Тб ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити


-жадвал Кредит операциялари аудити якуни бўйича меморандум



Download 485 Kb.
bet19/28
Sana09.06.2022
Hajmi485 Kb.
#647276
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28
Bog'liq
ТБ ларда кредит операциялари ҳисоби ва аудити МД 785 10 02 Рустам

9-жадвал
Кредит операциялари аудити якуни бўйича меморандум12
Объект – Кредит операциялари
01,01,200х санага кредит счетлари бўйича сезиларли хатоликларнинг мавжуд эмаслиги
Керакли ишламлар
Дастурнинг бажарилиши учун керакли ишлар ҳажми ва тадбирлар бажарилди:
1. Кредит операциялари ва уларнинг қайтарилиши бўйича маълумотлар олинди
2. Кредитларни бериш бўйича тузилган шартномалардан танланма бўйича текширилди.
3. Керакли жадваллар тузилди.
Текшириш натижаси
Текшириш натижасида тафовут топилмади.
Асосий ахборотлар
Банкнинг шубҳали ва умидсиз кредитлари мавжуд эмас.
Барча қилинган ишлар натижалари ишчи ҳужжатларда мужассамлашган.
Ҳисоб сиёсати ва ҳуқуқий талаблар
Иш учун талаблар- Марказий банкнинг меъёрий ҳужжатлари ва Солик Кодекси

Таҳлил

UZS

Кредит оперциялари (турлари бўйича)




Жами




Изоҳлар
Тавсия қилинаётган проводкалар




Дт .



















Кт.







Ҳужжатли маълумотлар ички, ташки ёки бир вақтнинг ўзида хам ички хам ташки бўлиши мумкин. Иқтисодий субъект ичида тайёрланган ва кайта ишланган ҳужжатлар ички ҳужжатлар дейилади. Аудиторлик фирмасининг ишончлилик даражаси ички назорат ҳужжатларининг тайёрланиши ва кайта ишланишига боглик. Ташки ҳужжатлар ички ҳужжатларга кура ишончли бўлади – учинчи шасларга, иқтисодий субъектларга учун тайёрланган ва уларга жунатилган ҳужжатлар.


Ҳужжатларни текширишдан мақсад, аудитор ҳужжатларнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши керак. Бунинг учун аудитор бухгалтерия ҳисобида акс эттирилган маълумотларнинг хакикийлигини ва мақсадга мувофиклигини тасдикловчи бирламчи ҳужжатларга эътиборни каратиши лозим.
Аналитик ишлар деганда аудитор томонидан олинган маълумотларни баҳолаш ва таҳлил қилиш, иқтисодий субъектнинг иқтисодий ва молиявий кўрсаткичларидаги ғайриоддий ва хато маълумотларни топиб, уларнинг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш мақсадида изланиши тушунилади.
Банк ҳар чоракда мижознинг кредит қобилиятини ҳисоблаб чиқиб қарз олувчи бўйича тутилган махсус йиғма - жилдда бу маълумотларни тўплаб боради. Жойнинг ўзида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот ишларининг аҳволи, баланс маълумотларининг тўғрилиги ва дебиторлик - кредиторлик қарзларининг ҳолати, шунингдек, банкка берилган гаров ҳолати текшириб турилади. Қарз олувчининг молиявий аҳволи ёмонлашган, у банк назоратидан бўйин товлаган, ҳисобот маълумотлари нотўғри олиб борилган, бухгалтерия ҳисоби ўз ҳолига ташлаб қўйилгани ҳоллари аниқланганда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, банк бундан буён кредит беришни тўхтатишга, ҳамда илгари берилган кредитларни таъминот сифатида қабул қилинган ва кредит шартномаси шартларида кўзда тутилган мажбуриятлар орқали қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан муддатидан олдин ундириб олишга ҳақли.
Гаров тўғрисидаги шартнома бўйича, банк гаровга қўйилган мулкни мустақил равишда сотиши мумкин. Гаров предмети аукцион орқали сотилади. Айни пайтда қарз олувчи банкка гаровга қўйилган мулк олдиндан маълум паст нархларда сотилиши учун жавобгарлик тўғрисида талаб қўйишга ҳақли. Агар аукцион бўлиб ўтмагани эълон қилинса, банк гаровга қўйилган мулкни дастлабки нархда ўз ихтиёрида қолдиришга ҳақли. Бунда, банк қонунга мувофиқ унинг талаблари олдида устунликка эга бўладиган даволарни қолдиришга мажбур.
Тижорат банкларининг кредит портфелининг сифатини яхшилаш мақсадида амалга оширилган ишлардан бири «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонун билан ҳаракатда бўлмаган ва ишончсиз кредитлар бўйича резервлар ташкил қилиш тўғрисида мажбуриятнинг банклар зиммасига юклатилишидир. Ссуда активларини таҳлил қилиш банкнинг кредит портфелининг сифати тўғрисида ахборот бериши мумкин. Банк кредитларининг умумий белгилари ва хусусиятларига қараб кредит портфелини таснифлаб, мумкин бўлган йуқотишларни қоплаш бўйича яратиш лозим бўлган резерв суммаси аниқланади. Бизнинг фикримизча йуқотишларни қоплаш учун зарур бўлган резерв миқдори қанча юқори бўлса, бу банкнинг молиявий аҳволида камчиликлар борлигидан далолат беради. Шунинг учун банкларнинг портфель активларининг сифатини баҳолашда йуқотишларни қоплаш учун ташкил қилинган резерв банкнинг устав ва резерв капиталларига нисбатини белгилаб берувчи кўрсаткични ҳисоблаш зарур. Шу нисбат асосида тижорат банки активлар портфелининг сифатига рейтинг шкаласи бўйича «кучли»дан «қониқарсиз»гача баҳо бериш мумкин.



Download 485 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   28




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish