Ёндош (қўшни) стрелкали ўтказгичларни ўрнатиш учун тўғри
киритмалар қиймати, м
2-жадвал
Изоҳ. Махражда – поездларнинг 121-160 км/с тезлик билан
ҳаракатланиши кўзда тутилган асосий йўллар учун қиймат келтирилган.
Турли типдаги рельслардан ёндош (қўшни) стрелкали ўтказгичларни
ўрнатишда тўғри киритма узунлиги камида 12,5 м га тенг бўлиши шарт.
3-ҲИСОБ-ГРАФИКА ИШИ
АЛОҲИДА ПУНКТЛАР
Вазифа. Ажратиш пункт схемасини чизиш.
Қуйидагилар талаб этилади:
1. Ажратиш пунктнинг (разъезд, ошиб ўтиш пункти ёки оралиқ
станцияси) масштабли (1:2000) схемаси чизилсин.
2. Ажратиш пункти схемасида қуйидагилар кўрсатилсин: йўллар
рақами ва ихтисослашуви; стрелкали поездлар рақами; йўл ўқлари орасидаги
масофа; сигналлар ва чегара козикчаларининг устунлар жойлашиши.
Ишнинг бажарилиш тартиби. Станция схемасини тузиш тартиби
(олдинма-кетинлиги) қуйидагича:
-
бир варақ қоғозда разъезд, ошиб ўтиш пунктининг тахминан 1:2000
масштабидаги (50 м йўл = 1 см) схемаси чизилсин;
-
асосий ва қабул қилиш-жўнатиш йулларининг ихтисослашуви
амалга оширилсин;
-
йўллар ва стрелкали ўтказгичлар рақамланиши бажарилсин;
-
йўллар ихтисослашувига боғлиқ равишда чегаравий устунлар ва
сигналлар (кириш ва чиқиш) жойлаштирилсин;
-
станция схемасига йўловчи қурилмалари (йўловчилар биноси,
платформалар ва вокзалолди майдони) туширилсин.
Поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида темир йўллар
ажратиш пунктларини ёрдамида участкалар ва блок-участкаларга бўлинади.
Разъездларнинг қабул қилиш-жўнатиш йўллари бўйлама, ярим бўйлама
ва кўндаланг жойлашиши мумкин.
Ажратиш пунктларининг йўли тараққий этмаган ва йўли тараққий
этган бўлиши мумкин. Йўли тараққий этмаган ажратиш пунктларига йўл
постлари (яримавтоблокировкада) ва автоблокировкада ўтиш светофорлари,
шунингдек автоматик локомотив сигнализациясида поездлар ҳаракатини
чегаралашга хизмат қиладиган блок-участкалар чегаралари киради.
Йўли тараққий этган алоҳида пунктларга разъездлар, ошиб ўтиш
пунктлари ва станциялар киради.
Разъездлар бир изли йўллардаги йўли тараққий этган алоҳида пунктлар
бўлиб, поездлар кесишуви ва бир-биридан ошиб ўтиши учун мўлжалланган.
Разъездларда кичикроқ ҳажмли, йўловчилар билан боғлиқ ҳамда юк ишлари
бажарилиши мумкин (6-расм).
6-расм. Разъезд
7-расм. Қабул қилиш-жўнатиш йўллари бўйлама, ярим бўйлама ва
кўндаланг жойлашган разъезд схемаси.
Ошиб ўтиш пунктлари – икки изли йўллардаги алоҳида, йўли тараққий
этган пунктлар бўлиб, уларда поездлар бир-биридан ошиб ўтиши, зарур
ҳолларда эса, поездни бир издан бошқасига ўтказилишига йўл қўйилади.
Ошиб ўтиш пунктида, разъезддан фарқли равишда, икки асосий ва икки
ошиб ўтиш йўли бўлиб, ҳар бир йўналиш поездлари учун биттадан
мўлжалланган. Ошиб ўтиш пунктларида, разъездлардаги каби озроқ ҳажмда
йўловчиларни чиқариш ва тушириш, шунингдек юк ортиш ва тушириш
ишлари амалга оширилади (8-расм).
8-расм. Ошиб ўтиш пункти.
9-расм. Қабул қилиш-жўнатиш йўллари бўйлама, ярим бўйлама ва
кўндаланг жойлашган ошиб ўтиш пункти схемаси.
Станциялар – йўли тараққий этган алоҳида пункт ҳисобланиб, уларда
поездларни қабул қилиш, жўнатиш, кесишиб ўтиши ва бир-биридан ошиб
ўтиши, йўловчиларни қабул қилиш, уларнинг юкларини қабул қилиш, бериш
ва уларга хизмат кўрсатиш, йўл қурилмалари тараққий этган ҳолларда –
поездларни шакллантириш ишлари ва улар билан техник операцияларни
имкони мавжуд.
Дастлабки темир йўл станциялари Россияда 1837 йили, узунлиги 27 км
га тенг бўлган бир изли Петербург – Царское Село темир йўли қурилишида
пайдо бўлиб, бу йўлда икки сўнгги ва уч оралиқ станция мавжуд бўлган.
Станциялар мўлжалига кўра оралиқ, участка, саралаш, юк, йўловчи
станцияларига бўлинади.
Камида учта магистрал йўналишни ўзида бириктирган станциялар узел
станциялар деб ҳисобланади. Иш ҳажми ва мураккаблигига боғлиқ ҳолда
станциялар қуйидаги тоифаларга ажралади: катта ҳажмда иш бажарадиган ва
юқори даражада техник жиҳозланганлари тоифадан ташқари ҳисобланиб,
сўнг 1, 2, 3, 4 ва 5-тоифа станциялари келади.
Станция йўлларининг тўлиқ ва фойдали узунлиги фарқланади.
Узлуксиз йўлнинг тўлиқ узунлиги деб йўлни чеклаб турган стрелкали
ўтказгичнинг рама рельси стиклари (уламалари) орасидаги масофа, боши
берк йўл узунлиги деб эса – стрелкали ўтказгичнинг рама рельси
стики(уламаси)дан таянч(упор)га қадар бўлган масофага айтилади. Қўшни
йўллардан поездларнинг хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган шароитда
ҳаракатдаги таркиб жойлашиши мумкин бўлган йўл тўлиқ узунлигининг бир
қисми йўлнинг фойдали узунлигини ташкил этади. Ўзаро кесишадиган
йўлларнинг ҳар бирида ҳаракатдаги таркибнинг тўхтаб туриш жойини
чеклайдиган сигнал белгиси – чегаравий устун ўрнатилади. Йўлнинг фойдали
узунлиги йўлни чеклаб турган стрелкали ўтказгичларнинг чегаравий
устунлари орасидаги масофа сифатида белгиланади. Агар йўл олдида
светофор ўрнатилган бўлса, у ҳолда фойдали узунлик бир томон чегаравий
устунидан (ёки қарама-қарши стрелка острягидан) бошқа томоннинг шу каби
сигналига қадар белгиланади.
Боши берк йўлнинг фойдали узунлиги рама рельсининг стики
(уламаси)дан ёки стрелкали ўтказгичнинг чегаравий устунидан бошқа
томондаги таянчга қадар ёки тегишли сигналдан то таянчга қадар аниқланади
(10-расм).
Қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг юк ташиш ҳаракати учун фойдали
узунлиги у ёки бу йўналишда ҳаракатланиши мўлжалланаётган юк поездлари
узунлигига мувофиқ равишда лойиҳалаштирилади.
10-расм. Йўлларнинг тўлиқ ва фойдали узунлиги
Фақат йўловчи поездларини қабул қилиш ва жўнатиш учун
мўлжалланган йўлларнинг фойдали узунлиги йўловчи поездлари узунлигига;
саралаш йўллари учун – шакллантирилаётган юк таркиблари узунлигига;
саралаш ва участка станцияларидаги чиқиш йўллари учун юк поездларининг
тўлиқ узунлигига мувофиқ равишда лойиҳалаштирилади.
Магистрал темир йўл станцияларининг йўллари фойдали узунлиги
стандарт узунликда қилиб лойиҳалаштирилади – 1250, 1050 ва 850 м.
Чегаравий устунлар йўллар оралиғининг ўртасида, кесишаётган йўллар
ўқлари орасидаги масофа 4100 мм ни ташкил этадиган жойда ўрнатилади.
Станциядаги ҳар бир йўл (из) ва стрелкали ўтказгич, шунингдек
перегондаги ҳар бир асосий йўл ўз рақамига эга бўлиши шарт. Асосий
йўллар рим рақамлари билан тоқ йўналиш бўйича – тоқ рақамлар билан ва
жуфт йўналиш бўйича – жуфт рақамлар билан рақамланади. Станция
схемаларида асосий йўлларнинг рақамлари рим рақамлари билан
кўрсатилади (11-расм).
Поездларнинг шимолдан жанубга ва шарқдан ғарбга томон йўллангани
тоқ ҳаракат йўналиши деб, тескари йўллангани эса – жуфт йўналиш деб
ҳисобланади.
Бир хил операцияларни бажариш учун мўлжалланган йўл(из)лар парк
деб номланадиган алоҳида гуруҳларга бирлаштирилади. Мақсадига кўра
поездларни қабул қилиш ва жўнатиш парклари, саралаш парклари
фарқланади.
Ҳар бир йўл паркига ўзининг ҳарфли белгиси тақдим этилади. Алоҳида
парклар бўйича стрелкаларни рақамлашда ҳар бир паркка стрелкаларнинг ўз
юзта рақами берилади. Стрелкалар жуфт поездлар келиш томонидан – жуфт
рақам билан, тоқ поездлар келиш томонидан – тоқ рақамлар билан
рақамланади.
Станция жойлашган бўйлама профилли участка станция майдони деб
номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |