Тб ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити


-жадвал Кредит шартномаси билан қарз шартномасининг фарқлиликлари



Download 485 Kb.
bet7/28
Sana09.06.2022
Hajmi485 Kb.
#647276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28
Bog'liq
ТБ ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити МД 785 10 02 Рустам

3-жадвал
Кредит шартномаси билан қарз шартномасининг фарқлиликлари6



Кредит шартномаси (Фуқаролик кодексининг 744-748-моддалари)

Қарз шартномаси (Фуқаролик кодексининг 732-743-моддалари)

Тижорат банклари ва бошқа кредит ташкилотлари кредит бериши мумкин

Барча жисмоний ва юридик шахслар бошқа шахсларга қарз бериши мумкин

Банкдан кредит сифатида фақат пул маблағлари берилади.

Қарз сифатида эса пул маблағлари ва бошқа ашёлар берилиши мумкин

Доимо ёзма шаклда тузилиши керак

Баъзи ҳолларда қарз шартномаси оғзаки шаклда ҳам тузилиши мумкин

Кредит шартномаси консенсуал шартномадир

Қарз шартномаси реал шартномадир, яъни у пул ёки ашёлар қарз олувчига топширилиши билан тузилган ҳисобланади.

Кредитор томонидан қарз олувчига, ҳатто шартнома тузилгандан кейин ҳам кредит суммаси бутунлай ёки қисман берилмаслиги мумкин

Қарз берувчи қарз олувчига қарз суммасини беришдан бош тортишга ҳақли эмас, чунки қарз суммаси берилмаган тақдирда, қарз шартномаси тузилмаган бўлиб қолади.

Банк билан мижоз ўртасида кредит шартномасини тузишда барча шартномалар учун зарур бўлган қуйидаги асосий талаблар инобатга олинса мақсадга мувофиқ бўлиши мумкин:

  1. барча ҳуқуқ ва манфаатларни тўлиқ ҳимоя қилиш имконини берувчи, барча ҳолат ва вазиятлар учун тўғри келувчи универсал шартномалар шакли мавжуд эмас. Барча ҳолат ва вазиятларни ўз ичига қамраб оладиган шартнома шаклини ишлаб чиқиш имкони йўқ;

  2. шартнома (бизнинг ҳолатда кредит шартномаси) индивидуал характерга эга бўлган расмий юридик ҳужжатдир.

  3. Аниқ кредит шартномасини тузишда, кредит олиш учун мурожат қилган мижозларга алоҳида (индивидуал тарзда) ёндашиб, уларнинг ҳуқуқий мақоми, ташкилий-ҳуқуқий шакли ва кредитланаётган лойиҳанинг хусусиятига эътибор берилиши мақсадга мувофиқдир;

Шартнома тузиш жараёнига юридик ва иқтисодий жиҳатдан пухта, аниқ, талаб даражасида ижодий ёндашиши керак.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг “Тижорат банклари томонидан юридик шахс мақомини олмасдан фаолият кўрсатаётган якка тартибдаги тадбиркорлар ва деҳқон хўжаликларини миллий ва чет эл валютасида микрокредитлаш тартиби”ни Адлия вазирлигидан 2000 йил 29 феврал куни 902-сон билан рўйхатдан ўтган ва “Тижорат банклари томонидан юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликлари ва кичик бизнеснинг бошқа субъектларини миллий ва чет эл валютасида микрокредитлаш тартиби”ни Адлия вазирлигидан 2000 йил 29 феврал куни 903-сон рақамли меъёрий ҳужжатлари қабул қилинди. Бу тартиб ишлаб чиқариш фаолияти билан банд бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни кредитлаш тадбирини анча соддалаштирди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкнинг 902, 903, 907-сонлар билан рўйхатдан ўтган якка тартибдаги тадбиркорлар ва кичик бизнес субъектларига тижорат банклари томонидан микрокредитлар бериш тартиблари тўғрисидаги Низомлар амалга киритилди. Ушбу Низомларга кўра, тижорат банклари томонидан бериладиган микрокредитлар учун ҳисобланадиган фоизлар даражаси Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкасидан ошиб кетиши мумкин эмаслиги белгиланган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Кичик корхоналар, деҳқон ва фермер хўжаликларини маблағ билан таъминлаш, уларга божхона имтиёзлари бериш, банк хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 2001 йил 10 сентябрдаги 366-сонли Қарорида тадбиркорлик фаолиятини эндигина бошлаётган юридик шахс мақомини олиб фаолият кўрсатаётган деҳқон хўжаликлари, микрофирмалар, кичик корхоналар ва фермер хўжаликларига Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тижорат банклари орқали дастлабки (бошланғич) сармояни шакллантиришга кредитлар берилиши белгиланган. Бу тадбир ўз фаолиятини бошлаш учун дастлабки маблағга эга бўлмаган тадбиркорларга амалий ёрдам беришни йўлга қўйиш мақсадида жорий этилди.



Download 485 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish