www.interfinance.uz
2
иқтисодиётида суверен фондларини илғор хориж тажрибалари асосида янада
ривожлантириш заруратини кўрсатиб беради.
Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, аҳоли жон бошига тўғри
келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича Ўзбекистон дунё рейтингида 187
мамлакат ўртасида 134-ўринда турибди. Ваҳоланки, Ўзбекистон жуда бой
табиий ресурсларга, катта иқтисодий салоҳиятга эга бўлган давлат. Юртимиз
заминида олтин, кумуш, мис, уран, нефть, табиий газ, кўмир каби табиий қазилма
бойликларнинг катта захиралари мавжуд. Умуман, Менделеевнинг кимёвий
моддалар жадвалидаги барча элементларни мамлакатимиздан топиш мумкин[1].
Президентимиз Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек “Ҳамма гап ана шу
бебаҳо бойликни халқимиз манфаати йўлида оқилона ва самарали ишлата
олишда. Лекин, очиқ тан олишимиз керак, бу масалада биз орқада қолмоқдамиз.
Масалан, 2017 йилда юртимизда газ ишлаб чиқариш ҳажми 56,5 миллиард куб
метрни ташкил этди. Аммо мазкур соҳа йиллар давомида модернизация
қилинмагани туфайли йўқотиш миқдори жуда катта – 20-23 фоизни ташкил
этмоқда. Бу бойликнинг катта қисми бекордан-бекорга исроф бўлаётгани албатта
барчамизни ўйлантириши, ташвишга солиши керак. Чунки Худо бундай
неъматни ҳаммага ҳам бермаган. Уни қадрлаш, ҳар бир мисқолини асраб-авайлаб
ишлатиш керак” [1].
Бундан кўришимиз мумкинки, суверен фондлар фаолиятини самарали
бошқариш мавжуд ресурслардан нооқилона фойдаланиш, инвестиция дастурига
киритилган лойиҳаларнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги ва
рентабеллиги юзаки ўрганилганлиги билан боғлиқ қатор камчиликларни
бартараф этишда муҳим аҳамият касб этади.
Шу муносабат билан суверен фондларининг моҳиятини, таснифларини
ҳамда молиявий глобаллашув ва халқаро инвестициялар учун рақобат
шароитидаги ролини аниқловчи назарий қоидаларни янада ривожлантириш
талаб этилади. Ўзбекистонда суверен фондлари ривожланишининг шарт-
шароитлари, тенденциялари ва муаммолари етарлича тадқиқ этилмаган.
“Суверен фонд” атамасини илк бора қўллаган А. Розанов суверен
фондларни давлат инвестиция фондлари сифатида таърифлаган ва пул-кредит
сиёсатини амалга ошириш доирасида фойдаланиладиган олтин-валюта
захиралари ва давлат пенсия фондларидан функционал фарқларига эътибор
қаратган.
Унинг
таъкидлашича,
“иқтисодиётда
суверен
фондларни
бошқарувчилар, улар хоҳ марказий банклар ёки мамлакатлар ҳукумати бўлсин,
давлат захираларини анъанавий бошқарувдан суверен бойликни бошқаришга
ўтиши жараёни кузатилмоқда. Бунда суверен фондларга маълум бир
мажбуриятлар юклаб қўйилмайди ва давлат пенсия фондлари ёки олтин-валюта
захираларидан фарқли равишда, уларнинг маблағлари рисклилик даражаси
юқори бўлган активларга инвестиция қилинмайди”[3].
Суверен фондларни қолган давлат молия захираларидан ажратишда
асосий жиҳат, бизнингча, давлат иқтисодий сиёсатини амалга ошириш воситаси
ҳисобланади ва уларнинг маблағлари белгиланган макроиқтисодий мақсадларга
“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 2, апрель, 2018 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |