4.
Уруғлик картошка ўстириш технологиясининг хусусиятлари.
Уруғчилик пайкалларда картошка ўстиришдан асосий мақсад фақатгина юқори
ҳосил олиш эмас, балки нав ва экиш сифатлари бўйича давлат стандарти
талабларига жавоб берадиган тоза, соғлом, тезда айнимайдиган сифатли маҳсулдор
уруғлик материал етиштиришдан иборат. Картошка уруғчилик майдонлари нав
тозалиги ва касалланиш даражаси бўйича, ундан олинган уруғлик ҳосил экиш си-
фатлари бўйича 10-жадвалдаги давлат стандарти талабларига мувофиқ бўлмоғи
шарт.
Шунинг учун уруғчилик хўжаликларида уруғлик картошка ўстиришнинг ўзига
хос хусусиятлари бўлиб, улар қуйидагилардан иборат:
1. Уруғлик картошка майдони вирусли касалликларнинг ташувчи бўлган
битлар, цикадалар, трипслар манбаи товар картошка, дуккакли, сабзавот ва полиз
ҳамда резавор-мева экинлари даласидан камида 200 метр узоқликда
жойлаштирилиб, изоляцияда бўлиши шарт.
2. Вирус ташувчи сўрувчи хашаротларга қарши, уларнинг жадал учиш ва пайдо
бўлиш даврларида уруғлик картошка даласига 0,2 % ли фосфамид ѐки 0,05 % ли
пиримор, рогор, арриво каби истиқболли кимѐвий препаратлар қўлланилади.
3. Уруғлик туганакларни ташқи белгилари: вазни, шакли, ранги,
ўсимталарининг йўғонлиги, солиштирма оғирлиги, тоза ва соғломлигига қараб
танлаш уруғлик картошка етиштириш технологиясининг мажбурий элементидир.
Чунки, майда туганаклар экиш картошка айнишининг сабабларидан. Шунга кўра,
уруғчилик майдонларига экиш учун вазни 50—80 граммдан 125 граммгача бўлган
туганаклар экилгани мақсадга мувофиқдир. Ана шундай туганакларни экиш, етарли
туп сонни таъминлаб, уруғлик картошканинг соғлом ва маҳсулдор бўлишига олиб
келади.
Солиштирма оғирлиги бўйича 15-20 % ли ош тузи ѐки калий хлорид
эритмасида чўккан уруғлик туганаклар, чўкмаганларига нисбатан соғлом,
айнимаган, бақувват пояли ва серҳосил ўсимликлар ҳосил қилади. Аксинча, енгил,
чўкмаган, узун болалаб кетган, ранги оқарган, ѐрилган, нишлари ингичка туганаклар
вируслар билан касалланган бўлиб, ҳосилни кескин камайтиради.
4. Соғлом, айнимаган юқори уруғлик картошка ҳосили олиш кўп жиҳатдан
тупроқ типи ва ўтмишдош экинларни тўғри танлашга боғлиқ.
Тадқиқотларимизнинг кўрсатишича, гидроморфли ўтлоқ-бўз тупроқлар, тоғ ва
тоғолди тупроқлари оч тусли бўз тупроқларга нисбатан уруғлик картошка
етиштириш учун бир қанча устунликларга эга экан.
Тажрибаларимизда картошка ҳосилдорлиги ўтлоқ-бўз тупроқлар шароитида оч
тусли бўз тупроқларга нисбатан гектаридан 2,3—4,0 тонна зиѐд, айниган туганаклар
эса 7,7—13,1 % дан 2,8—4,7 % гача камайганлиги қайд этилди.
101
Do'stlaringiz bilan baham: |