Технологияси


-жадвал. Уруғлик картошка далаларининг нав тозалиги ва касалланиш



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

10-жадвал. Уруғлик картошка далаларининг нав тозалиги ва касалланиш 
даражасига давлат стандарти талаблари (апробация йўли билан аниқланади) 
№ 
Кўрсаткичлар 
Категориялар 
бўйича нормалар, % 

I

I
II 
1 Репродукцияси, кам эмас 



2 Нав тозалиги, % дан кам эмас 
10

9

9

3 Ташқи 
кўриниши бўйича касалланган 
(айниган) ўсимликлар, %дан кўп эмас 
7,2 
1
1,0 
1
3,8 
Шу жумладан:
а) оғир вирусли касалликлар (ғадир-будур ва 
чизиқли мозаика, барг буралиш, готика кабилар) 
билан касалланган ўсимликлар 
1,2 
1
,5 
2
,4 
б) енгил вирусли касалликлар (ҳақиқий 
мозаика, 
барг 
бужмайиш 
кабилар) 
билан 
касалланган ўсимликлар 
6,0 
9
,0 
1
0,2 
в) қорасон билан касалланган туплар 
М
ан 
этилад
и 
0
,5 
0
,7 
г) халқали ва қўнғир бактериал чиришлардан 
сўлиган ўсимликлар 
М
ан 
этилад
и 
М
ан 
этила
ди 
0
,3 
Уруғлик картошка учун энг яхши ўтмишдош экинлар ҳайдалган бедапоя, 
оралиқ экинлардан бўшаган далалар, бошпиѐз ва полиз экинлари ҳисобланади. 
Бундай ўтмишдошлар даласига экилган уруғлик картошка гектаридан 3,7—5,3 
тонна зиѐд ҳосилдорликни таъминлаб, айниган туганаклар салмоғини 2—3 
бараварга камайтиради. 
Картошканинг айнишига қарши курашнинг энг самарали усули ѐзда кечки 
қилиб экишдир. Бунда туганакларнинг ҳосил бўлиш ва ўсиши кеч ѐз ва кузнинг 
салқин даврига тўғри келади. Натижада картошка вируслар, битлар билан 
касалланмаган, соғлом, айнимаган бўлиб, маҳсулдор уруғлик ҳосили олинади. 
Республикамизда соғлом, айнимаган, маҳсулдор уруғбоп картошка ҳосили 
олиш учун ўртапишар навларни 15-30 июнларда тезпишар навларни эса 1—15 
июлларда экиш энг қулай муддат ҳисобланади. Ана шу муддатларда экиладиган 
уруғлик туганаклар сунъий совутгичли махсус омборхоналарда сақланиши мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
5. Парваришлашда картошка тупи атрофида тупроқ ва ҳаво ҳароратини 
пасайтириш мақсадида бўғизга кўпроқ тупроқ бериш, қатор орасини иложи борича 


102 
кенг 90 см қилиб, зич (15—20 см) экиш тавсия этилади. Шундай кенг қаторлаб ва 
зич экилиб етиштирилган уруғлик туганаклар кейинги репродукцияда қатор ораси 
70 см ва сийрак (20—25 см) қилиб олинган уруғлик туганакларга нисбатан бир хил 
шароитда ҳосилдорликнинг 9—12 % юқори бўлишини таъминлайди (Т.Э. 
Остонақулов, 1985). 
6. Уруғлик картошка ўстириш технологиясининг муҳим элементлари ўғитлаш 
тизими, суғориш режими ва техникаси ҳисобланади. Чунки, ўғитлаш ҳамда суғориш 
билан ўсимликларнинг ўсиш ва ривожланишини, улардаги туганак сони ва 
йириклигини ҳам бошқариб, юқори сифатли ва маҳсулдор уруғбоп ҳосил олиш 
мумкин. 
Тажрибаларимиз натижаси шуни кўрсатдики, уруғлик картошка гектарига N
150-
200
P
120-160
K
75-100
килограмм таъсир этувчи моддалар ҳисобида ўғитлар солиниб, 
тупроқ намлиги дала нам сиғимига нисбатан ўсув даврида 75-85-85 % да ушланиб 
11 марта 2-2-7 схемада суғорилса, олинган ҳосилда уруғбоп туганаклар чиқими 55-
60 % ни ташкил этиб, энг юқори уруғ сифатига эга бўлади. Ўрганилган бошқа ўғит 
нормаси ва суғориш режимларига нисбатан бир хил ўстириш шароитида гектаридан 
2,5-3,0 тонна юқори ҳосилдорликни таъминлаб, айниган туганаклар салмоғи 2,1-2,6 
% дан ошмайди. 
Уруғлик картошка ўстирилаѐтган майдон тупроғининг ўсимлик илдизи 
тарқалган қатламини бир хил намлашда суғориш техникасининг элементлари: эгат 
чуқурлиги, узунлиги ва эгатдаги сув оқимининг тезлигини аниқлаш муҳим роль 
ўйнайди. Бу борадаги тажрибаларимизнинг кўрсатишича, ўрта нишабликдаги 
майдонларда эгат чуқурлиги (қатор ораси 70 см бўлганда) 18-20 см, узунлиги 90-120 
метр, ундаги сув оқимининг тезлиги секундига 0,10-0,15 литр бўлгани гектаридан 
20-22 тонна ѐки 380-407 минг дона уруғбоп туганаклар олинишини таъминлайди. 
7. Уруғлик картошка етиштиришнинг энг зарур табдирларидан бири пайкални 
(экинни) бегона ўтлардан, бошқа навлардан, касалланган ўсимликлардан тоза 
сақлашдир. Бунинг учун уруғлик майдонларда ўсув даврида 3 марта тозалаш (ўтоқ) 
ўтказилади. 
Биринчи марта тозалаш униб чиққандан сўнг ўсимлик бўйи 15-20 сантиметрга 
етганда, иккинчи марта гуллаш даврида, учинчи марта гуллаб бўлгач, палак 
сарғайиш даврида ўтказилади. Нав тозалаш даврида айниган, бошқа навга хос 
туплар, вирус ҳамда бактерия касалликларига чалинган ўсимликлар юлиниб 
(туганаги бўлса ковланиб) даладан чиқариб ташланади. Ҳар бир даврда ўтказилган 
тозалаш ишлари мутахассислар томонидан ҳужжатлаштирилиб, далолатнома 
тўлдирилади. 
8. Уруғлик картошка етиштиришда экинни тоза ва соғлом сақлаш мақсадида 
туп уя танлаш самарали усулдир. Бунинг учун картошка гуллаш даврида соғлом, 
бақувват туплар белгиланиб, кузатишлар олиб борилади. Касалланган ва навга хос 
бўлмаган, айниган туплар брак қилинади. Ҳосилни йиғишдан олдин танланган 
туплар ковланади ва ҳар бир уя туганаклари кўриниши, соғломлиги, айнимаганлиги, 
маҳсулдорлиги, вазни бўйича танлаб олинади. Талабга мос келмайдиган туплар 
уясининг туганаклари брак қилинади. 
9. Уруғлик картошка етиштириш технологиясининг муҳим элементларидан 
бири ҳосилни ковлашдан олдин палакларни ўриб ташлаш ѐки десикация қилиш 


103 
ҳисобланади. Бу тадбир бир томондан палакнинг сўрувчи ҳашаротлардан 
зарарланмай уруғлик ҳосилнинг вирус касалликлардан соғлом, вируслар 
тўпланишидан ҳимоя қилса, иккинчи томондан уруғбоп туганакларнинг яхши 
етилишини ва натижада механик шикастланишини сезиларли камайтиради. 
10. Уруғлик картошканинг соғлом ва ҳосилдор бўлиши уруғлик материални 
сақлаш усули ва шароитига ҳам ниҳоятда боғлиқ. Иложи борича уруғлик картошка 
контейнерларда сунъий совутгичли махсус омборхоналарда сақлангани самарали 
ҳисобланади. Чунки, унда намлик, ҳаво ва ҳароратни бошқариш ва қулай даражада 
сақлаш мумкин. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish