Терминология термин ва логия


Сўзнинг келиб чиқишини кўрсатиб берувчи этимологик Луғатлар (Ш. Раҳматуллаев. Ўзбек тилининг этимологик луғати, 2000). 7



Download 41,69 Kb.
bet5/6
Sana23.02.2022
Hajmi41,69 Kb.
#178336
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 5303264869359815474

6. Сўзнинг келиб чиқишини кўрсатиб берувчи этимологик Луғатлар (Ш. Раҳматуллаев. Ўзбек тилининг этимологик луғати, 2000).
7. Бир оилага мансуб тиллардаги сўз бойлигини солиштириб, улардаги тафовут қонуниятларини ўрганиш мақсадида тузилувчи қиёсий Луғатлар (Л. Будагов. Сравнительный словарь турецко-татарских наречий, ч. 1—2, С.-Пб., 1869; В. В. Радлов. Опыт словаря тюрских наречий: 1—4. С—Пб., 1888—1911).
8. Сўзларнинг мавжуд имло қоидаларига биноан тўғри ёзилиш шаклларини қайд этувчи имло Луғати (1929 й. дан ҳозиргача ўзбек тилининг турли ҳажмли 20 дан ортиқ имло луғати тузилган; 6500 сўз ва сўз шаклини қамраб олган энг мукаммал имло луғати 1975 й. нашр этилган).
9. Сўзларнинг адабий талаффузи қайд этиладиган талаффуз (орфоэпик) Луғати (Ўзбек тилининг орфоэпик луғати — М. Содиқова, Ў. Усмонова, 1977; Ўзбек адабий талаффузи луғати, 1984;
10. Сўзларнинг морфем тузилишини кўрсатувчи морфем Луғат (А.Ғуломов ва б. Ўзбек тилининг морфем луғати, 1977).
11. Сўзлиги фразеологик бирликлардан иборат бўлган фразеологик Луғат (М. Содиқова. Русча-ўзбекча фразеологик луғат, 1972; Ш. Раҳматуллаев. Ўзбек тилининг изоҳли фразеологик луғати 1978).
12. Сўзларнинг қўлланиш миқдори ва фоизи ҳақида маълумот берувчи частотали Луғат (И.А.Киссен. Словарь наиболее употребительных слов современного узбекского литературного языка, 1972).
13. Сўзлар тескари томондан бўлган алифбо тартибига кўра жойлаштирилган терс (чаппа) Луғат (Р. Қўнғуров ва А. Тихонов. Ўзбек тилининг чаппа луғати, 1968).
14. Сўзликни таркиб топтирувчи сўзлар рўйхати маълум мавзуларга бўлиб бериладиган тематик (мавзули) Луғат (А. Тихонов ва б. Русско-узбекский тематический словарь, 1975).
15. Сўзликлари омоним, синоним, антоним, пароним сингари луғавий бирликлардан иборат бўлган омонимлар луғати, синонимлар луғати, антонимлар луғати, паронимлар Луғати(Ш. Раҳматуллаев. Ўзбек тили омонимларининг изоҳли лугати, 1984; А. Ҳожиев.Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати, 1974; Ш. Раҳматуллаев ва б. Ўзбек тили антонимларининг изоҳли луғати, 1980; А. Маъруфов. Паронимлар луғати, 1974).
16. Сўзлиги атоқли отлар ёки жой номларидан иборат бўлган антропонимик ва топонимик Луғатлар (Э. Бегматов. Ўзбек исмлари, 1991; Э.Бегматов. Ўзбек исмлари маъноси. 14600 исм изоҳи, 1998; 3. Дўсимов ва X.Эгамов. Жой номларининг изоҳли луғати, 1977).
17. Маълум бир ёзувчи ёки асар тилида қўлланган сўзларни изоҳловчи. Луғат (Навоий асарлари луғати, 1972; Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати, 1 — 4-ж. лар, 1983—84; Б. Ҳасанов, «Қуръони Карим» сўзларининг арабча-ўзбекча кўрсаткичли луғати, 1995).
18. Сўзлиги маълум бир фан ва техника тармоғи, ижтимоий ёки хўжалик ҳаётининг бирор соҳасига оид сўз-терминлардан иборат бўладиган терминологик Луғатлар.
Бундай Луғатлар сўзликнинг берилиши ва изоҳланишига кўра, энциклопедик Луғат билан лингвистик Луғат белгиларига эга бўлади (1925 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистонда 50 дан ортиқ соҳа бўйича 140 тага яқин терминологик луғат нашр этилган; улар соҳа терминологияларини тартибга солишга хизмат қилади).
Луғат турлари юқридагилар билан чегараланмайди. Юқорида, асосан, ўзбек луғатчилигида мавжуд бўлган ва амалда фойдаланиб келинаётган Луғат турларигина кўрсатилди. Бу нарса Луғатлар яратиш вазифа доираси нақадар кенглигини ва уларнинг ўта муҳим аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади.

Download 41,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish