Сиёсий ижтимоийлашув — инсон сиёсий онги ва сиёсий хулқ-атворининг шаклланиш ва ривожланиш жараёнидан иборат.
Партия – (лот. қисм) ижтимоий табақа, синф, қатлам вакиллари томонидан ўз манфаатларини сиёсий воситалар ёрдамида ҳимоя қилиш учун тузиладиган сиёсий ташкилот.
Партия жамият хаётини демократиялаштиришда ва хар бир мамлакат олдида турган вазифаларни белгилашда ва амалга оширишда узига хос урнига эга булади, хамда муайян функцияларни бажаради.
Биринчидан: жамоатчилик фикрини шакллантириш, Иккинчидан: сиёсий фаолиятда иштирок этиш. Учинчидан: фукаролар сиёсий фаоллигини куллаб-кувватлаш ва рагбатлантириш. Туртинчидан: сиёсий маданиятни ошириш. Бешинчидан: парламент ва хукумат фаолиятига сиёсий максадлари оркали таъсир курсатиш. Олтинчидан, давлат олдида турган максадларнинг шаклланиши ва амалга оширишда фаол иштирок этиш.
Партия дастурлари сиёсий-ижтимоий аник максад ва функцияларга каратилган булиб, улар икки турга булинади. Ички функциясига: 1) жипслаштирувчи, 2) мувофиклаштирувчи, 3) рагбатлантирувчи, 4) етакчиликка интилиш, 5) уз мавкеига мослиги. Ташки функциясига: 1) таргибот ва ташвикот, 2) маълум сиёсий йуналишга мослаштириш, 3) сиёсий вокеа ва жараёнларга хозир жавобликкаби ва зифаларкиради.
Турли жамиятлар сиёсий тизими бир партиявийлик, икки партиявийлик ва куп партиявийлик билан характерланади ва улар уртасида муайян хукукий асослар, нормалар мавжуд
Ҳозирги дунё сиёсий жараёнида партиявий тизимларнинг уч хили фаолият кўрсатяпти. Булар:
а) бир партиявий;
б) икки партиявий ёки
в) кўп партиявий тизимлардир.
Бир партиявий тизим – бу бир партиянинг монополиясига асосланган тизим. Бундай шароитда партия билан давлат қўшилиб, ягона партиянинг мафкураси давлат мафкураси сифатида ўрнатилади. Ҳозирда бирпартиявий тизимлар Хитой Халқ Республикаси, Куба Социалистик Республикаси, Вьетнам Социалистик Республикаси ҳамда Шимолий Корея Республи-касида амал қилмоқда. Бир партиявий тизим тоталитар режим-ни келтириб чиқаради, демократик институтларнинг фао-лиятига йўл қўймайди. Бинобарин, инсон ҳуқуқ ва эркинлик-лари чеклаб қўйилади.
Кўппартиявий ёки икки партиявий тизим бир қанча партиялар фаолиятини таъминловчи, ҳокимият учун курашнинг қонуний механизмларини ифодаловчи тизимдир. Бундай тизим шароитида бир қанча сиёсий партиялар сайлов йўли билан ҳокимият учун кураш олиб борадилар.
Ҳеч бир партиянинг мафкураси давлат мафкураси сифатида тан олинмайди. Бу тизимнинг асосини фикрлар плюрализми (хилма-хиллиги) ташкил этади. Ҳар бир киши ўзи истаган мафкурага ёки динга эътиқод қилиш ёки ҳеч бирига эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга бўлади. Бирон-бир ғоя ёки дин кишиларнинг онгига зўрлик билан сингдирилмайди. Кўп партиявий тизим жамиятнинг демократик асосларидан бирини ташкил этиб, демократик сиёсий институтлар фаолияти учун шарт-шароитлар яратади.
Сиёсий элита- ўз қўлида давлат ҳокимиятини жамлаган ва жамият бошқарувида юқори лавозимларни эгаллайдиган ижтимоий гуруҳдир. Жамиятнинг сиёсий элитасига ҳокимият функцияси ва ваколатларига эга бўлган юқори мартабали профессионал сиёсатчилар киради. Яна сиёсий элитага сиёсий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда, жамият ривожланишининг стратегиясини ишлаб чиқишда қатнашадиган, махсус тайёрланган олий даражадаги сиёсий ходимларни киритамиз, сиёсий элитанинг ўзига хос асосий томонини таъкидлаш мақсадида, уни баъзан «давлатларнинг сиёсий раҳбарияти», «сиёсий қарорлар қабул қилиш маркази» деб айтишади. Унинг таркиби йилдан-йилга ўзгаради, аммо лавозимлар тузилиши деярли ўзгармайди. Бу давлат бошлиқлари, ижро этиш, қонун чиқариш, суд ҳокимиятларининг раҳбариятлари, олий дипломатик корпусларидир. Сиёсий элитани ҳокимият функцияларининг ҳажми асосида қуйидаги даражаларга бўлиш мумкин: олий, ўрта ва қуйи.
Do'stlaringiz bilan baham: |