“Халқаро молия ва ҳисоб” илмий электрон журнали. № 2, апрель, 2018 йил
www.interfinance.uz
1
Жуманиязов И.Т. – ТМИ,
таянч докторант
СУВЕРЕН ФОНДЛАРНИНГ ТУРЛАРИ ВА ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Ушбу мақолада суверен фондларнинг турлари ва ўзига хос хусусиятлари
ўрганилган. Шунингдек, суверен фондларнинг иқтисодий моҳияти, мақсад ва
вазифалари, таснифланиши ва хориж иқтисодчи олимларининг суверен фондлар
бўйича тушунчалари таҳлил қилинган.
Таянч сўзлар:
суверен фонд, барқарорлаштириш фонди, суверен бойлик
фонди, тараққиёт фонди, жамғарма фонди, пенсия заҳира фонди.
В данной статье описываются типы суверенных фондов и их особенности.
Также проанализированы экономическая сущность, цели и задачи суверенных
фондов и подходы зарубежных ученых-экономистов к
определению понятия
суверенных фондов.
Ключевые слова:
суверенный фонд, стабилизационный фонд,
суверенный
фонд благосостояния, фонд развития,
сберегательный фонд,
пенсионный резервный фонд.
This article describes the types of sovereign funds and their specific features.
The economic essence, goals and objectives of sovereign
funds and approaches of
foreign scientists-economists to the definition of the concept of sovereign funds are
also analyzed.
Key words:
sovereign fund, stabilization fund,
sovereign wealth fund,
development fund, savings fund, pension reserve fund.
Жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви ва мамлакатларнинг ўзаро
иқтисодий ҳамкорликлари кенгайиб бораётган бир шароитда, давлатни экспорт
маҳсулотларининг жаҳон бозоридаги нархини ўзгаришидан олган фойдаси ва
давлат бюджети профицитини муомаладаги пул массасини орттирмаслик ҳамда
вақтинчалик ортиқча талабни юзага келтирмаслик учун ўзида жамлайдиган
суверен фондлари жаҳон иқтисодиётида муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Шу
билан бирга мамлакат иқтисодий тараққиётида суверен фондлар ўз маблағлари
билан инвестицион ва инновацион жараёнларни
фаоллаштирувчи кучга
айланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 11 майда 3751-
сонли қарори билан мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси тикланиш ва
тараққиёт фондининг ташкил этилиши иқтисодиётга
киритиладиган
инвестицияларни кўпайишига ва мамлакатнинг инновацион тараққиётига
ўзининг катта ҳиссасини қўшмоқда. Жамғарма устав капиталини 2020 йилда 25
млрд. АҚШ долларига етказиш белгиланган. Жаҳондаги энг йирик суверен
фондларининг активлари қарийб 1,0 трлн. АҚШ долларига етади[2], шунингдек
улар бир мамлакатда бир эмас, бир нечтани ташкил этиши ва давлат маблағлари
қадрини йўқотмаслиги учун жаҳон бозорида бир қатор
инвестицион
операцияларни амалга ошириши мумкин. Мазкур ҳолатлар эса, мамлакатимиз