2–МАВЗУ: РОЛЛИ ЎЙИНЛАРНИНГ КЕЛИБ ЧИҚИШ ТАРИХИ
РЕЖА:
2.1.Ўйинчоқлар тарихи ҳақида (Плеханов Г.В., Аркин Е.А.) Ролли ўйинларнинг келиб чиқиш тарихи.
2.2.Ўйин фаолиятининг тарихий келиб чиқиши ва қайта ишланганлиги.
2.3.Бoлaлaр ўйин фaoлиятининг мoҳияти психoлoглaр aсaрлaридa ёритилиши
Таянч сўз ва иборалар: ўйинчоқлар, образли ўйинчоқлар, ролли ўйинлар, етакчи фаолият, роллар, маъноли ҳаракатлар, ибратли имо-ишоралар, тушунчалар, бола шахси, “машқлантириш назарияси”,
2.1.Ўйинчоқлар тарихи ҳақида (Плеханов Г. В., Аркин Е. А.)
Ролли ўйинларнинг келиб чиқиш тарихи.
Ўйинчоқ - бола ҳаётининг дастлабки даврларидан бошлаб уларга йўлдош қувонч манбаидир. Ўйинчоқ боланинг ўйнаши учун мўлжалланган ва бошқа мақсадларда фойдаланилмайдиган буюм ҳисобланади. Унда буюмларнинг типик хусусиятлари умумий тарзда акс этади.
Педагог А.С.Макаренко, «Ўйинчоқ ўйиннинг «материал асоси», ўйинчоқ ўйинни яратишда иштирок этади, боланинг ўзига хос шериги сифатида намоён бўлади, унинг шахсига таъсир кўрсатади», - деб таъкидлайди. Рус педагоглари ўйинчок болаларга атрофдаги мавжуд воқеликни ўрганишга ёрдам берадиган, ранглар, буюмлар кўламини уларнинг материалларини фарқлаш малакасини ривожлантирувчи восита деб таъкидлаб, бола дунёқарашини кенгайтиришдаги аҳамиятини кўрсатиб бердилар.
Халқ педагогикасида ўйинчокларнинг бутун бир тизими ишлаб чиқилган бўлиб, булар боланинг сенсор қобилиятини ривожлантиришга қаратилган. Ўйинчоқлар болаларнинг нутқий фаоллигини уйғотади, луғат бойлигини оширади, уларда таҳлил қилиш, яхлит ҳолатга келтириш, умумлаштириш, таққослаш, тавсифлаш, диққатни жамлаш каби қобилиятларни ривожлантиради.
Ўйинчоқ болаларда – маънавий-ахлоқий туйғуларни (меҳрибонлик, авайлаш, эътиборлилик)шакллантиради, атроф-муҳитга ижобий муносабатни уйғотади. Ўйинчоқлар танлашда боланинг ёш ва индивидуал хусусиятлари, қизиқишлари, истаклари ҳисобга олинади. Мақсадга қаратилган бундай ёндошув - ўйинчоқ танлашга бўлган талабни янада оширади. Асосан, педагогик, гигиеник, бадиий талаб орқали ўйинчоқ танланади.
- Ижодий ўйинчокларнинг асосини халк ўйинчоқлари ташкил қилади. Улар ўйнашда бола ўз-ўзини назорат қилади. Хилма-хил мозайкалар сенсор қобилиятларини ривожлантиради. Улардаги ўйин вазифаси нақшлар, расмларни танлаш ва жойлаштиришдан иборат.
- Ҳаракатли ўйинларга мўлжалланган ўйинчоқлар: сув, қум билан ўйналадиган ўйинчоқлар, коптоклар, арғамчилар, чамбараклар, кегли ва бошқалар. Уларнинг асосий вазифаси болаларни жисмоний жиҳатдан тарбиялашдир.
- Мусиқали ва театрлаштирилган ўйинчоқлар болаларнинг мусиқавий оҳанг ва ритмни эшита олиш қобилиятини ўстиришга ёрдам беради. Катта ёшдаги болалар эртакларни саҳналаштирадилар.
- Ўйинчоқ-овутмачоқлар ҳаракатчан, кўпинча овоз чиқарадиган бўлади. Улар болаларни ўзларининг ажойиб хатти-ҳаракатлари билан қувонтирадилар, ижодийлари эса вақтичоғлик бағишлайди.
- Қўлбола ўйинчоқларни катталар болалар билан биргаликда тайёрлайдилар ва турли эртак, ҳикояларни саҳналаштирадилар.
Ўйинчоқларни материалига кўра: ҳунармандчилик, қўлбола усулида, фабрикада тайёрланади.
Таникли педагог А.С.Макаренко ўйинчокларнинг 3 турини ажратиб кўрсатган эди: тайёр ўйинчоклар, ярим тайёр ўйинчоқлар ва ўйин материаллари. Биринчи тури болаларни буюмлар ва нарсаларнинг ранг-баранглиги билан таништиради, тасаввурини ўстиради. Иккинчи тури боладан фаол фаолиятни талаб қилади, мантиқан ва ақлан ўсишга ёрдам беради. Учинчи тури бевосита боланинг ижодий фаолиятини таъминлайди.
Жаҳон психологияси фанида ўйин назариясига йирик улуш қўшган олимлардан бири – К.Гросс ҳисобланади. Йигирманчи асрларнинг бошларида ўйин назарияси учун энг қулай ва сермаҳсул давр бўлган. У ўз замондошлари Д.А.Колоцца ва Г.Спенсерларнинг фикр ва мулоҳазаларига асосланган ҳолда ўйин назариясини яратди. К.Гросс ўз ғоясини умумлаштириб, уни “машқлантириш назарияси” ёки ўз-ўзини тарбиялаш деб атайди
Д.Б.Эльконин ҳаракатли ўйиннинг қоидалари мазмуни ўзаро боғлиқлигидан келиб чиқиб уларни беш гуруҳга ажратади:
1) ҳаракатга тақлид қилиш;
2) муайян сюжетни драммалаштирилган ўйинлар;
3) сюжети оддий ўйинлар;
4) сюжетсиз қоидали ўйинлар;
5) аниқ мақсадга қаратилган машқлардан иборат спорт ўйинлари.
Болани ўйинга ундамаган омил унинг катта ёшдаги одамларнинг борлиқ тўғрисидаги ва шахслараро муносабати ҳақидаги тасаввури ва уларни ўз шахсий фаолиятида синаб кўриш истагидир, шунингдек, жамоа бўлиб ўйнаётган тенгқурлари билан бевосита мулоқотга киришиш иштиёқидир. Болалар психологияси фанида тўпланган маълумотлар таҳлилига асосланиб, мазкур ёш даври бўйича қуйидаги хулосани чиқариш мумкин:
1) ўйин фаолиятида бола турли ҳаракатларни тўлалигича намойиш этишга, уларни бажариш усулларини кўрсатишга иштиёқманд бўлади;
2) кейинчалик эса барча хатти-ҳаракатларни умумлаштириб акс эттиришга уринади.
Do'stlaringiz bilan baham: |