Пропорционал (партиявий рўйхат асосидаги) тизим Ғарбий Европадаги аксарият мамлакатларда, шунингдек, Исроилда кенг қўлланилади. Унинг асосий моҳияти шундаки, дастлаб партиялар номзодларнинг умуммиллий ёки ҳудудий рўйхатини тузадилар, сайловчиларнинг ҳар бири эса ўз партиялари фойдасига овоз беради. Сўнгра номзодлар мазкур партияларга берилган овозларнинг умумий сонига пропорционал равишда сайланадилар. Парламентда вакилликка сазовор бўлиш учун партиялар ҳар сафар кўпчилик овозларга эга бўлишлари талаб этилади.
Пропорционал сайловларнинг афзалликлари шундаки, у, биринчидан, сиёсий партияларнинг доимо фаол бўлишига туртки беради; иккинчидан, бирор депутат ўз ваколатини амалга оширолмай қолган тақдирда, унинг ўрнини тўлдириш учун ўтказиладиган оралиқ сайловларни бартараф этади. (ўз ваколатини топширган депутатнинг ўрнини партиявий рўйхатдаги навбатдаги партиядоши эгаллайди). Учинчидан фақат йирик сиёсий партиялар эмас, балки кичиклари ҳам парламентга сайланиш имкониятига эга бўладилар. Ва бу ҳол парламент ичида турли фракцияларнинг фаолият олиб боришини таъминлайди.
Пропорционал тизимнинг асосий камчилиги шундаки, электорат номзодларни танлаш жараёнига таъсир кўрсата олмайди, сайланган вакиллар эса, ўзларини сайловчилар олдида эмас, кўпроқ ўз партиялари олдида масъул, деб биладилар. Бироқ пропорционал тизим сиёсий партияларни фаолликка ундайди; сайловчилар эътиборига номзодларнинг мутаносиблашган ва сараланган рўйхатини тақдим этишга даъват этади. Бу эса партиялараро рақобатнинг ниҳоятда кучайишига олиб келади.
Айрим мамлакатларда, хусусан, Германияда аралаш сайлов тизими – мажоритар ва пропорционал сайлов комбинациялари қўлланилади. Немис сайловчиси икки овозга эга: биринчи овозни у ўз сайлов округидан номзодларнинг бирига берса, иккинчи овозни партиявий рўйхат асосида ўзига маъқул бўлган партияга беради. Биринчи овоз муайян номзодга берилса, иккинчи овоз сиёсий партияга берилади. Шу тариқа, парламент депутатларининг ярми якка тартибда, қолган ярми эса партиявий рўйхат асосида сайланади.
Экстремизм (лотинча – “ақл бовар қилмас даражада”, “ҳаддан ошиш”) –жамиятда қабул қилинган қонун-қоидаларга зид бўлган, кескин радикал қарашлар ва ҳаракатлар. Бундай ҳаракатларга диний тус бериш диний экстремизмга олиб келади.
ЭЛЕКТОРАТ –(лотинча elector-сайловчи)-парламент, президент ёки мунципиал сайловларда бирор пртия учун овоз берувчи сайловчилар доираси. Бундан ташқари, мазкур тушунча муайян депутатни, сайлаб қўйиладиган мансабдор шахсни қўллаб-қувватловчи сайловчиларни англатиши ҳам мумкин (инглизчадан таржимада «electorate» сайловчилар контингенти, сайлов корпуси деган маънони билдиради).
Do'stlaringiz bilan baham: |