Терминология термин ва логия


Ўзбек Лексикографияси тарихи Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асаридан бошланган деб айтиш мумкин



Download 41,69 Kb.
bet3/6
Sana23.02.2022
Hajmi41,69 Kb.
#178336
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5303264869359815474

Ўзбек Лексикографияси тарихи Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғотит турк» асаридан бошланган деб айтиш мумкин. Ушбу луғат фақат сўзлар ва уларнинг маъноларини тавсифлаб қолмасдан, туркий халқлар тарихи, урф-одатлари, географик жойлашуви каби кенг маълумотлар манбаи ҳисобланади. Шу билан бирга у дастлабки икки тилли (туркийча-арабча) луғатлардандир. Маҳмуд Замахшарий ўзининг «Асос ул-балоға», «Муқаддимат ул-адаб» асарлари билан ҳам амалий, ҳам назарий Лексикографиянинг ривожига улкан ҳисса қўшди. Алишер Навоий ижодига бўлган ката қизиқиш15-асрдан кейинги даврда бир қанча луғатларнинг яратилишига сабаб бўлди: «Абушқа» (16-а., Туркия) изоҳли луғати, Толе Имони Ҳиравийнинг «Бадое ул-луғат», Муҳаммад Ризо Хоксорнинг «Мунтахаб ул-луғот», Мирзо Маҳдийхоннинг «Санглоҳ», шунингдек, Муҳаммад Ёқуб Чингийнинг «Келурнома», «Сулаймон Бухорийнинг «Луғати чиғатоий ва турки усмоний» («Чиғатойча-туркча луғат»), Исҳоқхон Ибратнинг «Луғати ситта ас-сина» («Олти тилли луғат») каби луғатларини кўрсатиш мумкин. 19-аср охири ва 20-аср 1-чорагида турли хил сабаб ва эҳтиёжлар, давр тақозоси билан Туркистонда икки тилли Лексикография ривож топди, ўнлаб русча-ўзбекча, ўзбекча-русча луғатлар, сўзлашгичлар тузилиб нашр этилди. Ҳозиги кунгача 10 га яқин хорижий тил билан ўзбекчани қиёсловчи кўплаб таржима луғатлари, фан соҳаларига оид 100 дан зиёд бир, икки ва уч тилли терминологик луғатлар яратилди. Ўзбек халқи тарихида биринчи марта «Ўзбек тилининг изоҳли луғати» тузилиб, нашр этилди (1981). 20-аср ўзбек луғатчилиги ривожига А.Зоҳирий, А.Қодирий, Е.Д.Поливанов, А. К. Боровков, В. В. Решетов, С. Иброҳимов, Олим Усмон, З.Маъруфов, Ш. Т.Раҳматуллаев, Н. Маматов, А. Ҳожиев, Т.Алиқулов ва б. муносиб ҳисса қўшдилар. Республика мустақиллиги туфайли ўзбек Лексикографияси олдига янги давр талабларига жавоб берадиган энциклопедик ва лингвистик луғатлар яратиш вазифаси қўйилган ва бу вазифа ўз ўрни билан амалга оширилмоқда; 2) тилшуносликнинг луғатчилик назариясига оид соҳаси, луғатшунослик; луғат турлари ва уларни тузишнинг илмий асосларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. Назарий Лексикография бир қанча муаммоларни қамраб олади: луғатларнинг умумий типологиясини ва янги турдаги луғатларни ишлаб чиқиш; луғат макроструктурасини ишлаб чиқиш (сўзларни танлаб олиш, сўз ва луғат мақолаларини жойлаштириш тартиби, омонимларни белгилаш, луғат таркибига ҳавола материалларни киритиш); луғат микроструктурасини, яъни ҳар бир луғат мақоласини ишлаб чиқиш (сўзга грамматик ва фонетик изоҳ бериш, сўз маъноларини ажратиш ва таснифлаш, далил сифатидаги иллюстрациялар турлари, таърифлаш турлари, белгилар тизими, сўз этимологияси ҳақидаги маълумотлар) ва б. Луғат тилшуносликнинг барча бўлимлари, айниқса, лексикология билан ўзаро боғлиқ. Лексикография ҳам амалий, ҳам назарий соҳа сифатида лексикология, услубшунослик, фонетикага ҳамда тил тарихи, тилнинг грамматик қурилиши ҳақидаги таълимотга суянган ҳолда иш кўради. Замонавий Лексикография муайян давр жамиятидаги билимлар мажмуини акс эттирувчи луғатларнинг муҳим ижтимоий вазифасини алоҳида қайд этади. Лексикография луғатлар типологиясини ишлаб чиқади. Шу жиҳатдан бир тилли Лексикография (изоҳли ва б. луғатлар), икки тилли Лексикография (таржима луғатлар), ўқув Лексикографияси (тил ўрганишга махсуслашган луғатлар), илмий-техник Лексикография (терминологик луғатлар) ўзаро фарқланади.



Download 41,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish