Технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

Минерал ўғитлар. 
Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда азотли ўғитлардан аммиакли 
селитра, карбамид ва аммоний сульфат ишлатилади. Фосфор манбаи сифатида 
мураккаб ўғит аммофос қўлланилади. Калийли ўғитлардан калий хлорид ва 40 % ли 
калий тузи хўжаликларга келади. Бу ўғитлардан самарали фойдаланиш учун ишлаб 
чиқариш ходимлари, деҳқон-фермерлар уларнинг хосса ва хусусиятларини яхши 
билишлари керак. 
Аммиакли селитра.
Таркибида 34,6 % таъсир этувчи моддаси, яъни 
ўсимликнинг озиқланиши учун керак бўлган азоти бор. Бу ўғит жуда гигроскопик, 
яъни ўзига ҳаводаги сув буғларини тез шимиб олади ва натижада гранулалари эриб, 
бир-бирига ѐпишиб қотиб қолади. Бундай ўғитни қўллашдан олдин майдалаб 
ғалвирдан ўтказишга тўғри келади. Буни олдини олиш учун аммиакли селитра нам 
ўтказмайдиган полиэтилен халталарида, қуруқ, нам бўлмаган бинода (омборхонада) 
сақланади. 
Аммиакли селитра барча азотли ўғитлар каби сувда яхши эрийди. Унинг 
таркибидаги азот аммоний ва нитрат шаклида бўлиб, сувда яхши эриганлиги учун 
ўсимликка бирдан таъсир кўрсатади. Бу ўғитни экишдан олдин, экиш билан бирга 
ҳам қўллаш мумкин. Лекин, ўсув даврида бериш энг яхши самара беради. Аммиакли 
селитрани кузда шудгор остига қўллаш ман этилади, чунки унинг таркибидаги 
азотнинг ярми нитрат шаклида бўлгани учун ювилиб кетади. Қумлоқ тупроқларда 
бу ўғит кам-кам, лекин тез-тез қўлланиши керак. Оғир қумоқ ва соз тупроқларда уни 
юқори дозада қўллаб озиқлантириш сонини камайтириш мумкин. Бу ўғитни 
шўрланган тупроқларда бемалол қўллаш мумкин, чунки у тупроқни шўрланишини 
оширмайди. 
Аммоний сульфат.
Таркибида 20,5-21 % азот бор. Бу ўғитнинг гигроскоплиги 
унча катта эмас, сақлаш даврида кам эрийди ва бир-бирига унча ѐпишиб қолмайди. 
Сувда яхши эрийди. Бу ўғитнинг таркибида 2,3-2,4 % олтингугурт мавжуд. Бу ўғит 
таркибидаги азот аммоний шаклида бўлганлиги учун, уни кузда шудгор остига 
ҳамда баҳорда экишдан олдин қўллаш мумкин. Аммоний сульфатни 
озиқлантиришда ҳам фойдаланиш мумкин. Бу ўғитни аммофос, калий хлорид ва 40 
% ли калий тузи билан аралаштириш мумкин. Аралаштириш бу ўғитларни бевосита 
солишдан олдин бажарилади. Бу ўғитни сульфатли шўрланган тупроқларда қўллаш 
мумкин змас, уни карамгулдошлар оиласига мансуб экинларга қўллаш керак. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish