38
2.
Хўжаликнинг қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб бериш бўйича
топшириқларини бажариш ва хўжалик аҳолисининг озиқ- овқат маҳсулотларига
талабини қондира олиши;
3.
Қишлоқ
хўжалик
машиналаридан,
техника,
кимѐвий
восита,
ўсимликларни ҳимоя қилишда биологик усуллардан самарали фойдаланиш;
4.
Территориянинг туз, сув, ҳаво режимини, тупроқнинг сув – физик
хоссаларини, атроф-муҳитни доимо яхшилашга ва тупроқ эро-зиясининг олдини
олишга қаратилган мелоратив ва экологик тадбирларни амалга ошириши.
Умуман, таъкидлаш мумкинки, илмий асосланган деҳқончилик тизимига эга
бўлмасдан, жамият ўз иқтисодиѐтига муҳим рол ўйнайдиган сабзавотчиликни
режали ва илмий асосланган ҳолда ривожлантира олмайди.
Чунки, сабзавот экинларининг ҳосилдорлиги ва маҳсулот сифати
сабзавотчиликни жойлаштиришга, яъни жойнинг тупроқ-иқлим шароитига боғлиқ.
Шунинг учун бундай экинлар органик моддаларга бой, нам, салқин дарѐ бўйи, ер
ости суви юзага жойлашган ерларда яхши ўсади.
Карам, бодринг, томатдош ва кўкат сабзавот экинлари ўтлоқ, ўтлоқ-бўз
тупроқларда мўл ҳосилни таъминлайди. Пиѐз ва илдизмевали экинлар дарѐнинг
юқори террасаларидаги енгил механик таркибли, хўраки лавлаги эса оғир тупроқли
ерларда ҳам яхши ўсиб ривожланади.
Полиз экинлари юқори террасаларидаги бўз тупроқларни ѐки янги
ўзлаштирилган қўруқ бўз тупроқларни ҳоҳлайди. Бу ерларда фузариоз сўлиш (вилт)
касаллиги билан зарарланмайди ва ширали мевалар беради. Лекин. Хоразм ва
Қорақолпоғистонда сизот сувлар яқин жойлашган ерларда қовун яхши ўсади. Бу
ерларда қовун суғорилмай ўстирилади. Картошка экини учун тоғ тупроқ - иқлим
шароити қулай, чунки бу ерларда кам айнийди, серҳосил соғлом уруғлик олинади.
Сабзавот, полиз экинлари ва картошка тупроқ механик таркибининг енгил, ўрта
қумоқ бўлишига талабчан. Уларнинг ана шу биологик талаблари ҳисобга олиниб
жойлаштирилса, юқори ва мустаҳкам ҳосил олинади, касаллик – зараркунандалар
билан шикастланмай, соғлом ҳосил ва уруғ олинади.
Шўрланган ерларда сабзавот экинлари ўсмайди.
Академик В.И Зуевнинг (1971, 1987, 1997) таъкидлашича, хлор билан
шўрланиш миқдорининг агрономик нормаси тупроқнинг ҳайдалма қатламида:
лавлаги учун 0,030-0,035; карам учун 0,027-0,030; редискага 0,017-0,020; картошка,
пиѐз, шивит, исмалоқ учун 0,015-0,020; қовунга 0,015-0017; сабзи учун 0,010-0015
фоиздан ошмаслиги лозим. Шўрланиш даражаси бундан ошса, энг аввало
агротехник қоидаларга амал қилиниши , шўрни камайтурувчи мелоратив тадбирлар
(мульчалаш, тез-тез суғориш кабилар) ўтказилиши асосидагина мўлжалдаги
ҳосилни олиш мумкин.
Тоғли шароитларда сабзавот экинлари учун жой танлашда рельефнинг
хусусиятлари ҳисобга олинади. Жанубий, қуѐш эрта тегадиган томонларига эртаги
экинлар, шимолий соя томонларига эса кечки такрорий экинлар (карам, картошка
кабилар) экилиши мақсадга мувофиқ.
Do'stlaringiz bilan baham: