Темир йўл транспорти кўп тармоқли хўжаликдир. Уни ўзига хос


-расм. Оралиқ станциясида йўллар ва стрелкали ўтказгичлар



Download 261,78 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana21.06.2022
Hajmi261,78 Kb.
#687406
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Хисоб график иши ТЙТА

11-расм. Оралиқ станциясида йўллар ва стрелкали ўтказгичлар 
рақамланиши. 


12-расм. Бир из (йўл) ва икки из (йўл)ли участкаларда станция 
чегаралари. 
Станция темир йўлларнинг мижозлар билан бевосита боғлаб турадиган 
асосий ишлаб чиқариш-хўжалик корхонаси ҳисобланади. ётқизиладиган янги 
темир йўлларнинг 40% дан ортиқроқ қисми станцияларга тўғри келади. 
Бир из(йўл)ли участкаларда кириш светофорлари станция чегараси 
вазифасини бажаради. Икки из(йўл)ли участкаларда станциялар асосий 
йўллардан ҳар бири алоҳида бир томондан кириш светофори, иккинчи 
томондан – сўнгги чиқиш стрелкали ўтказгичидан камида 50 м масофада 
ўрнатилган «Станция чегараси» сигнал белгиси билан чекланади. Икки 
томонлама автоблокировка билан жиҳозланган икки из(йўл)ли йўлларда ҳар 
бир алоҳида асосий йўлнинг станция чегараси бўлиб кириш стрелкасидан 
таркиб узунлигининг ярмига тенг масофада ўрнатиладиган кириш 
светофорлари хизмат қилади (12-расм). 
4-ҲИСОБ-ГРАФИКА ИШИ 
ПОЕЗДЛАР ҲАРАКАТИ ГРАФИГИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Поездлар ҳаракати графиги темир йўл транспортининг йўловчилар ва 
юк ташиш бўйича давлат режасини бажариш бўйича барча хизмат ва 
бўлинмалари ишини белгилаб беради. График ишлаб чиқиш комплекс 
кўринишга эга. график тузишдан ташқари, талаба тегишли адабиётларни 
ўрганиш асосида тушунтириш хатида участка станцияси иши, поездлар 
ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, ҳаракатдаги таркиблардан фойдаланиш 
масалаларини қисқача ёритиб ўтади. Ишни бажариш учун бошланғич 
маълумотлар вазифада келтирилиб, унда қуйидагилар берилади: бир 
из(йўл)ли участка схемаси ва станция тавсифи; алоҳида пунктлар орасидаги 
масофа; йўловчи поездларига оид маълумотлар; поездлар ҳаракатланишидаги 
сигнализация ва алоқа воситалари, станция интерваллари; поездлар бир км 
йўлни ўтишига кетган вақт сарфи ва ҳ.к. 
Талаб этилади: 
1. Бир из(йўл)ли А-Е участкаси учун 0 дан соат 8 гача бўлган вақт учун 
6 соатли даврга поездлар ҳаркати графигини тузинг. 
2. Юк поездларининг техник ва участка тезлигини ҳисоблаб топинг. 
3. Участканинг поезд ўтказиш имкониятини аниқланг. 
4. А станциясидаги локомотивлар айланиши тартибини белгиланг. 
Ишни бажариш тартиби. 
Ишларнинг қуйиддаги тартиби тавсия қилинади: 
1. Вазифа моҳияти ва бошланғич маълумотлар билан танишиш, темир 
йўлларнинг умумий курси (ТЙУК - ОКЖД) дарслиги бўйича “Поездлар 
ҳаракати графиги” вап “Темир йўлларнинг поезд ўтказиш имконияти” 


бўлимларини ўқиб, разъездлар, оралиқ станцияларининг тузилиши ва 
ишлаши, поездлар ҳаракатининг сигнализация ва алоқа воситалари, уларни 
қабул қилиш ва жўнатиш тартибини ўрганиш. Айниқса станция 
интерваллари турлари ва нима учун мўлжаллангани, поезд юриш йўлларини 
мўлжаллаш усуллари ва участкалар ўтказиш имкониятининг ҳаракат графиги 
турига боғлиқлиги. Кўргазмалилик учун услубий кўрсатмаларда поездлар 
ҳаракати графигини ишлаб чиқишнинг бир неча мисоллари келтирилади. 
2. График масштаб 8 соатлик сеткасини чизиб, унга кўра вертикал ўқи 
бўйлаб масофа, горизонтал ўқи бўйича эса – вақт жойлаштирилади. 
Масофаларнинг тавсия этиладиган масштаби 2 мм – 1 км, вақт масштаби – 5 
мм – 10 дақ. График сеткасида горизонтал чизиқлар станция ва разъездлар 
сеткасига мувофиқ келади. Вертикал йўналишда график сеткаси қалин 
чизиқлар билан соат даврларига (бизнинг мисолимизда 0 дан 6 с гача) 
ажратилиб, улар ўз навбатида вертикал бўйича ўн дақиқали интервалларга 
бўлинган. Ҳар бир соатнинг ярмига тўғри келадиган чизиқлар пунктир чизиқ 
билан белгиланади. 
3. Вазифанинг 1 ва 4-жадваллари маълумотлари бўйича юк ва йўловчи 
поездларининг перегонлар бўйлаб ўтиш вақти ҳисоблаб топилсин (бир 
дақиқага қадар яхлитлаш билан). Бу маълумотлар график сеткасининг чап 
томонида вертикал устунларда қайд этилиб, уларда, бундан ташқари, станция 
номлари, перегонлар узунлиги, поездлар ҳаракатидаги сигнализация ва алоқа 
воситалари кўрсатилади. 
4. Графикда йўловчи поездларининг берилган жуфтлиги жойлансин. 
Поезднинг графикдаги ҳаракати шартли равишда тўғри қия чизиқ тарзида 
тасвирланиб. Бу чизиқ поезд юриш йўли ёки график йўли деб номланади. 
Қулай бўлиши учун тоқ поездлар юриш чизиқларини ҳаракат графигида 
юқоридан пастга, жуфтларини эса – пастдан юқорига қарата белгилаш қабул 
қилинган. Поезд юриши қия йўлининг станция ўқларини англатадиган 
горизонтал чизиқлар билан кесишув нуқталари поезднинг жўнаш, ўтиб 
кетиш ёки етиб келиш вақтига тўғри келади. Поезд юриш йўли чизиғининг 
горизонтал чизиқ билан кесишув нуқтаси яқинида муайян тартибда рақам 
қўйилиб, бу рақам поезднинг мазкур алоҳида пунктга етиб келиш, ундан 
жўнаш ёки у орқали ўтиш вақтини кўрсатади. Банда рақамлар поезд юриш 
йўлининг алоҳида пункт ўқи билан кесишуви орқали ҳосил бўладиган ўтмас 
бурчакларда ёзиб қўйилади. 
Агар ҳаракат графигида поезднинг жўнаш, етиб келиш ёки ўтиб кетиш 
вақти яхлит ўн дақиқалик интервал билан мос тушса, бу ҳолда 0 рақами 
қўйилмайди, бу моментлар мос тушмаган ҳолда эса ўзлари тегишли бўлган 
энг яқин яхлит ўн дақиқадан ортиқ дақиқалар ёзиб олинади, холос. 
Ҳаракат графигини тузишда поездларнинг соф юриш вақтига поезд 
тўхтаганидан сўнг тезлик олишга ва тўхташ олдидан секинлашишга 
сарфлайдиган қўшимча вақтни қўшиб қўйиш талаб этилади. 
5. Мазкур участканинг чекловчи перегони белгилансин. Бир из(йўл)ли 
жуфт графикда, аввалига перегондан бир йўналишдаги поезд, станция 


интервали ўтганидан сўнг эса – тескари йўналишдаги поезд ўтказиб 
юборилади. Параллел график қурилишини берилган участканинг чекловчи 
перегонидан, яъни поездлар жуфтлиги энг узоқ вақт эгаллаб турадиган 
(график даври) перегондан бошлаш керак. 
Барча алоҳида пунктлар учун станция интерваллари вазифа 
шартларгига кўра бир хил бўлганлиги сабабли юк поездлари жуфтлиги энг 
кўп вақт сарфлаб ўтадиган перегон чекловчи перегон бўлиб ҳисобланади. 
6. Чекловчи перегонда мумкин бўлган максимал миқдордаги юк 
поездлари туширилсин, шу жумладан битта йиғма поезд. Автоблокировкада 
қисман пакет графигини ётқизиш имконияти кўзда тутилсин. 
7. Юк поездлари юриш чизиқ(йўл)лари қолган перегонларда давом 
эттирилсин. Бунинг учун чекловчи перегон тўлдирилганидан сўнг 
белгиланган юк поездлари юриш чизиқ(йўл)лари юқори ва пастга қолган 
перегонларга томон давом эттирилади. Бунда жуфт ва тоқ поездлар 
станцияларида тўхталишларнинг нисбатан бир текис тақсимланишини 
таъминлаш лозим. 
8. А айланма станциясида локомотивларнинг айланиш (обороти) 
тартиби белгилансин. А станциясига жуфт поездлар билан етиб келган 
локомотивлар, айланиш пунктидаги тегишли тайёргарликдан сўнг, 
навбатдаги рейс учун тоқ рақамли поездларга узатилади. Электровоз ва 
тепловоз билан тортув усулида кейинги рейсга тайёргарлик кўриш вақти – 
одатда камида 25 дақ. Поездлар ҳаракати графиги ва локомотивларнинг 
белгиланган айланмаси локомотив биргадаларининг узлуксиз ишлаш 
давомийлигини белгилайди. 
9. Параллел график ҳолатлари, автоблокировкада эса – тўлиғича 
пакетли график учун учун участканинг ўтказиш имконияти аниқлансин. 
10. Юк поездларининг техник ва участка тезликлари ва тезлик 
коэффициенти аниқлансин. Юк поездларининг (йиғмалардан ташқари) 
ўртача техник ва участка тезликларини аниқлаш учун ҳаракат графиги 
асосида жуфт ва тоқ йўналишлар учун алоҳида қуйидаги шаклдаги жадвал 
тузилиши лозим: 
А. Тоқ йўналиш учун 
Поезд № Вақт, соат, дақ. 
Поезд 
босиб 
ўтган 
йўл, км 
А ст. дан 
жўнаши 
Е ст. га 
етиб 
келиши 
йўлда 
Шу жумладан 
Туриш 
вақти, 
дақ. 
ҳаракатда 
Жами 


 Б. Жуфт йўналиш учун 
Поезд № Вақт, соат, дақ. 
Поезд 
босиб 
ўтган 
йўл, км 
А ст. дан 
жўнаши 
Е ст. га 
етиб 
келиши 
йўлда 
Шу жумладан 
Туриш 
вақти, 
дақ. 
ҳаракатда 
Жами 
Техник ва участка ўртача тезликлар қуйидаги формулалар бўйича 
аниқланади: 
Формула 
Формула 
бу ерда Σ – поезд-километрлар суммаси (графикдан кўзда тутилган 
барини босиб ўтиш); 
Σ – йўлдаги поезд-соатлар суммаси (оралиқ станцияларидаг 
туришларни ҳисобга олган ҳолда); 
Σ – ҳаракатдаги поезд-соатлар суммаси (оралиқ станциялардаги 
поездлар тўхтаб туришини ҳисобга олмаган ҳолда). 
Участка тезлиги коэффициенти участка тезлигининг техник тезликка 
нисбатидан иборат, яъни 
Формула 
Тезликлар ва β коэффициентини аниқлаш ҳисоб-китобларини 
вергулдан кейинги иккинчи белгига қадар аниқлик билан амалга ошириш 
лозим. 
Соддалаштириш мақсадида 9 ва 10-пунктлар бўйича маълумотларни 
бевосита график чизмасида келтириш мумкин. 
Параллел бир из(йўл)ли график. 
Поездлардан бирини тўхтатмай ўтказиб юбориш. 
Нопараллел бир из(йўл)ли график. 
Ҳар иккала поездни тўхтатиш. 
Қисман пакетли график. 

Download 261,78 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish