Тб ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити


Кредит операциялари ва уларнинг ҳисобини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари



Download 485 Kb.
bet6/28
Sana09.06.2022
Hajmi485 Kb.
#647276
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28
Bog'liq
ТБ ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити МД 785 10 02 Рустам

1.2. Кредит операциялари ва уларнинг ҳисобини ташкил этишнинг ҳуқуқий асослари

Ўзбекистонда тадбиркорликни молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш давлатнинг иқтисодий сиёсатида катта ўрин тутади, айниқса, кредит ресурсларидан, асбоб-ускуна ва материаллардан, ўз маҳсулотини сотиш бозорларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, янги иш бошлаётган тадбиркорларга молиявий ёрдамни кучайтириш, уларга микрокредитлар ажратишнинг яхлит таҳминини яратиш иқтисодиётнинг етакчи йўналишларидан ҳисобланади. Охирги йилларда кичик бизнес ва тадбиркорларни кредитлаш бўйича қатор меъёрий ҳужжатлар қабул қилинди. Кредит олишда ва ундан фойдаланишда имтиёзлар белгиланди, кредит олиш учун зарур ҳужжатларини расмийлаштириш тартиблари анча соддалаштирилди. Марказий банк таркибида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш борасида банк тизими ишини кузатиб бориш ва таҳлил қилиш бўйича махсус бошқарма ташкил этади.


Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби «Бухгалтерия тўғрисида» ги қонунга кўра юритилади. Тижорат банклари Марказий Банкка бўйсунса ҳам, улардаги ҳисоб юритиш мазкур қонунга кўра олиб борилади.
Тижорат банкларида бухгалтерия ҳисоби асосан банкнинг мулки, пул маблағлари, депозитлар, кредитлар, фондлар, молиявий натижалар тўғрисида ва бошқа маълумотлар тўғрисида ахборот беради.
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 11.07.2008 йилда 1834-сон билан рўйхатга олинган «Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома» асосий ўрин тутади. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1996 йил, 2-сонга илова), "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда), "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси 1996 йил, 9-сон, 142-модда), "Электрон тўловлар тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2005 йил, 51-сон, 373-модда), "Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 йил, 20-сон, 230-модда), "Электрон рақамли имзо тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами 2004 йил, 12-сон, 12-модда) ва "Банк сири тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 9-10-сон, 144-модда) қонунларига мувофиқ банклар учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.
Кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлиги томонидан 17 декабрь 2004 йилда 1435-сон билан рўйхатдан ўтган “Тижорат банкларида кредит операцияларининг бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги йўриқнома” га асосан юритилади.
Республикамизда қисқа муддатли кредитлаш ва умуман тижорат банклари томонидан кредит бериш “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга асосан олиб борилади. Банклар томонидан кредит бериш кредитлашнинг асосий тамойиллари асосида амалга оширилади. Улар қуйилагилардан иборат:

  1. Кредитнинг мақсадлилиги.

  2. Кредитнинг таъминланганлиги.

  3. Кредитнинг муддатлилиги.

  4. Кредитнинг қайтарилиши.

  5. Кредитнинг тўловлилиги.

Кредитнинг ушбу тамойиллари ва мижознинг баланси асосида молиявий аҳволи ва кредитга лаёқатлилиги аниқланиб мижоз билан банк ўртасида кредит шартномаси тузилади.
Кредит шартномаси ҳуқуқий жиҳатдан бир қатор хусусиятларга эга. Ўзининг ҳуқуқий табиатига кўра кредит шартномаси томонларнинг мақсадларини ва шу мақсадларнинг амалга ошишини бирлаштиради. Мақсад сифатида кредит шартномаси банкнинг маълум шартлар асосида ссуда бериш розилиги ва қарз олувчининг уни маълум даврдан сўнг қайтариб беришга тайёрлигини акс эттиради. Мақсадларнинг бажарилиши сифатида кредит шартномаси ссуда бериш ва тўлаш бўйича аниқ ҳаракатни кўзда тутади. Мижознинг ссудани қайтариш бўйича мажбуриятлари шартномани имзолашдан олдин амалга оширилган бўлса ҳам, фақатгина ссуда олингандан сўнг пайдо бўлади. Кредит шартномаси, шунингдек кредит битимининг иқтисодий шартларини тартибга солади. У бир томондан мижоз талабининг тўлароқ ҳисобини, иккинчи томондан эса, банкни кредит рискидан сақлашнинг мувофиқ механизмини таъминлаб беради.
Ҳар бир кредит шартномасида унинг предметини аниқловчи пункт бўлади. Лекин унинг таркиби мижозлар талабига қараб турлича бўлиши мумкин.
Қуйидаги жадвалда кредит шартномаси билан қарз шартномасининг фарқлиликлари келтирилган

Download 485 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish