Технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

4. Мульчалаш.
Тупроқ юзасини гўнг, торф, похол, қоғоз, полиэтелин плѐнка ва 
бошқалар билан юпқа қилиб ѐпиш мульчалаш дейилади. Мульчалаш бегона 
ўтларнинг ўсишига тўсқинлик қилади, тупроқ қатқалоқланишига йўл қўймайди, 
сувни кам буғлантиради ҳамда ҳарорат ўзгаришининг суткалик амплитудасини 
камайтиради. 
Қора материалли мульча тупроқнинг яхши қизишига ѐрдам берса, оч тусдаги 
мульча эса қуѐш нурини қайтариб, тупроқни ортиқча қизиб кетищдан сақлайди. 
Буларнинг ҳаммаси мульчалаш туфайли тупроқнинг сув, ҳаво ва ҳарорат режимини 
бошқариш, ундаги микроорганизмлар фаолияти учун энг қулай шароит туғдиришга 
имконият беради. 
Ерларни мульчалаш, ўтоқ қилиш ва ўсимликлар атрофидаги тупроқни 
юмшатишга қилинадиган харажатларни камайтириш билан бирга, аксарият 
ҳолларда ҳосилдорликни сезиларли даражада оширади. 
Эртаги картошка, кузги пиѐз, очиқ далага экилган помидор каби қатқалоқдан 
қаттиқ шикастланадиган майда экинлар экилган ерларда мульча сифатида ярим 
чириган гўнг ѐки чириндидан фойдаланилади. Тупроқнинг қизиб кетмаслиги учун 
мульча сифатида бошоқли экинлар похолини ишлатиш мумкин. 
Шўр ерларда мульчалаш энг самарали ҳисобланиб, тузларнинг тупроқ юза 
қатламига кўтарилишини сусай-тиради, ҳосилдорликни эса оширади. Шу тадбир 
картошка ҳосилдорлигини гектаридан 25-40 центнергача ошишини таьминлади. 
Эртаги сабзавот, полиз ва картошкани ѐруғлик ўтказувчи полиэтилен плѐнкалар 
билан мульчалаш яхши натижалар бераяпти ва ишлаб чиқаришда кенг тадбир 
этилмоқда. Бунда тупроқнинг устки юза қатламида ҳарорат 2-З
0
га кўтарилиб, 
майсалар эрта кўкаради ва мўл, эрта ҳосил олиш имконияти вужудга келади. Шу 
туфайли картошкадан 20-25 майда гектаридан 15-18 тонна ҳосил олинади 
(Т.Э.Остонақулов,1996). 
5. Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш.
Сабзавот экинлари 
ўстиришда ўсимлик касалликлари ва зараркунандаларига қарши олдини олиш ва 
ѐппасига курашиш чораларини қўллаш энг зарур тадбирлардан ҳисобланади. 
Олдини олиш чораларига ҳосилни йиғиб олгандан кейин далада қолган 
ўсимлик қолдиқларини йиғиб олиш, уларни даладан чиқариб йўқотиш, ерни чуқур 
кузда шудгорлаш, касаллик қўзғатувчи ва зараркунандалар манбаи бўлган увот-ариқ 
бўйларини чопиш, ўтини куйдириш, гербицидлар билан дорилаш, алмашлаб экишга 
амал қилиш, уруғ ва кўчатларни дорилаш, даладаги бегона ўтларни ўз вақтида 
йўқотиш ҳамда соғлом ўсимликларни ўстиришга имкон берадиган юқори 
агротехникани қўллаш ва бошқалар киради. 
Сабзавот, полиз экинлари ва картошкада касаллик-зараркунандаларга қарши 
курашишда амалга ошириладиган қириш чоралари жумласига ўсимликларга заҳарли 
моддалар пуркаш ва чанглаш, заҳарли тутунлардан ва хўраклардан фойдаланиш 
киради. 
Экинларга заҳарли моддалар қўллаш уларда касаллик, зараркунанда пайдо 
бўлиши билан бошланиб, бу тадбир бир неча марта такрорланиши мумкин. 


63 
Лекин, ўсимликларни кимѐвий ишлаш ҳосилни йиғишга 25-30 кун қолганда, 
карам бош ўрай бошлаганда тўхтатилади. Ўсимликни дорилашнинг энг мувофиқ 
муд-дати эрталабки, кечки ва тунги соатлар ҳисобланади, чунки иссиқ пайтларда 
заҳарли дориворлар ўсимлик органларини кўйдиради. Бундан ташқари шудринг 
тушганда чангланган дорилар ўсимлик органларига яхши ѐпишади. Ўсимлик-ларни 
кимѐвий дорилар билан шамол пайтида ѐки ѐмғир ѐғишидан олдин ишлаш мумкин 
эмас. 
Пуркаладиган дорилар ишлатиш олдидангина тайѐр-ланиши ва улар 
белгиланган концентрация ва меъѐрларда ишлатилиши шарт. 
Ўсимликларнинг кўпчилик зараркунанда ва касалликлари барг орқа томонига 
жойлашиб олган бўлади. Шунинг учун ҳар бир ўсимлик тупи юқоридан пастга ва 
пастдан юқорига қ.аратиб дориланиши керак. 
Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашишнинг биологик усули экологик 
жиҳатдан катта аҳамиятга эга ва истиқболлидир. Бегона ўт шумғияга қарши 
фитомиза пашшаси, карам битига қарши сирфид, ўргимчакканага қарши 
фитосейулюс, тунламларга қарши трихограмма, габрабракон каби энтомофаглардан 
фойдаланиш, бунинг учун уларни махсус биолабораторияларда суньий кўпай-тириш 
муваффақиятли амалга ошмоқда. 
Сабзавотчиликда касаллик ва зараркунанда ҳамда бегона ўтларга қарши 
курашищда ОПХ-14, ОВХ-14, ОВХ-80, ПГС-2,4, ОТН-8-16, ПОУ маркали 
чанглатгич, пуркагич, ўғитлагичлардан фойдаланилади. Ерлар Т-28х4, МТЗ 
тракторларига осилиб, тиркалиб имлатилади. Бу борада Голландиядан келтирилган 
"Себеко" пуркагичи самарали ва истиқболли ҳисобланади. Чунки, унинг иш унуми 
жуда юқори, ишлаш кенглиги эса 25 метр. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish