Технологияси


Уруғ экиш ва кўчат ўтқазиш муддатлари ва усуллари



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet28/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

3.Уруғ экиш ва кўчат ўтқазиш муддатлари ва усуллари.
Ўзбекистонда 
сабзавотчилик текислик ва тоғ этакларида суғориладиган ерларга жойлашган бўлиб, 
совуқсиз давр шимолда 150-160, жанубда эса 260-280 кун давом этади. Совуқ 
кунлар камлиги, иссиқлик ва ѐруғликнинг кўплиги ҳамда сунъий суғориш бу 
ерларда турли сабзавот экинлари экишнинг қулай муддатларини танлаш, йилига 2-3 
мартагача ҳосил олиш имконини беради. 
Ўзбекистон, умуман Марказий Осиѐ сабзавотчилик амалиѐтида уруғ экиш ва 
кўчат ўтказиш муддатлари эртабаҳор, кечбаҳор, ѐз, куз ва кеч-куз ҳисобланади. 
1. Эрта баҳорда
(феврал-мартда) экиладиган экинлар ривожланиши-нинг 
дастлабки фазаси салқин ҳароратда ўтади, табиий намлик эвазига ўсади. Экинлар 
ривожланишининг кейинги фазаларида ѐғингарчиликлар деярли бўлмай, ҳарорат 
кўтарилиб, июн-июл ойларида 40° ва ундан ҳам юқори бўладиган шароитга тўғри 
келади. Бу эса иссиққа чидамли, карам, картошка каби экинлар ривожланиб ва ҳосил 
тўплашига салбий таъсир этади. 
Совуқдан сақланиш учун эрта баҳорда иссиқ талаб қилмайдиган, совуққа 
нисбатан чидамли сабзи, пиѐз, картошка, карам сингари экинлар уруғи экилади ѐки 
кўчати ўтқазилади. Уруғни тупроқнинг табиий намига ундириб олиш учун иложи 
борича эрта экиш шарт. Аксинча, экин кечиктирилса, уруғ қуруқ тупроқда униб 
чиқиши қийинлашади. Бундан ташқари уруғ ѐки кўчат эрта баҳорда экилса, сабзавот 
экинлар генератив, маҳсулдор органларининг ўсишига салбий таъсир кўрсатадиган 
жазирама ѐзги иссиқ кунларгача ҳосилнииг асосий қисми шаклланиб бўлади. 
Шунинг учун кечикиб экиш (апрелда) доимо ҳосилдорликнинг пасайишига олиб 
келади. 
2. Кеч баҳорда экиш 
апрел - май ойи бошларида, кунлар исиши билан 
бошланади. Бу муддатларда томатдошлар, полиз экинлари, бодринг ва бошқа 
иссиқсевар ўсимликлар экилади. Баҳорда экилган экинларнинг ўсиш ва 
ривожланиш даври ѐзнинг жазирама иссиғига тўғри келади. Фақат кузда, яъни ўсув 
даврининг охирида ҳарорат сезиларли даражада пасаяди. Ўсимликларнинг ўсув 
даври, одатда октябрда - биринчи совуқ тушиши биланоқ тўхтайди. 
3. Ёзда
(июн - июл) ўсув даври қисқа сабзавотлар – картошка, карам, бодринг 
ва бошқа экинлар экилади. Бу муддатда экилган экинларнинг ўсув даври ҳаво 
ҳарорати юқори ва намлиги кам бўлган даврларга тўғри келади. Шунинг учун ѐзда 
экиладиган экинларга экиш вақтида суғоришдан ташқари экишолди ва экиндан сўнг 
суғориш талаб этилади. 
Ўсув даврининг иккинчи ярмида, мева тугиш ва етилиш даврида, ҳарорат 
пасаяди, октябрнинг иккинчи ярми ноябрда эса, одатда, йиғим-терим ишларига 
тўсқинлик қилувчи совуқ ва ѐғинлар бошланади. 


46 
4. Кузда экиш.
Совуққа чидамли экинлар – пиѐз, саримсоқ жанубда эса совуққа 
чидамли карам навлари ва бошқа экинларни кузда ѐки кеч кузда экилади. Кузда 
экилганда уруғлар куздаѐқ униб чиқади, уларнинг қишдан яхши чиқиши учун ѐш 
ниҳоллар яхши илдиз отган ва илдиз системаси ривожланган бўлиши керак. Шунга 
кўра, кузги сабзавотлар экишни жуда кечиктирмасдан - август ѐки сентябрнинг 
ўрталарида бошлаш керак. Шу муддатда экилган экинлар тез ўсади, яхши 
қишлайди, баҳорда эса ўсиши барвақт бошланади ва ҳосили кўкламда экилган 
экинларникига нисбатан 1-1,5 ой эрта етилади. 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish