Тб ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити


-жадвал Банк кредити турлари



Download 485 Kb.
bet5/28
Sana09.06.2022
Hajmi485 Kb.
#647276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ТБ ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити МД 785 10 02 Рустам

1-жадвал
Банк кредити турлари5




Кредит субъектлари бўйича кредитлар

  1. давлат корхоналари

  2. нодавлат корхоналари

  3. аҳоли

  4. бошқа хўжаликлар

  5. давлат органлари

  6. қўшма корхоналар

  7. бошқа банклар ва

  8. бошқа ташкилотлар


Кредит мақсадига кўра кредитлар

  1. истеъмолга

  2. саноатга

  3. савдога

  4. қишлоқ хўжалигига

  5. инвестицион

  6. бюджет кредитлари


Кредитни жорий қилиш мухитига қараб кредитлар

  1. ишлаб чиқаришга

  2. муомалага


Кредит муддатига қараб кредитлар

  1. қисқа муддатли

  2. узоқ муддатли

  3. ўрта ҳолда муддатли

  4. талаб қилиб олгунча кредит


Кредит ҳажмига кўра кредитлар

  1. йирик

  2. ўрта

  3. майда (микро) кредитлар


Тўлов турига кўра кредитлар

  1. бозозр фоизи

  2. юқори фоизли

  3. имтиёзли фоизли


Кредитлаш объектига кўра кредитлар

  1. хусусий объектлар

  2. умумлашган кредитлаштириш объекти


Кредитлаштиришдаги валюта тури бўйича кредитлар

  1. миллий валютада

  2. хорижий валютадаги кредитлар


Кредит таъминоти бўйича кредитлар

  1. таъминланган кредитлар

  2. таъминланмаган кредитлар


Қайтариш тартибига кўра кредитлар

  1. бир вақтда қайтариладиган кредитлар

  2. тўловни кечиктириш асосидаги кредитлар (ойлик, квартал, йил)


Фоиз ставкасини ўрнатилишига қараб

  1. қатъий белгиланган

  2. ўзгарувчан

Давом эттириладиган ва эттирилмайдиган кредит линиялари ўзаро фарқланади. Давом эттирилмайдиган кредит линияси очилиб ссуда берилган ва қайтарилгандан кейин мижоз ва банк ўртасидаги алоқалар тугатилади. Давомлаштириладиган кредит линиясида кредит белгиланган лимит асосида автоматик равишда берилади ва қайтарилади. Агар, банк томонидан мижозга кредит линияси маълум товарларга бир шартнома бўйича бир йил ичида пул тўлаш учун очилган бўлса, кредит линияси мақсадли бўлади. Махсус ссуда ҳисобварағлари доимий кредитга эҳтиёжи сезувчи ва тўлов оборотининг катта қисмини кредит ҳисобига амалга оширувчи хўжалик органларига очилади. Махсус ссуда ҳисобварағларини ишлатиш товарларни сотишидан бўлган барча тушумни кредитни ўз вақтида қайтарилишини ва қарз олувчининг ўз маблағларини қайта ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ иштирокини таъминлаш учун ажратилиши билдиради.
Шундай қилиб махсус ссуда, ҳисобварағидан доимий кредитлаш ва қайтариш операциялари ўтказилади. Ҳисоб-китоб ҳисобварағига ёрдамчи рол берилади, чунки ундан қисқа доирадаги яъни даромадни тақсимлаш ва иш ҳақи бериш операциялари ўтказилади. Ссуда ҳисобварағини ишлатишнинг бундай тартибли унинг замонавий хўжалик юритиш шароитида ишлатилишини чеклаб қўяди. Оддий ссуда ҳисобварағлари банк амалиётида асосан бир марталик ссуда беришда ишлатилади. Бу ҳисобварағлар бўйича мажбуриятларни қайтариш белгиланган муддатларда амалга оширилади.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси тижорат банклари томонидан хўжалик субъектларини қисқа муддатли кредитлаш қуйидаги усулларда амалга оширилмоқда:
Алоҳида ссуда ҳисобварағи орқали кредитлаш. Тижорат банклари хўжалик субъектларини «кредит линияси очиб» ёки «кредит линияси очмасдан» кредитлаш мумкин ва бу кредитлар қуйидаги мақсадга берилади, товар моддий бойликлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўлаш учун, муддати 30 кундан ошмаган даврга, қарздорнинг асосий фаолияти билан боғлиқ булган аккредитивлар очиш учун. Кредит банк томонидан келишилган муддатларда қуйидаги тартибда сўндирилиши мумкин:

  • сўндирилиш муддати келган мажбуриятлар бўйича маблағларни мижознинг ҳисобварағидан ундириб олиш орқали;

  • муддатидан олдин қарздорнинг топшириғига кўра ҳисоб рақамдаги бўш қолдиқ маблағларни сураб олиш орқали;

  • гаров мулкини ўзлаштириш орқали.

Хўжалик субъектининг «кредит линияси очиб» кредитлаш алоҳида ҳисобварақ орқали олдиндан келишиб олинган кредит суммаси доирасида амалга оширилади. Кредит линиясининг ҳисобидан қарздорнинг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлган товар-моддий бойликларни бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар бўйича пул ҳисоб-китоб ҳужжатларининг тўлови амалга оширилади. Бундан кейин қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи, тайёрлов фаолияти билан шуғулланувчи ташкилотларга, савдо, таъминот ва бошқа хил фаолият билан шуғулланувчи хўжалик субъектларига, кредитлашнинг барча тартиб қоидалари асосида берилади.
Ломбард кредит таъминотига қуйидагилар кредит шартномасига асосан қабул қилинади:

  • давлат қимматли қоғозлари;

  • бошқа хил эмитентларнинг акция ва облигацияси, депозит сертификатлари.

Ломбард кредитининг эътиборли хусусияти шундаки, гаров шартнома имзоланган кунги номинал қиймати бўйича эмас, балки унинг курс ўзгариши рискини ҳисобга олган ҳолда унинг маълум қисмигагина баҳоланади.
Қимматли қоғозлар гарови остидаги ломбард кредити алоҳида ссуда ҳисоб варақдан товар моддий қийматлар ва хизматлари учун ҳисоб-китоб ҳужжатларини тўлашга қимматли қоғозлар гарови остидаги кредит берилади.
Банкларнинг ўзи томонидан чиқарилган қимматли қоғозлари гаров сифатида қабул қилиниши мумкин эмас. Шу боис қимматли қоғозларни гаровга олиб ломбард кредити бериш тўғрисида қарор қабул қилинаётганда банк қарз олувчининг молиявий аҳволи ва кредит қобилиятини таҳлил қилиш билан бир вақтда кредит таъминоти тарзида қабул қилинадиган қимматли қоғозлар сифати, уларнинг курс риски даражасини баҳолашга алоҳида эътибор беради.
Ломбардли кредитнинг кредит олувчи учун афзаллик томонлари қуйидагилар ҳисобланади:
- ликвидли маблағларга кучли эҳтиёж сезилган тақдирда вақтинчалик, қисқа муддатли пулларни юзага келтиради;
- кредитнинг амал қилиш муддати унга бўлган заруриятига боғлиқ равишда ўрнатилиши мумкин;
- рентабелли қимматли мулклар гаровга қўйилганда уларни сотишга зарурат қолмайди;
- гаровга қўйилган буюмга мулкчилик ҳуқуқи сақланиб қолади;
- кредит берувчи томон учун афзаллиги.
Ломбард кредити белгиланган муддатларда қайтарилмаган ҳолларда банк имтиёзли ой тугаганидан кейин гаров тўғрисидаги амалдаги қонунга мувофиқ ўз гаров ҳуқуқидан фойдаланади.



Download 485 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish