Технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

8. Салқинлатиш учун суғориш.
Ёзнинг жазирама иссиқ кунлари тупроқ ва 
ҳаво ҳароратини пасайтириш. ўсимликлар атрофида микроиқлим яратиш учун 
экинзорлар суғорилади. Бунга экинларни кам нормада (300-400 м
3
.га) ҳар 3-4 кунда 
суғориб эришилади. Салқинлатиш учун эгатлаб суғориш картошка ўсимлиги 
атрофидаги ҳаво ва тупроқ ҳароратини (10 см чуқурликда) 3-5
0
га пасайтиради. 
Шунинг учун ѐзги жазирама иссиқни ѐқтирмайдиган картошка, карам каби сабзавот 
экинлари учун салқин бериш мақсадида тез-тез суғориш тавсия этилади. 
Картошка ва сабзавот экинларини ўстиришда қўлла-ниладиган суғориш 
усуллари эгатлаб (инфильтрацион), ѐмғирлатиб ва ер остидан суғоришлар 
ҳисобланади. 
Асосий кенг тарқалган усул эгатлаб ѐки инфильтра-цион суғоришдир. 
Эгатлаб суғоришда ернинг қиялиги билан бирга суғориш техникаси, яъни 
суғориш эгатларининг узунлиги, чуқурлиги, эгатдаги сувнинг оқиш тезлиги 
тупроқнинг механик таркиби ва сув ўтказувчанлиги муҳим рол ўйнайди. 
Нишаблик катта ва ўртача (0,003-0,006 м) ҳамда сув ўтказиш хусусияти суст 
бўлган участкаларда эгатлар саѐз (14-16 см), лекин узун (200-300 м) олинади. Агар 
участкалар нишаблиги 0,002 метрдан кам ва сув ўтказувчанлиги яхши бўлса, эгатлар 
чуқур (20 см), узунлиги эса қисқа (80-100 м) бўлгани мақсадга мувофиқ-дир. 
Эгатлардаги сув тезлиги жойнинг нишаблиги, тупроқ-нинг сув ўтказувчанлик 
хусусияти, эгатлар узунлиги билан аниқланади. Кўпчилик ҳолларда эгатлардаги сув 
тезлиги секундига 0,1-0,2 литр бўлгани маьқул. Участканинг нишаби катта бўлмаса, 
лекин тупроқни сув ювиб кетиш хавфи туғилса, бундай ҳолларда эгатлардаги сув 
оқимини камайтириш, нишаблиги кичик ерларда эса бир оз кўпайтириш тавсия 
этилади. 


52 
Механик таркиби енгил, юмшоқ, сувни яхши ўтказа-диган ерларда эгатлардан 
оқадиган сув оқими оғир тупроқ-ларга нисбатан катта бўлиши, акс ҳолда сув 
ташлама (оқава)га чиқиб нобуд бўлиши мумкин. Ўсимликларнинг дастлабки ўсув 
даврида, яьни ҳали тупроқ зичлашмаганда эгатларга ўсув даврининг охиридагига 
нисбатан кўпроқ сув таралади. 
Эгатлардаги сув оқими эгат бошига чим босиш, қоғоз, полиэтилен плѐнка 
қўйиш ѐки эгилувчан сифон-трубалар орқали тартибга солинади. Эгатлар орқали 
суғоришнинг давомийлиги тупроқнинг нам сиғимига, сув ўтказувчанлик 
қобилиятига, суғориш нормасига, жойнинг нишаблигига ва сув оқими тезлигига 
қараб кескин ,яьни 5-6 соатдан 2 суткагача ўзгаради.Суғоришнинг давомийлигига 
ўсимлик-ларнинг ўсув даврида тупроқни аста-секин зичланиб бориши ҳам 
сезиларли таъсир кўрсатади. Шунга кўра, биринчи суғориш кейингиларига нисбатан 
қисқа муддат давом этиши лозим. Эгатлаб суғоришда сувнинг карта-лардан 
ташқарига олиб чиқиб исроф бўлишига иложи борича йўл қўймаслик, бунинг учун 
сув эгатлар охирига етиши билан оқими камайтирилиши шарт. Эгатлардан оқаѐтган 
сувнинг 10-15 %и оқавага чиқишга йўл қўйиш мумкин. Лекин бу сувлардан кейинги 
участкаларни суғоришда фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Экинларни суғоришда суғориш вақти катта аҳмиятга эга. Экинлар иссиқ 
кунларда суғорилганда, баъзан тупроқнинг совиши ва шу туфайли сувнинг 
ўсимликларга секин ўтиши натижасида уларда вақтинчалик сўлиш кузатилади. 
Бунда ўсимликлар илдизи суриб олаѐтган сув транспирацияга сарфланаѐтган сувдан 
кам бўлади.Шу туфайли ўсимлик сўлиб, фотосинтез тўхтайди. Тунда, яъни 
транспирация тўхтаганда, нисбатан совуқ сув билан суғорилганда ўсимликлар 
сулимайди. Бундан ташқари, сув буғланишга сарфланмайди, тупроқ яхши 
намиқлади ва ундан ўсимлик тўлиқ фойдаланади. Бироқ, ҳамма вақт ҳам эинлардан 
кечаси суғоришга имкон бўлавермайди, чунки кўпчилик ҳолларда бу ишни ташкил 
қилишга боғлиқ. Шунинг учун экинлар кечаси-ю-кундузи суғорилиши керак, аммо 
уни ѐзнинг иссиқ пайтларида кечки салқинда бошлаш лозим. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish