47
3.1. Кредит операциялари ҳисобини юритилишидаги муаммолар
|
47
|
3.2. Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида кредит операциялари ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш йўллари
|
51
|
3-БОБ БЎЙИЧА ХУЛОСАЛАР
|
56
|
ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР
|
58
|
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ
|
64
|
ИЛОВАЛАР
|
71
|
КИРИШ
Мавзунинг долзарблиги. Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида кредит муассасалари томонидан кредит унинг тамойилларига асосан берилади, бу ҳолат эса қарздорлар зиммасига бу кредитларни ўз муддатларида кайтариш вазифасини юклайди. Тижорат банклари операцияларининг юритилиши ва расмийлаштирилиши жаҳон андозаларига яқинлаштирилмоқда ҳамда йилдан йилга такомиллаштириб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримов таъкидлаганидек, “Шуни мамнуният билан таъкидлаш керакки, “Стандарт энд Пурс”, “Мудис” ва “Фитч Рейтингс” каби нуфузли халқаро рейтинг агентликлари икки йилдан буён Ўзбекистон банк тизимига муттасил равишда “барқарор” рейтинг даражасини бермоқда, айни пайтда мамлакатимизнинг шундай баҳога сазовор бўлган банклари сони йилдан-йилга ортиб бормоқда.”1
Тижорат банклари хўжалик субъектларининг жорий ва инвестиция фаолиятини молиялаштирувчи ва иқтисодиётда молия ресурсларини кредитлаш орқали қайта тақсимлашни амалга оширувчи муҳим молиявий институт ҳисобланади. Кредит операцияларини ривожланишида унинг бухгалтерия ҳисобини тўғри ва аниқ юритиш муҳим аҳамиятга эга. Чунки тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби ва назоратнинг пухта йўлга қўйилиши банкнинг ўз вазифаларини тўғри бажаришини таъминлашга эришиши мумкин.
Юқорида баён этилган ҳолатлар тижорат банкларининг кредит операциялари ва уларнинг ҳисобини юритиш маъсулиятли вазифа эканлигидан далолат беради. Ана шу вазифани таъминлашнинг бирламчи, зарурий шартларидан бири банкларнинг кредит операцияларини ҳисобини юритишдаги зарурий ишламларга эга бўлиши ҳисобланади. Бу эса, уларнинг кредитлаш операциялари ҳисобини доимий равишда такомиллаштириб боришни тақозо қилади.
Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Тижорат банклари кредит бериш масалалари ва уларнинг бухгалтерия ҳисоби хорижлик бир қатор иқтисодчилар, жумладан Э.Василишен, А.Грязнова, Э.Долан, Н.Козлова, В.Колесников, О.Лаврушин, Ж.Матук, Г.Панова, М.Сероташан, Л.Усатова ва бошқа олимларнинг илмий изланишларида ўз аксини топган.
Ўзбекистонлик иқтисодчи олимлардан Ш.Абдуллаева, Т.Қоралиев, К.Наврўзова, А.Камолов, А.Ибрагимов, С.Норқобилов, Ф.Абдувоҳидов, И.Тоймухамедов, А.Темировларнинг илмий ишларида мазкур масаланинг алоҳида жиҳатлари ўз аксини топган.
Ишнинг максади ва вазифалари. Диссертация ишининг масади бўлиб тижорат банкларининг кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш билан боғлиқ бўлган илмий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат. Бу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар амалга оширилди:
-тижорат банкларида кредит операцияларини бухгалтерия ҳисобини амалга оширишнинг назарий ва ҳуқуқий асослари очиб берилди;
-кредитлашда асосий аҳамиятга эга бўлган қарздорнинг кредит қобилиятини таҳлил қилиш усуллари очиб берилди;
-тижорат банларида кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисобида акс эттирилиши техникаси таҳлил қилинди;
-кредит операциялари ва уларнинг ҳисобини юритишдаги муаммолар ўрганилди ва уларни бартараф қилиш ҳамда ҳисоб ва аудитни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.
Тадкикот объекти ва предмети. Магистрлик диссертациясининг объекти бўлиб, Ўзбекистон тижорат банкларининг кредит операциялари ҳисоби ва аудити билан боғлик фаолияти, хусусан, “Ўзсаноатқурилишбанк” ОАТБ кредитлаш фаолияти хисобланади. Ишнинг предмети бўлиб эса, тижорат банкларининг кредит операциялари бухгалтерия ҳисоби ҳисобланади.
Магистрлик диссертациясининг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
-кредит операциялари бухгалтерия ҳисоби тизимининг ўзига хос хусусиятлари аниқланди;
- кредит операциялари бухгалтерия ҳисобини амалга ошириш услубиятини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди;
-кредит операциялари бухгалтерия ҳисоби такомиллаштириш борасида амалга оширилган асосий йўналишлар таҳлил қилинди ҳамда уларни такомиллаштириш борасидаги иқтисодий асослари белгиланди;
-Ўзбекистонда амал қилаётган кредит операцияларини ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва тавсиялар берилди.
Тадкикот натижаларининг амалий ахамияти ва тадбики шундаки, ишлаб чиқилган таклифлар ва тавсиялар Республика тижорат банкларининг кредит операциялари бухгалтерия ҳисоби ва аудитини такомиллаштириш ва унинг иктисодий муносабатлардаги таъсирчанлигини ошириш йўлларини ишлаб чикишда фойдаланиш мумкин.
Хулосаларни қўллаш бўйича тавсиялар. Диссертация ишининг натижаларидан банк иши йўналиши бўйича мутахассисликлар учун ўтиладиган “Банкларда бухгалтерия ҳисоби ва оператив техника” , “Банк аудити” ва “Банк иши” фанларидан маъруза матнлари ёзишда фойдаланиш мумкин.
Иш тузилиши ва таркиби. Магистрлик диссертацияси кириш, уч боб ва хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар ва иловалардан рўйхатидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |