Bog'liq Суверен фондларнинг турлари ва ўзига хос хусусиятлари
www.interfinance.uz
5
Давлат томонидан таъсис этилади ва давлат мулкида бўлади;
Аҳоли манфаатларини ҳисобга олган ҳолда бошқарилади;
Инвестиция асосида фаолият кўрсатади;
Фонд маблағлари турли инвестицион стратегияларга мувофиқ
фойдаланилади, жумладан, хорижий молиявий активларга жойлаштирилади.
Суверен фондлар ташкил қилиш ва уларни бошқариш борасида хориж
тажрибасини таҳлил қилиш натижалари фондларнинг ривожланишида қуйидаги
тенденцияларни ажратиб кўрсатишга имкон беради:
ресурсларга қарам бўлмаган мамлакатларда вужудга келадиган суверен
фондлар сонининг ўсиши;
тобора кўп сонли фондларнинг хомашё билан боғлиқ бўлмаган манбалар
ҳисобига шаклланиши;
янги фондлар ташкил топадиган асосий минтақа олтин-валюта
захиралари катта бўлган Осиё бўлиб қолавериши;
суверен фондлар инвестицион портфелининг структураси риск ва
даромадлилик кўрсаткичининг энг яхши уйғунлашуви ҳисобига рисклироқ
активлар томон ўзгариши;
суверен фондлар таркибида уларнинг маблағлари ривожланиш нуқтаи
назаридан энг муаммоли бўлган иқтисодиёт соҳаларида мамлакат ичкарисидаги
инвестицияларга йўналтириладиган инфратузилма қуйи фондлари ташкил
қилиниши.
Фонд
маблағларини
шакллантириш
ва
улардан
фойдаланиш
жараёнларида, инвестицион стратегиялар ва фондларни бошқариши турлича
бўлган мамлакатларда суверен фондларни ташкил қилиш ва фаолият кўрсатиш
тажрибасини ўрганиш суверен фондлар фаолиятида бир биридан фарқ қилувчи
хусусиятларга эга эканлигини кўрсатади.
Деярли барча суверен фондларнинг асосий хусусиятлари қаторига
қуйидагиларни киритиш мумкин:
суверен фондлар таркибининг, жумладан, ташкилий-ҳуқуқий шакл
бўйича бир турда эмаслиги;
белгиланган макроиқтисодий мақсадлар учун, қоидага кўра, бир турдаги
мақсадлардан фойдаланилиши ва уларнинг ҳар битта фондга 2-3 тадан тўғри
келиши;
фондлар учун узоқ муддатли инвестицион фаолият хослиги;
фондларнинг инвестициялари фонд бозорларига фаол таъсир этиши
мумкинлиги;
суверен фондларни бошқариш самарадорлигини баҳолаш фонд
фаолиятининг бошқа инвестицион мақсадларини ҳисобга олмасдан риск ва
даромадлиликни баҳолашга асосланиши.
Бир қанча иқтисодчи-олимларнинг илмий асарларида тақдим этилган
суверен фондлар таснифларини таҳлил қилиш натижалари бундай фондларнинг
якуний шаклланган таснифи йўқ деб хулоса чиқаришга имкон беради, чунки
фондларнинг турлари ва шакллари узлуксиз ривожланишда бўлади.
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 2, апрель, 2018 йил