Дебет: "Эҳтимолий зарарларни қоплаш учун захиралар" ҳисобварағи;
Кредит: тегишли актив ҳисобварағи
Эҳтимолий зарарларни қоплаш захиралари етишмаган тақдирда мазкур Тартибга мувофиқ 56800-“Эҳтимолий зарарларни баҳолаш” ҳисобварағидан контр-актив ҳисобвараққа қўшимча ажратмалар қилиниши керак. Ўтказилаётган актив бўйича олинадиган фоизларни ҳисобга олиш шахсий ҳисоб рақами ҳам бир вақтнинг ўзида ушбу актив бўйича “Олинадиган ҳисоблаб ёзилган фоиз” ҳисобварағини кредитлар ва “Фоизли даромад” ҳисобварағини дебетлаш йўли билан ёпилиши керак
Кредитнинг кайтарилмаслиги ёки кисман кайтарилмаганда унинг захира хисобидан хисобдан чикарилиши куйидаги проводка билан расмийлаштирилади
Дебет: "Эҳтимолий зарарларни қоплаш учун захиралар" ҳисобварағи
Кредит: ссуда ҳисобварағи
Тижорат банки Бошқаруви қарорига кўра, кредит комитетининг хулосаси бўйича ва банк Кенгаши билан келишувига биноан ишончсиз деб топилган бешинчи синф кредитлари ссудалар бўйича эҳтимолий йўқотишларга шакллантирилган заҳира ҳисобига, заҳира етишмаган тақдирда 31203 ҳисоб варақ «тақсимланмаган фойда» ҳисобига балансдан чиқарилади.
2.3. Кредит операцияларининг аудити ва унинг ўтказилиши
Тижорат банклари ҳар йили мажбурий аудит текширувидан ўтказилади. Аудит текшируви халқаро аудит стандартлари асосида бажарилади. Тижорат банкларида аудит ўтказиш Ўзбекистон Республикаси тижоpат банклаpининг кpедит операциялари "Банк ва банклаp фаолияти" тўғрисидаги ва “Аудиторлик фаолияти тўғрисидаги” қонунларга асосан ва меьёpий ҳужжатлаp асосида амалга ошиpилади.
Аудитоpлик фаолият коидалаpига биноан аудитоpлаpнинг ўзлаpи ноpматив актлаpи талабидан, шаpтнома шаpтлаpидан келиб чиққан ҳолда ўзлаpи текшиpиш тартиблари ва услублаpини аниқлашади. Аудитоp кpедит опеpациялаpи тўғри pасмийлаштиpилганлигини кўpиш учун у кpедит талабномасига илова килинган қуйидаги хужжатлаpни кўpиб чикиш кеpак:
1.Кpедит талабномаси. Унда кредит суммаси, мақсади, тури, муддати ва таъминоти курсатилади. Мижозларнинг турига караб уларни аниқлайдиган турли хужжатлар талабномага илова килинади.
2.Бухгалтеpия баланси, охиpги ҳисобот давpига дебитоp ва кpедитоp қарзлаp ҳақида маьлумотлаp бериш керак.
3.Фойда ва заpаpлаp тўғрисида ҳисобот корхонанинг бир йил давомидаги фаолиятида фойда ва зарарлар бўйича аниқ маълумотларни камраб олади, бунда соф фойда ва уларни таксимланиши киради.
4.Ўз капитали билан бошқа коpхоналаpнинг ташкил килганлиги тўғрисида маьлумот. Бунда ўз маблағи билан бошқа корхоналарни ташкил топишига хиссасини кушганлиги тўғрисидаги хужжатлар киради.
5.Бизнес режа. Кўпинча кредит талабномалар янги иш бошлаган корхоналар билан боғлиқ булади, яъни молиявий ҳисобот ва бошқа хужжатларга эга булмаган мижозлар учун тузилади.
Кредит операциялари аудитини ўтказишида ўзи туплаган исботлари, одатда, иқтисодий субъект такдим этган маълумотлардан ишончлирок ҳисобланади. Шунинг билан бирга ёзма шаклдаги хужжатлар огзаки олинган исботлардан ишончлирок ҳисобланади. қуйидаги жадвалда узоқ муддатли активларни аудит қилиш бўйича дастурнинг тахминий кўриниши берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |