Технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

8. Алвасти (жин) супурги. 
Столбурга ўхшаш, лекин бунда ўсимлик ўсишдан 
қолади, поя кучли шохлайди ва кўп миқдорда столонлар ҳосил қилади Касалланган 
ўсимликларда жуда кўп майда, тез нишлайдиган туганаклар шаклланади. Унинг 
чақирувчиси - микоплазма бўлиб, туганак орқали ўтади. 
Туганаклар катталиги ва шаклининг ўзгариши.
Картошканинг айниши 
таъсирида ҳосил бўлган туганаклар майда ва узунчоқ (ноксимон, пилласимон, 
урчуқсимон, шохсимон каби) шаклларни олади. Кўпинча узунчоқ шаклли 
урчуқсимон, ноксимон туганакларда кўзчалар кўпайиб кетиши кузатилади. 
Кўзчалар аниқ кўриниб, баъзан бўртиб чиқади. Туганак шаклининг узунчоқ, 


99 
кўзчаларнинг кўп бўлиши одатда готика ѐки айнишнинг бошқа шаклларига хосдир. 
Аммо, туганакнинг узунчоқ бўлиши соғлом ўсимликларда ҳам учрайди. 
Ўзбекистонда картошка кўпайтирилиб репродукцияси ошган сари узунчоқ 
туганаклар салмоғи ошиб боради. Узунчоқ туганаклар экилганда кўкармаган хато 
жойлар, айниган ўсимликлар кўпайиб, ҳосил кескин камаяди. Туганак шакли 
ўзгаришининг яна бир кўриниши бесўнақайликдир (уродливость). Бундай 
туганаклар механизация ѐрдамида экиш, саралаш, пўстини арчиш ишларини 
қийинлаштиради ҳамда арчиш вақтида кўпи пучоққа чиқиб кетади. Энг муҳими тез 
сўлийди, чирийди ва ѐмон сақланади. Картошка кўпайиш жараѐнида уруғлик 
туганак репродукциясининг ошиши билан улардаги бесўнақай туганаклар салмоғи 
сезиларли даражада ошади. Бунинг асосий сабаби, уларга фотосинтез 
маҳсулотларининг бир маромда келмаслиги, юқори ноқулай ва қулай ҳароратнинг 
навбатлашуви туфайли минерал тузларнинг таъсири, суғориш ва озиқланиш 
режимларининг нотекислиги оқибатидир. Картошкани оғир соз тупроқли ерларга 
экиш, тупроқнинг қизиб кетишига ва туганакларнинг жадал, лекин нотекис ўсишига 
(азотли ўғитларни нормадан зиѐд бериш, экинларни қондириб, лекин кам суғориш 
натижасида) имкон берадиган агротехнологик тадбирларни қўллаш бесўнақай 
туганаклар шаклланишига олиб келади. 
Туганакнинг бесўнақай шаклда бўлиши билан юқумли (вирусли) касалликлар 
орасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқ. Баъзан картошканинг айниши унинг ѐрилиб 
кетиши билан ифодаланади. Бунда майда зангсимон доғлар ва бир-бирини кесиб 
ўтган юлдузчасимон ѐриқчалар пайдо бўлади. Ёрилган бундай туганаклар ипсимон 
ингичка ўсимталар чиқаради ва кам ҳосилли бўлади. 
Демак, табиатга картошканинг вирусли касалликлари тарқалиш усуллари, 
ўсимликда касалланиш аломатларининг кўриниши ва морфологик белгиларига 
қараб шартли равишда 2 асосий, мозаикалар ва сарғайишлар гуруҳига бўлинади. 
Айрим касалликларни (столбур сўлиш, алвасти ѐки жин супурги вируслар эмас, 
балки микоплазмалар, вирусли касалликлардан оқсилсиз юқори турғунли РНК 
вируслари—вироидли касалликлар ажратилди. Шундай қилиб, бугунги фан ва 
амалиѐт вирусли ва экологик айниш назарияларини тасдиқловчи маълумотларга эга. 
Муайян шароитга қараб, у ѐки буниси устунлик қилиши мумкин. 
Картошканинг вирусли, вироидли ва микоплазмали касалликларига уруғчилик 
майдонларида қарши курашиш энг самаралидир. Уруғчилик турли-туман ташкилий, 
иқтисодий, агротехник, олдини олиш ҳамда қирувчи чора тадбирлар ва усулларни ўз 
ичига олади. 
Булар: 
A-
тоғ ва тоғолди минтақаларда уруғчиликни ташкил этиш; 
B-
касалликларга чидамли тезпишар навларни танлаш ва ишлаб чиқаришда 
фойдаланиш; 
C-
апикал ѐки меристема тўқима асосида уруғлик туганакларни ҳоли қилиш; 
D-
экишга танлаш ва клонларни кўпайтириш асосида олинган соғлом 
туганаклардан фойдаланиш; 
E-
уруғлик картошкага касалликларнинг тарқалмаслиги ва қайта за-
рарланмаслиги учун олдини олиш ва зарур бўлганда уларни қирувчи чораларни 
қўллаш; 


100 
F-
юқори агротехнологик тадбирлар қўллаб, экинни парваришлаш; 
G-
кўчат ва икки ҳосилли экинлар сифатида картошка ўстириш технологиясини 
қўллаб, уруғчиликни ташкил этиш ва ҳ. к. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish