Термиз давлат университети мактабгача таълим методикаси кафедраси


I-БЎЛИМ. ЎҚУВ MATEРИАЛЛАР 1.1. MAЪРУЗА УЧУН MATEРИАЛЛАР



Download 3,9 Mb.
bet2/67
Sana12.06.2022
Hajmi3,9 Mb.
#659194
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
ўйин психол.4 курс УМК 107

I-БЎЛИМ. ЎҚУВ MATEРИАЛЛАР

1.1. MAЪРУЗА УЧУН MATEРИАЛЛАР




1 МАВЗУ. ЎЙИН ПСИХОЛОГИЯСИ ТАДҚИҚОТ ПРЕДМЕТИ СИФАТИДА


РЕЖА:

1.1. “Ўйин” сўзи таърифлар ва талқинлар. Ўйиннинг келиб чиқиш тарихи.


1.2. Ўйин турлари ва асосий шакллари.
1.3. Ўйиннинг ижтимоий табиати ҳақидаги қарашлар.
1.4. Ўйин психологияси фан сифатида.


Таянч сўз ва иборалар: ўйин, фаолият, “Ўйин” сўзи, ўйин турлари, асосий шакллари, ўйиннинг ижтимоий табиати, ўйин психологияси методологияси, ўйин турлари, ўйин шакллари, етакчи фаолият


1.1. “Ўйин” сўзи таърифлар ва талқинлар. Ўйиннинг келиб чиқиш тарихи.

Ўйин фаолиятида бола ижтимоий воқеликни тақлид, роль орқали ижро этишга ҳаракат қилади ва шу йўсинда атроф-муҳит тўғрисидаги, ижтимоий турмушдаги шахслараро муносабатларни ўзлаштира боради. Ўйин - буюмли-предметли ва ижтимоий воқеликда ҳаракат қилиш ва уни англашга йўналтирилган жараёндир. У ўзининг келиб чиқишига кўра, йуналиш ва мазмунига кўра ижтимоий воқелик ҳисобланади


Болалар ўйинларининг дастлабки илмий таҳлили рус олими E.А.Покровский томонидан 1887 йилда амалга оширилган. Унинг фикрига кўра, “ўйин” тўғрисидаги тушунчалар ўзига хос талқинда тушунтирилган, турли халқларда турлича маънони билдирувчи “ўйин” сўзи масалан, қадимги римликларда фақат болаларга хос ҳаракатлар деб қаралган бўлса, еврейларда “ҳазил ва кулгу” маъносини берган, ёки қадимги немис тилида “ўйин(spilan)” одамга роҳат бахш этувчи енгил ва оҳиста ҳаракат деб тушунтирилган. Муаллифнинг таҳлилига кўра, ўйин хуллас турли давр ва халқларда бир-биридан фарқли тушунча бўлсада, пировардида “ўйин инсонларга хос хатти-ҳаракатлар, бир томондан, оғир меҳнат эмас, иккинчи томондан инсонларга шодлик ва лаззат улашади”ган фаолият дейиш мумкин.
Орадан ярим аср вақт ўтгандан кейин 1933 йилда “ўйин” тушунчасининг этимологик таҳлилини амалга оширган ва унинг ўзига хос аломатларини таснифлашга ҳаракат қилган голланд олими Ф.Бойтендайк ҳисобланади. Бойтендайк ўйиннинг аломатлари қаторига қуйидагиларни киритади: “у ёққа ва бу ёққа” ҳаракат, ихтиёрсизлик ва эркинлик, қувонч ва эрмаклик. Бундай аломатлардан қаноатланмаган муаллиф, унинг феноменини болалар фаолиятини кузатиш орқали аниқлаш мумкин, чунки ўйиннинг қиймати ва аҳамияти уларнинг ўзлари томонидан оқилона баҳолаш, деган хулосага келади.
Ўйинни вужудга келиш тарихига илмий ёндашиш немис психологи В.Вундтга 1887 йилда насиб этди. Унинг мулоҳазаларига кўра, ўйиннинг манбаи ҳузур қилиш, роҳатланишдан иборатдир. В.Вундт билдирган фикрлар ёйиқ хусусиятга эга бўлиб, ўйиннинг у ёки бу жиҳатларини ёритишга хизмат қилади. Унинг фикрича, ўйин – бу болаларнинг меҳнатидир. Ҳеч бир ўйин йўқки, у жиддий меҳнатнинг у ёки бу шаклининг прототипи бўлмасин, ҳамиша унинг вақтдаги ва фазодаги ҳақиқий ҳолатини ўзида акс эттирмасин. Яшаш зарурати инсонни меҳнат қилишга мажбур қилади. Меҳнат орқали инсон ўз куч-қудратини баҳолашга ўргана боради, ҳузур қилиш ва роҳатланишининг манбаи эканлигига иқрор бўлади. Унингча, ўйин меҳнатнинг фойдали жиҳатини йўқотиб боради. Шунингдек, меҳнат жараёнидаги энг ёқимлилик, унинг натижаси мақсадга айланади. В.Вундт меҳнат предметини ҳаракат усулларидан алоҳида ҳукм суришига ишора қилади. Бу билан у психология тарихида устунлик қилиб келаётган “ўйин инсоннинг биологик жабҳаси” деган ғояга қўшимча тариқасида унга ижтимоий-тарихий жиҳатни киритади. В.Вундтнинг ушбу ғояси психология фани учун алоҳида аҳамият касб этади ва ўйиннинг тадқиқотига кенг имкониятлар очади.
Жаҳон психологияси фанида ўйин назариясига йирик улуш қўшган олимлардан бири – К.Гросс ҳисобланади. Йигирманчи асрларнинг бошларида ўйин назарияси учун энг қулай ва сермаҳсул давр бўлган. У ўз замондошлари Д.А.Колоцца ва Г.Спенсерларнинг фикр ва мулоҳазаларига асосланган ҳолда ўйин назариясини яратди. К.Гросс ўз ғоясини умумлаштириб, уни “машқлантириш назарияси” ёки ўз-ўзини тарбиялаш деб атайди ва уни қуйидагича таснифлашга ҳаракат қилади:

  1. Ҳар қайси тирик мавжудод ирсий берилувчанлик, майл хусусиятига эга бўлиб, унинг хулқ-атворида мақсадга мувофиқликни касб эттиради. Юксак даражадаги жониворларнинг туғилишидан берилган хислатлари қаторига фаолиятга импульсив интилишни киритиш мумкин, чунки у жисмоний ўсиш даврида яққол намоён бўлади.

  2. Юксак даражадаги мавжудодда, хусусан инсонда ирсий жавоб ҳаракатлари мураккаб ҳаётий муаммоларни бажаришга етарли эмасдир.

  3. Ҳар қайси юксак тараққий этган мавжудод ҳаётида болалик даври мавжуд бўлиб, у ўсиш ва ривожланиш хусусиятига эга. Лекин мустақил ҳаёт ва фаолиятни таъминлай олмайди. Чунки унга бундай имкониятни ота-онанинг парвариши яратади ва у туғма майл ва мойилликларга асосланади.

  4. Болалик даври ҳаёт учун энг зарур шарт-шароитларга ва уларга мослашувни эгаллаш мақсадига табиий равишда йўналган бўлади. Бироқ ирсий жавоб ҳаракатларига бевосита асосланмайди. Инсон зотига узундан-узун болалик даври берилади. қанчалик фаолият мукаммал бўлса, унга шунчалик кўпроқ тайёргарлик жоиз.

  5. Болалик хусусиятига биноан ҳаётга кўникиш йўллари турли-тумандир. Кўникиш ёки мослашиш йўлининг энг табиийси ва шунинг билан энг зарури шундан иборатки, бунда фаолиятга нисбатан импульсив эҳтиёжнинг мавжудлиги ирсий реакциялар ўз-ўзича намоён бўлишига замин ҳозирлайди. Бундай шароит ирсий ҳаракатларга асосланган ҳолда янги малакаларни эгаллашни вужудга келтиради. Аввало янги одатий ҳаракатлар яралади.

  6. Кўникиш ёки мослашиш йўллари инсонни тақлид қилишда ўз ифодасини топувчи наслий интилиш, майл орқали амалга оширилади. Бу нарса кекса авлоднинг қобилиятлари ва одатлари билан узвий боғлиқ равишда кечади.

  7. Шахсий ички қўзғалиш хусусиятига кўра, ривожланувчи индивидуум ҳеч қандай мақсаднинг ташқи кўринишисиз ўз майли ҳамда интилишини намоён қилади, мустаҳкамлайди ва ўстиради. Бу ўйиннинг дастлабки нишоналаридан далолат беради.

К.Бюлер К.Гросснинг огоҳлик назариясини тан олиб, ўйин филогенезга тааллуқли эканлигини таъкидлаб, унинг дрессура босқичи учун огоҳлик эканлигини уқтиради. У ўйиннинг моҳияти ва томонларини очишда ўзининг гедоналогик (ҳузур қилиш) реакциянинг бирламчилиги назариясига асосланади. К.Бюлер З.Фрейднинг роҳатланишга интилишдан иборат ғоясини эътироф этса-да, лекин инсон фаолияти ва ривожи учун ҳаракатлантирувчи эмас эканлигини уқтиради.
Ўйин назариясига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган олимлардан бири – бу Бойтендайкдир. У К.Гросснинг огоҳлик назариясига икки хил мазмунда эътироз билдиради.

  1. Ўйнай билмаган ҳайвонлар инстинкт даражасига кўра заиф дейишга ҳеч қандай далил йўқ. Чунки инстинктив фаолиятда машқланишнинг роли етарли юксак эмас. Шунинг учун фаолиятнинг инстинктив шакллари машқланишга боғлиқ бўлмасдан, балки улардан ташқари муҳитда такомиллашади.

  2. Машқланиш ўйиннинг моҳиятида ётмайди, лекин унинг тайёргарлик машқлари мавжуд бўлиб, улар ўйин дейилмайди.

Ф.Бойтендайк ўйин предметининг танишлиги ёки нотанишлиги ўртасидаги муносабатини унинг образлилиги деб атайди. Образнинг аффектив ва гностика муносабати (нотаниш ёки ҳаётий) фантазияни келтириб чиқаради. Бинобарин, антропоморфизм саҳовати сифатида фантазиялашган образлар, тасаввурлар вужудга келади.



Download 3,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish