50
Сабзавот экинларининг намга талабчанлиги турли ўсиш ва ривожланиш
фазаларида ҳар хил бўлади. Аксарият сабзавот экинлари уруғнинг униб чиқишида,
тупроқнинг сернам бўлишини талаб этади. Чунки, кўпчилик сабзавот экинларининг
уруғи майда ва юза экилиши, майсалар текис ва тез кўкариши шуни тақоза этади.
Кўчатлар далага ўтқазилганда ҳам тупроқ нам бўлиши шарт. Чунки, кўчатларни
ўтаазиш вақтида илдизнинг бир қисми юлиниб,қолган қисми ўсимликни сув билан
етарли таьминлай олмайди.
Кўчат тутиб олгач, ѐки уруғ униб чиқиб, ўсимликлар илдиз отганда, етарли барг
сатҳи шаклланганда ҳам намлик тупроқда кўчат бўлиши шарт. Акс ҳолда ѐш ўсим-
ликларнинг физиологик қаришига олиб келади. Бу ҳолатда ўсимликлар
қурғоқчиликка мослаша бериб, шаклини, барг ҳажмини, анатомик тузилишини ва
бошқа органларини ўзгартиради, натижада ксероморфликка ўтиб, тез ўсиш
хусусиятини йўқотади, ҳосили кескин камаяди.
Намликнинг гуллаш ҳамда мева тугиш даврида етиш-маслиги ўсимлик гул ва
тугунчаларининг тўкилишига, илдизмевалар ва картошка туганаклари ўсишининг,
карам бош урашининг кечикишига ҳамда ҳосилдорликнинг камайишига олиб
келади.
Бироқ сабзавот экинлар ҳосилининг пишиш даврида тупроқнинг сернам
бўлиши.мевалар таркибидаги сув миқдорини оширади. Натижада мевалар ѐрилади,
қуриқ модда, қанд, крахмал камаяди, сифати, сақланувчанлиги камаяди ва ҳоказо.
Суғоришда албатта метеорологик шароитни ҳам ҳисобга олиш керак. Эрта
баҳорда экилган сабзавот экин-лар, табиий намлардан фойдаланиб, одатда апрель
охири, май ойи дастлабки кунларидан бошлаб суғорилади. Ўсимликнинг кейинги
ўсув даврида ҳарорат борган сари кўтарлиб, деярли ѐриқсиз шароитда ўтади.
Шунинг учун бу даврда тез-тез кам нормада суғориш ва фақат ҳосилни йиғиш
олдидан тўхтатиш лозим.
Ёзги муддатларда экилган сабзавот экинлари ва картошка ўсув даврининг
биринчи ярми юқори ҳарорат ва ѐғингарчиликсиз ўтади,ҳосид етилиш даврида эса
ҳарорат бироз пасайиб, ҳосил йиғищда эса кескин пасаяди. Шунга кўра, кечки
сабзавот экинлари ва картошка экишгача ва экилгач сўғорилади. Ундан кейин эса
яна 1-2 марта уруғ суви берилади.
Сабзавот экинларини ўз вақтида ва меъѐрда сув билан таьминлаб, муттасил,
мўл ҳамда сифатли ҳосил олиш кўп жиҳатдан суғориш режими ва техникаси
(технологияси)ни ишлаб чиқиш ҳамда қўллашга боғлиқ.
Суғориш режими деб суғориш сони, схемаси, муддати, нормаси ва мавсумий
суғориш нормаси йиғиндиси тушунилади. Бу кўрсатгичлар ҳар бир экин учун,
муайян тупроқ-иқлим шароити учун, ҳосилдан фойдаланиш йўналишига қараб
ишлаб чиқилади.Бу ҳақда биз ҳар бир сабзавот экинини ўрганганда батафсил
тўхталамиз.
Суғоришлар ҳар хил мақсадларда қуйидагича ўтказилади:
Do'stlaringiz bilan baham: