Тб ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити


Кредитларнинг сифати бўйича шакллантирилиши лозим



Download 485 Kb.
bet16/28
Sana09.06.2022
Hajmi485 Kb.
#647276
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28
Bog'liq
ТБ ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити МД 785 10 02 Рустам

7-жадвал
Кредитларнинг сифати бўйича шакллантирилиши лозим
бўлган заҳиралар нормаси10




Кредитларнинг сифати бўйича
синфлари

Эҳтимолий йўқотишлар бўйича захиралар учун ажратмалар нормаси

Яхши
Стандарт
Субстандарт
Шубҳали
Ишончсиз

-
10%
25%
50%
100%

Яхши кредитлар. Кредитнинг бундай сифатда баҳоланиши, мижознинг активлари, уларнинг ҳолати бўйича ҳеч қандай гумон йуқлигийдан далолат беради. Молиявий жиҳатдан барқарор, хўжалик обороти юқори даражада ўз капитали билан таъминланган, юқори рентабеллик кўрсаткичларига эга, дебитор ва кредитор қарзларнинг айланиш муддати қисқа ва ҳакозо. Бу кредит эгалари молиявий барқарор хўжалик субъекти бўлиб, у юқори даражадаги таъминотга эга. Бунда асосий эътиборни қарз олувчининг аввалги фаолиятидаги мажбуриятлар бўлган муносабатга, осон реализация қилинувчи активлар ва юқори ликвидли маблағлардан ташкил топган ишончли кредит таъминотига қаратиш керак. Ушбу тоифадаги кредитларда қайтармаслик белгилари мавжуд эмас, банклар учун зарар кўриш имкониятлари минимал даражада бўлади, кредитнинг таъминланганлигининг (гаров, кафолат ва бошқалар сифати, таминланганликка олинган мол-мулк, гаров ва бошқаларнинг таркибида тез пулга айланадиган активлар ва юқори ликвид маблағлар салмоғининг кўплиги эътиборга олинади. Кредит бўйича олинган таъминланганлик (гаров, мол-мулк ва бошқалар) кредит суммаси ва у бўйича фоиз ставкаларини тўлашга етарли бўлгандагина кредит таъминланган деб баҳоланиши мумкин.


Кредит бўйича барча ҳужжатлар қонун бўйича ҳужжатлаш-тирилиши ва банк зарур бўлганда кредитни ундириб олиш имкониятига эга бўлиши зарур (кредитнинг қайтарилмаслик эҳтимоли чекланган бўлсада). Кредитнинг бу гуруҳида мижознинг фаолиятидаги икки асосий омилга, яъни:
мижознинг олдинги фаолиятидаги ўз мажбуриятларига бўлган муносабати;
кредит бўйича аниқ таъминганликнинг (гаров, кафолат, мулк ва бошқалар) бўлиши ва унинг тўғри расмийлаштирилганлигига алоҳида эътибор берилади.
Стандарт кредитлар. Бундай кредитлар бўйича вақти - вақти билан кредитни ўз вақтида қайтара олмаслик шароити юзага келади. Лекин кредитни белгиланган муддатида тўлай олмаслик бўйича унинг тўлов муддатининг ўзайтирилиши бир мартагина бўлиши, кредитни ва у бўйича фоизларни тўлай олмаслик даври 30 кундан 60 кунгача, тўлиқ таъминланмаган кредитлар учун 30 кун бўлган муддатдан ошмаслиги лозим. Олган кредити стандарт деб топилган мижозларнинг молиявий аҳволи одатда барқарор бўлади, лекин маълум вақтинчалик сабаблар туфайли унинг фаолиятида салбий молиявий ҳолат юзага келган бўлиши мумкин. Бундай кредитлар каторига яхши расмийлаштирилмаган кредитлар, гаров, таъминланганлиги бўйича тўғри ҳужжатлаштирилмаган ёки ҳужжатлар етарли бўлмаган кредитлар ҳам кириши мумкин. Бу кредитлар бўйича 10 фоиз атрофида резерв ташкил қилиниши зарур.
Субстандарт кредитлар. Бу гуруҳга кирувчи кредитлар уларнинг сифати етарли даражада эмаслигини билдирувчи аниқ белгиларга эга бўлади Бу асосан кредитларнинг банкга қайтиб тўланишида маълум камчиликлар мавжудлиги ва кредитнинг таъминланганлиги сифатида қабул қилинган бошланғич манбалар кредитни тўлаш учун етарли бўлмаслиги натижасида қарзни тўлаш учун қўшимча манбаларни топиш зарурлигини кўрсатади Субстандарт кредитлар қарз олувчининг ишончли молиявий аҳволи ва тўлов кобилиятининг юқори даражаси билан ҳимояланмаган Бу кредит кредитнинг таъминланганлигини ташкил қилувчи манбалар маълум рисклар билан боғлиқлигини, кредитнинг жорий ҳолати бўйича етарли ахборотнинг мавжуд эмаслиги, гаров ҳужжатларида маълум камчиликлар мавжудлиги билан ҳарактерланади ва 60 кундан 90 кунгача тўланмаган қарзлар мавжуд бўлиши мумкин. Бу кредитлар молиявий аҳволи барқарор бўлмаган, корхонанинг тўловга лаёқатлилигида камчиликлар бўлган ҳолларда юзага келади. Субстандарт кредитлар бўйича 25 фоиз кредитлар тўланмаслиги мумкин деб хулоса қилиниши ва бу кредитлар бўйича тўланмаган қарзларни қоплаш учун 25 фоиз резерв ташкил қилиниши мумкин.
Шуҳбали кредитлар. Бу кредитлар юқорида келтирилган гуруҳлардаги кредитларнинг барча салбий томонларини ўзида ифода қилиши билан биргаликда тўлиқ таъминланганликка эга бўлмаган, тўланиш эхтимоли кам бўлган кредитлар киради. Бу кредитлар бўйича олинган кредит яхши таъминланганликка эга бўлганида асосий қарз бўйича фоизларни тўлаш муддати 180 кундан ортиқ муддатга кечиктирилган бўлса, зарар кўриш имконияти юқори, бироқ ушбу кредитларнинг сифатига ижобий таъсир кўрсатиш мумкин бўлган омиллар мавжудлиги сабабли уларни йуқотилган деб таснифланиши вақтинча тўхтатилади. Бу гуруҳга кирувчи кредитлар бўйича 50 фоизгача резерв ташкил қилиниши лозим.
Умидсиз кредитлар. Бу кредитлар бўйича қарзларнинг тўланиш эхтимоли деярли йуқ. Агар кредит тўлиқ таъминламаган бўлса, энг камида битта муаммоли тавсифга эга бўлса, тўлов муддати 360 кундан ошган бўлса ҳамда кредитни «шуҳбали» деб таснифлаб бўлмаса бундай активлар «ишончсиз» деб ҳисобланади. Бу активлар жуда паст қийматга эга бўлиб, уларни активлар сифатида ҳисобга олиб бориш мақсадга мувофиқ эмас. Шунинг учун банклар бу кредитларни ўз балансларида зарар сифатида ҳисобга олишлари мумкин. Ишончсиз кредитлар фойда ҳисобига бунинг учун фойда етмаган ҳолларда эса банк сармояси ҳисобига балансдан чиқарилиши мумкин. Банк учун бу кредитлар зарар сифатида таснифланади. Бундан ташқари бир йил ва ундан ортиқ муддатда ҳаракатсиз бўлган активлар, муддати ўтган ва фоизлар бўйича қарзлар ҳам зарар сифатида тавсифланиши мумкин. Шу сабабли бу гуруҳга кирувчи кредитлар бўйича 100 фоиз резерв ташкил қилиш лозим бўлади.
Кредит портфелининг сифат даражасини таҳлил қилиш қуйидаги босқичлар бўйича яъни:
1 - босқич таъминланганлик даражаси бўйича;
2 - босқич кредитни ҳақиқий тўлаш ҳолати бўйича;
3 - босқич риск даражаси бўйича;
4 - босқич кредит портфелининг туркумланган кредитлар таркиби бўйича амалга ошириш мумкин.
Бунда кредитлар юқоридаги белгиларига қараб гуруҳларга бирлаштирилади ва бир гуруҳ бўйича барча кредитлар йиғиб чиқилиб, ҳар бир гуруҳнинг ҳажми тўғрисида ахборот йиғилади, улар таҳлил қилинади ва якунида бутун кредит портфели бўйича маълумотларга эга бўлинади.
5 - босқичда кредит портфели бўйича умумий риск аниқланади. Бунда ҳар бир кредит суммаси бўйича риск даражасига асосланилади.
Масалан, тижорат банки бўйича берилган кредитлар таркиби қуйидагича бўлсин:
Стандарт кредитлар – 100 млн. сўм
Субстандарт кредитлар – 35 млн. сўм
Шубҳали кредитлар – 30 млн. сўм
Ишончсиз кредитлар – 10 млн. сўм
Ҳар бир кредит тури бўйича меъёрий риск коэффициенти асосида тижорат банкининг кредит портфелининг жаъми рискини аниқлаш мумкин.
(100 10)+(35  25)+(30  50)+(10  100) – 4357 млн. сўм.
Бу суммани ўтган давр билан таққослаш, кредит портфели сифатига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш лозим.
Олдинги давр билан ҳозирги кундаги банкнинг кредит портфели ҳолати таққослади ва салбий натижага эга бўлинган бўлса, унинг сабаблари аниқланади.
6 - босқич. Кредит портфели сифатига қараб етарли резерв фондини ташкил қилинади.
7 - босқич. Кредит портфелининг ҳолати, таркиби, унга таъсир қилувчи омилларни ҳисобга олиб банкнинг келажакдаги кредит сиёсати ишлаб чиқилади. Бу сиёсатга:
Кредит ресурсларини ташкил қилиш ва уларнинг қайси мақсадга йуналтирилганлиги, қўшимча гарантиялар олиш, кредит шартномасининг бажарилиши устидан олдиндан ва кейинги назорат қилиш, кредитлаш жараёнини такомиллаштириш ва бошқалар лозим бўлади.
Бозор иқтисодиёти кенг ривожланган мамлакатларда тижорат банкларининг кредит портфелини ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш жараёнига катта эътибор берилади. Чунки кредит портфелини тўғри ташкил қилиш банкнинг самарали фаолиятини амалга оширишнинг, унинг кредит инвестиция сиёсатини олиб боришининг асоси ҳисобланади. Сифатли ва даромад келтирадиган қилиб, мавжуд ресурсларни жойлаштириш банкларнинг молиявий ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
Зарарларни қоплаш захиралари ҳисобидан қопланган ишончсиз активларнинг ҳисоби “Кўзда тутилмаган ҳолатлар” ҳисобварағида юритилади.
Бунда қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилади:

Download 485 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish