Технологияси


Ҳимояланган (ѐпиқ) майдонларда помидор етиштириш технологияси



Download 1,35 Mb.
Pdf ko'rish
bet23/148
Sana16.06.2022
Hajmi1,35 Mb.
#676820
TuriЛекция
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   148
Bog'liq
Meva sabzavot va polish mahsulotlarini yetishtirish, saqlash va

6. Ҳимояланган (ѐпиқ) майдонларда помидор етиштириш технологияси. 
Иссиқхоналарда ўстириладиган сабзавотлар орасида помидор иккинчи ўринда 
туради. Ўзбекистонда ҳимояланган майдонларда помидор 40-42 % майдонни 
эгаллайди ва иссиқхона ялпи сабзавот маҳсулотларининг 30 % ини ташкил этади. 
Қишки иссиқхоналарда помидор етиштириш. Ўзбекистонда қишки 
иссиқхоналарда помидор кузда экилади. Ана шунда ноябрь-январда ҳосил олинади 
(куз-қишки) ѐки кейинги йил июлигача ҳам парвариш қилинаверади (ўткинчи 
муддат). Шунингдек, қишда экиб, мартдан июлгача ҳосил олинади (қиш-баҳорги 
муддат). 
Ўзбекистонда қишки иссиқхоналарга экиш учун Ташкентский тепличный, Аве-
Мария, Гамаюн, Гулқанд, Колибра, Монрое ва Субҳидам дурагай-навлари 
районлаштирилган. 
Ўзбекистон сабзавот-полиз экинлари ва картошка илмий-тадқиқот институти 
куз-қиш ва қиш-баҳорда экин учун Майкопский урожайный 2090, Южанин 
(Наврўз), Гулқанд; қиш-баҳор ва ўткинчи муддатда экиш учун Волгоградский 5/95, 
Южанин навларини, Голландиядан келтирилган Ревермун ва Соната дурагайларини 
тавсия этади.
Куз-қишда экиладиган помидор ѐруғлик камаядиган давр бошлангунча 
вегетатив органларида ассимляция маҳсулотлари ҳисобига ҳосил тугади ва пишиб 
етилади. Шунинг учун декабргача ўсимликлар етарлича вегетатив масса тўплашини 
ва ҳосил тугишини таъминлайдиган шароитда парвариш қилинади. Бунинг учун мос 
навлар танлаб, тегишли муддатларда уруғ сепиб, кўчат етиш-тирилади, шунингдек, 
ўсимликлар жадал парвариш қилинади. Куз-қишки муддатда экиладиган ѐруғликка 
ва ҳароратга кам эҳтиѐж сезадиган навлардан кўп ҳосил олиниши керак. 
Иссиқхоналарда кўчат экиладиган қулай муддатлар: Қорақалпоғистонда 
августнинг бошлари, Қашқадарѐ вилоятида августнинг охири, Тошкент ва 
Самарқанд вилоятларида 10-15 август, Фарғона водийсида 15-20 август 
ҳисобланади. Уруғлар иссиқхонага 30-35 кун олдин сепилади, куз-қишки муддат 
январнинг бошида тугайди, бунда ҳосилдорлик 5-7 кг/м
2
бўлади. 
Куз-қишки муддатда экиладиган кўчатларни 10х10 см ҳажмли озиқ кубикларда 
етиштириш мақсадга мувофиқдир. Бу усулда ўсимликларнинг ўсиб, ривожланиш 
даври қисқа бўлади. Шунинг учун сабзавот ўсимликларининг озиқланиш майдони 
қиш-баҳорги муддатдагига қараганда бир оз кичикроқ бўлади. Бунда кўчатлар икки 
схемада: 70х35-10 ѐки 80х20 схемада бир қаторлаб ва 80+80/2х30 схемада икки 
қатор қилиб экилади. 1 м
2
майдонда 4-5 туп ўсимлик қолдирилади.


33 
Помидор кўчатлари баландлиги 30-40 см ли пушталарга экилиб, эгат бўйлаб 
суғорилади. Ангар типдаги иссихоналарда кўндалангига, блокли иссиқхоналарда 
узунасига пушта олинади эни 6,4 м ли блокли иссиқхоналарга помидор 8 қатор 
қилиб экилади.
Куз-қишки помидор тик бағазга кўтариб ўстирилади. Кўчат экилгандан 3-4 кун 
кейин канопга боғланади. Улар ўсган сари ҳар ҳафтада канопга чирмаштириб 
борилади. 
Куз-қишки муддатда помидор экиб ўстиришда ўсимликларга шакл бериш 
зарур. Помидор тупларида 4-6 та барг ҳосил бўлгандан кейин биринчи 
шохчаларидаги пастки барглар юлиб ташланади. Бунда ўсимликларга ѐруғлик 
тушиши ва аэрация яхшиланади. Қуриган ўсимликлар ва барглар йўқотилади.
Куз-қишки муддат бошланишида ҳароратга эътибор берилади, у 35
0
дан 
кўтарилиб кетмаслиги керак. Ўсимликлар қизиб кеттмаслиги учун иссиқхона томи 
оқланади ѐки сув ѐмғирлатиб турилади. Октябр-ноябрда ҳаво ҳарорати булутсиз 
кунлари 25-30
0
ва булутли кунлари 18-20
0
бўлиши, лекин 12
0
дан пасайиб 
кетмаслиги керак. Тупроқнинг ҳарорати 15-17
0
бўлиши керак. Декабрда табиий 
ѐруғлик камайиб, кун қисқара борган сари иссиқхоналар ҳарорати аста-секин 
кундузи 18-20
0
га, кечаси 14-15
0
га туширилади. Бундан мақсад фотосинтез жараѐни 
сусайган даврда ўсимликлар нафас олишида ассимилятлар сарфини камайтиришдан 
иборат. Бунда ҳавонинг нисбий намлиги имкони борича паст (60 % дан оширмай) 
сақланади. Бундай шароит помидор гуллари чангланиши учун ва касалликларнинг 
олдини олишда зарур ҳисобланади. Бунинг учун пастдан ѐмғирлатиб суғорилади ѐки 
шланглардан сув бериб суғорилади.
Тупроқнинг сувли сўримини анализ қилиш йўли билан тупроқдан озиқланишни 
мунтазам равишда назорат қилиб турилади. Қатор оралари 2-3 марта юмшатилади, 
ўсимликлар тупининг атрофи чопилади.
Помидор август-сентябрда тез-тез, кейин ҳарорат пасайиб, булутли кунлар 
бошланганда ҳар ойда 2-3 марта суғорилади. Лекин тупроқ намлиги дала тўлиқ нам 
сиғимининг 75 % дан пасайиб кетмаслигига эътибор бериш керак. 
Муҳит нам бўлса, помидор гулларининг чангланиши қийин бўлади. Шунинг 
учун ноқулай шароитда, айниқса ҳаво булут бўлса, гуллари яхши чангланиши учун 
электрмагнит вибратор ѐрдамида силкитилади. Бу усул ҳосилни 10-12 % га 
оширади. Уни ҳафтада 2 марта эрталаб 2-3 секунддан такрорлаш мумкин. Агар 
вибратор бўлмаса, симбағазни секин силкитиб, бунга эришиш мумкин. Бундан 
ташқари, ўстирувчи моддалардан ҳам фойдаланиш мумкин, улар ҳатто 
уруғланмасдан ҳам мева тугилишини таъминлайди. 
Бу мақсадда гулларга (3-5 та шингил гул пайдо бўлганда) физиологик актив 
моддалар 2,4 –ТУ, 2,4-ДУ, ТУР, Ивин, Гиббериллин, гебберсибнинг 0,001-0,005 % 
ли эритмаси ишлатилади. Натижада гул ва мева тугунчалари кам тўкилади, 
меваларнинг ўсиш ва етилиши тезлашади, вазни оғирлашади, кўринишли бўлади. 
Ҳосилдорлик 20-30 % ва зиѐд бўлади. Дорилаш оммавий гуллаганда яна 
такрорланади.
Куз-қиш даврида ўсимликлар барги қўнғир доғланиш касаллигидан қаттиқ 
зарарланади. Касалликнинг авж олишига ноқулай об-ҳаво шароити, иссиқхонадаги 
ҳаво намлигининг ортиб кетиши сабабдир. Шунинг учун энг аввало иссиқхонада 


34 
намлик ва ҳарорат меъѐрида бўлиши асосий кураш чорасидир. Ўсимликда касаллик 
аломати сезилса 2-3 мартагача бордос суюқлиги сепилади. 
Кузги-қишки мудатда помидор ҳосили ноябр иккинчи ярмидан январ ойининг 
ўрталаригача териб олинади. Шундан сўнг иссиқхона навбатдаги экин (қишки-
баҳорги бодринг) учун бўшатилади. Агар шгу пайтда ўсимликларда кўк мевалар 
бўлса. Туплар юлиб олиниб, совуқ бўлмаган хоналарга осиб қўйилади. 
Ўзбекистонда қишки-баҳорги муддатда помидор етиштириш кузги-қишки 
муддатдаги бодрингдан сўнг амалга оширилади. Ушбу муддат учун барча нав, 
дурагайлар, айниқса, Перемога 165, Внуковский, Ревермун, Ташкентский 
тепличний, Гамаюн, Золотой Рог, Аве-Мария, Русач, Верлиока гетерозисли 
дурагайларини экиш мақсадга мувофиқдир. 
Қиш-баҳорги мудатда экиш учун 50-60 кунлик помидор кўчати олинади. 
Бундай кўчатларни ўтказишнинг энг қулай мудати январ ойининг биринчи ярми 
ҳисобланади.
Юқори сифатли кўчат етиштириш учун помидор уруғи ноябр бошларида 
сепилади. Катталиги 10х10 см дан 14х14 сантиметргача бўлган тувакча ѐки 
кубикларга пикировкаланади. Кўчатлар бир қатор 70х35-40 ѐки икки қаторли 
80+80/2х35-40 сантиметр қилиб жойлаштирилади. Кўчат тик қилиб қўйиладида, 
кубикнинг тўртдан уч қисми баландлигида кўмилади. Экиб бўлингач, дарҳол 23-
25
0
ли илиқ сув берилади. 2-3 кун ўтгач, каноп билан боғланиб, каноп шпалерга 
тортиб боғланади ва ҳар ҳафтада поя атрофидаги каноп ҳолати ўзгартирилади. 
Помидор тупи бир пояли қилиб ўстирилади, ҳар ҳафтада бачкилари юлинади, 
уларнинг узунлиги 6-7 см дан ошмаслиги лозим. 
Индетерминант нав-дурагайлар шпалергача 8-9 та шох ҳосил қилади. Сўнг 
марказий пояси шпалердан оширилади. Ўсув даври охиригача ўсимлик яна 8-10 та 
шох ҳосил қилади. Ўсимликни юлиб олишдан 1,5 ой олдин ўсув нуқтаси чилпинади, 
бунда охирги бўғинда 1-2 барг қолдирилади. Ўсимлик захда қолмаслиги учун мева 
тугадиган 5-6 бўғингача бўлган пастки сўлиган сарғайган барглари ҳафтада бир 
марта эрталабки вақтларда юлиб ташланади. Эртасига сув берилади. Кўчат 
ўтқазилгач ҳосилга киришгача ҳаво ҳарорати кундузи 24
0
, булутли кунларда 18-20
0

кечалари 16-17
0
, ҳосилга киргач эса кундузи 24-26
0
, булутли кунларда 20-22
0

кечалари 17-18
0
даражада сақлаш шарт. 
Баҳор ѐз кунлари ҳароратнинг 32
0
дан ошиши помидор учун хавфли. Бундай 
кунларда тез-тез шамоллатиш, салқинлатиш учун сув берилади. Ҳаво ҳароратини 
иссиқхона ичида 5-7
0
га пасайтириш учун ойнага бўр, лойқа кабилар сепилиб 
қоронғилатилади. 
Тупроқ ҳарорати 18
0
дан пасайиб кетмаслиги, ҳавонинг нисбий намлиги 60-70 % 
бўлиши лозим. Қишда, ҳали иссиқхона усти очилмаган пайтларда ҳаво намлигини 
ошириш билан боғлиқ барча ишлар эрталаб ўтказилади. Помидор тупроқ намлигига 
жуда талабчан. Уни чанқатиб, кейин суғориш керак. Суғориш нормаси қуѐшнинг 
қиздириши, тупроқнинг физик хоссаси, ўсимликнинг ривожланиш даврига боғлиқ. 
Қишки пайтларда ҳар 6-8 кунда 1 м
2
га 5-7 л, май-июн ойларида ҳар 2-3 кунда бир 
марта 1 м
2
ерга 10-12 л сув сарфланади. Ҳар суғоришдан сўнг иссиқхона 
шамоллатилади.


35 
Қишки-кўкламги муддатда ўсимлик тез ўсиб, ривожланади. Шунинг учун 
тупроқни озиқ моддаларга тўйдириш керак. Суғориш ва озиқлантириш оралиғидаги 
давр ҳам ҳарорат ва ѐруғлик даражасига қараб ўзгаради.
Ўсув даври бошида азот ва калий ўғити 1:3,5-4,0 нисбатда, кейинчалик 1:2, 
ҳосил тўла ҳосил бўлганда 1:1 нисбатда берилади. Кўчат ўтқазилгач, илдиздан 
озиқлантириш учун 0,7 %ли, мева тугиш даврида 0,8% ли, меваси пишаѐтганда 1 % 
ли озиқ аралашма берилади. Илдиздан озиқлантириш ҳар 10-12 кунда ўтказилади.
Экинни юқоридагидан ташқари 0,03-0,1 % ли калий перманганат, бор кислота, 
марганец сульфат, мис сульфат каби микроэлементлар сақлайдиган ўғитлар билан 
баргдан озиқлантириш ѐки суғоришда қўшиб бериш соғлом, бақувват 
ривожланишга, ҳосилдорликнинг сезиларли (15-23 % гача) ошишига таъсир 
кўрсатади. Бундай озиқ ҳар 25-30 кунда берилади. Қишки-баҳорги муддатда 
тупларни силкитиш, тупроқни юмшатиш, гулларига физиологик актив моддалар-
ўстирувчи стимуляторларни сепиш, касаллик (стрик, қўнғир доғланиш, 
макроспориоз, вилт) ва зараркунандаларга (оқ қанотли пашша, битлар, тунламларга 
қарши курашдан иборат.
Қишки баҳорги муддатда помидор қўчати экилгач, 60-70 кун ўтгач, ҳосил бера 
бошлайди. Ҳосил қизара бошлаши билан узиб олинади, шунда тупдаги бошқа 
меваларнинг қизириши тезлашади. Баҳорда ҳар 2-3 кунда, ѐзда эса ҳар куни териб 
олинади. Ҳар бир метр квадрат ердан 14-16 кг ҳосил йиғиштирилади, шундан 
декабрь апрелда 9-10 кгни ташкил этади.
Куз қишки муддатдаги каби, ўткинчи муддатда декабрь январида ўсимликлар 
ѐруғ даврда тўпланган ассимиляция маҳсулотлари ҳисобига ҳосил тугади ва фақат 
февралдан бошлаб фотосинтез ҳисобига ўсадиган янги ҳосил органлари пайдо 
бўлади. Ўткинчи муддатдаги экинларни экишдан мақсад қиш ойларида маҳсулот 
олишдан иборат. Бунда гарчи ҳосил унча юқори бўлмаса- да, Ўзбекистонда бу 
муддатда помидор кўп экилади. 
Кўчатлар худди куз қишга тайѐрланганидек етиштирилади. Узоқ ўсиб 
ривожлангани учун помидор ўсимликларнинг озиқлантириш майдони бошқа 
оборотлардагига қараганда катта бўлади. 1м
2
майдонга 2,5-2,7 та ҳисобидан кўчат 
экилади. Бунда қатор ораларини 80 см, ўсимликлар орасини 4050 см дан қилиб (80 x 
40 – 50 см ѐки 80+ 80 та ҳисобидан кўчат экилади. Бунда қатор ораларини 80 см, 
ўсимликлар орасини 40—50 см дан қилиб (80 х 40 — 50 см ѐки
2
80
80
х40-50 см) 
қаторлаб ѐки лента шаклида экилади. Ўткинчи муддатда ўсимликларга бир пояли 
қилиб шакл берилади. Бунда ҳар тупда 20 та ва ундан ортиқ гул шингили ҳосил 
бўлади. Январнинг ўрталарида помидор туплари юқориги бағазгача ўсиб чиқади. 
Ана шунда улар олдинги-пастки иккита бағаздан бўшатилиб, шахмат усулида 
биринчи бағазга кўчирилади. Натижада ўсимликлар пояси пастга осилиб, ўсиш 
жараѐнлари янада тезлашади. 
Бошқа вақтда помидор ҳудди куз-қишдаги каби парвариш қилинади. Февраль-
мартда кун узайиб, ѐруғлик кўпайиши билан иссиқхоналар ҳарорати кўтарилади, 
ўсимликлар яхшилаб озиқлантирилади ва суғорилади, иссиқхоналар ҳавоси С0
2
гази 
билан бойитилади. Агрохимиявий анализ натижалари бўйича, ўсимликларнинг ўсув 
даври тугашидан 1—1,5 ой олдин озиқлантириш тўхтатилади. 


36 

Download 1,35 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   148




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish