидаги мантақан изчил, йиғиқ шаклга ўтишнинг асосини ташкил қилади.
Психолог Ж.Пиаже ўйинда жисмларга янги ном бериш омилига жиддий эътибор билан қараб, бу иш рамзий маъноли тафаккур шаклланишининг таянчи, деган хўлосага келади. Лекин бу хулоса вазиятни акс эттиришнинг бирдан-бир тўгри йўли эканлигини билдирмайди. Шунинг учун нарсанинг номини ўзгартириш билан болада тафаккур ва ақл-заковат ўсишини кутиш ҳам мантиққа мутлақо зиддир, Аслида нарсаларни қайта номлаш эмас, балки ўйин ҳаракатларининг хусусиятини ўзгартириш боланинг ақлий ўсишига сезиларли таъсир ўтказа олади.
Дарҳақиқат, ўйин фаолиятида болаларда ҳаракатнинг янги куриниши, яъни унинг фикрий, ақлий жиҳати намоён бўлади ва шунинг учун ўйин ҳаракатларини шакллантириш жараёнида болада фикрлаш фаолиятининг дастлабки кўриниши вужудга келади. Боланинг ақлий камол топишида ёки унинг умумий камолотида ўйиннинг муҳим аҳамият касб этиши худди мана шу далил орқали уз ифодасини топади.
Бола ўйин фаолиятида мактаб таълимига тайёрланиб боради, шу боисдан, унда ақлий ҳаракатларнинг яққол шакллари таркиб топа бошлайди. Ролли ўйин фақат алоҳида олинган психик жараён учун аҳамиятли эмас, балки болада шахс хусусият ва фазилатларини шакллантиришда ҳам зарурдир. Бинобарин, катта ёшдаги одамлар ролини танлаб, уни бажариш боланинг ҳис-туйгуларини қўзгатувчилар билан узвий боглиқ ҳолда намоён бўлади. Чунки ўйин давомида болада ҳар хил хоҳиш ва истаклар туғила боради, булар бошқа нарсаларнинг ташқи аломатлари, ўзига ром этиши сабабли ҳамда боланинг ихтиёридан ташқари, тенгдошларининг таъсири остида туғилади.
Д.Б.Эльконин шахс шаклланишининг қуйидаги босқичларга ажратади:
1) гўдаклик даври - туғилгандан то 1 ёшгача; асосий фаолият - бевосита эмоционал мулоқот,
2) илк болалик даври - 1 ёшдан то 3 ёшгача; асосий фаолият - предмет билан манипуляция (нозик ҳаракат) қилиш,
3) мактабгача даври - 3 ёшдан то 7 ёшгача; асосий фаолият - ролли ўйинлар, асосий фаолият - ўқиш,
5) кичик ўсмирлик даври - 10 ёшдан то 15 ёшгача; асосий фаолияти - шахсий ички (интим) мулоқот,
6) катта ўсмирлик ёки илк ўспиринлик ёш даври - 16 ёшдан то 17 ёшгача; асосий фаолият - ўқиш-касб танлаш.
Д.Б.Элькониннинг шахс шаклланиши босқичлари муайян кўламдаги психологлар томонидан илиқ қарши олинишига қарамасдан, маълум даражада муназарабоб ўринлар йўқ эмаслигини эътироф қилинди. Бизнингча, ҳар бир даврнинг ўзига хос хусусиятлари фақат алоҳида олинган фаолият доираси таъсири билан чегараланиб қолмаслиги, балки оралиқ босқичлари ҳам мавжудлиги ва ундан келиб чиққан ҳолда руҳий янгиланишларда ҳам ўзгариш бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Шунга қарамасдан, Д.Б.Элькониннинг мазкур назарияси психология фанида, айниқса, ёш даврлари психологиясида энг оммабоплардан бири бўлиб қолмоқда.

Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish