57
чиқишига салбий таъсир кўрсатади. Мочевина камида 7-8 см чуқурликка кўмилиши
керак. Ер юзасига солинганда ундаги азот аммиак ҳолида учиб кетади. Карбамид
қўлланилган ерлар нам бўлиши керак, қуруқ ерга қўллаш-қатъиян ман этилади. 40 %
ли калий тузидан бошқа ўғитлар билан аралаштириб қўллаш мумкин. Ерни
шўрланишини оширмайди.
Аммофос.
Таркибида 10-12 % азоти ва 46 % фосфори бор, яьни 100 кг аммофос
таркибида 10-12 кг азот ва 46 кг фосфор мавжуд. Аммофос фосфорли ўғит ўрнида ишла-
тилади. Сувда қисман эрийди. Таркибидаги азот ва фосфор ўсимликка тез таъсир
қилувчи шаклида. Бу ўғит яхши сақланади, гигроскопик эмас. Лекин ѐғинлардан ҳоли
жойда сақланиши керак. Бу ўғитни бошқа ўғитлар билан аралаштириш мумкин.
Калий хлорид.
Таркибида 60 % калий (К
2
О) бор. Сувда яхши эрийди,
гигроскоплиги кам. Бошқа ўғитлар билан аралаштириш мумкин, фақат аммиакли
селитра билан йирик кристалли калий хлорид аралаштирилиши керак. Бу ўғит ток,
цитрус экинлари, тамаки, картошка ва ловияда қўлланмаслик керак. Бундан ташқари
хлорли шўрланган ерларда ҳам қўллаш ман этилади.
40 % ли калий тузи.
Таркибида 40 % калийси бор, кам гигроскопик модда.
Идишда сақланмаслиги ҳам мумкин. Сувда яхши эрийди. Бу ўғит қанд, хашаки ва
хўраки лавлаги, сабзи, карам, редиска учун яхши ўғит ҳисобланади. Бу ўғит экишдан
олдин қўлланилиши керак, чунки таркибида натрий хлорид бор.
Сабзавот экинлар ҳосилини оширишнинг воситаларидан бўлиб, бактериал ўғитлар
ҳисобланади. Бундай ўғитларга нитрогин, ризоторфин, азотобактерин, фосфорбактерин,
АМБ кабилар киради. Булар тупроқни азотга бойитиш хусусиятига эга ва
ўсимликларнииг тупроқдаги фосфор билан озиқланишини яхшилашга ѐрдам берадиган
бактерияларни сақлайди. Бактериал ўғитлар суюқ препарат ҳолида ишлаб чиқарилади ва
ярим литрли шиша идишларга солиб маҳкамлаб қўйилади. Бир гектарга экиладиган
уруғни ярим литр препарат билан ишлаш, ҳўллаш (инокуляциялаш) кифоядир.
Бор, марганец, мис, кобольт, рух, молибден каби микроэлементлар сабзавот-полиз
экинлари ва картошка ҳосилига фойдали таъсир этади.
Тажрибаларимизнинг таъкидлашича, картошка уруғ-лик туганаклари, карам ва
помидор уруғлари микроэле-ментлар 0,02-0,05 % ли эритмаси билан экиш олди
ишланганда ѐки барги орқали озиқлантирилганда, ҳосилдорлик 10-23 % га ортганлиги
сифати анча яхшиланганлиги маълум бўлди (Т.Э.Остонақулов, 1996).
Сабзавот экинларида режалаштирилган ҳосилни олиш учун бериладиган
ўғитларнинг нормаси бир тонна маҳсулот учун сарфланадиган ўртача азот, фосфор ва
калий миқдорини, уларга тегишли тузатиш коэффициентларидан фойдаланиб, тупроқ
шароитларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади (2-жадвал).
Do'stlaringiz bilan baham: