3.6. Биноларга кириш жойларида тирбандлик юзага келса, ўқувчилар ўқитувчи ва ходимларни, эркаклар эса аёлларни ўзларидан олдин ўтказиб юборишлари лозим.
3.7. Миллий ва умумбашарий қадриятларга хос бўлмаган ёки умумтаълим мактабининг ички муаммоларига тааллуқли масалаларни Интернет тармоғига жойлаштириш ёки ундан турли мақсадлар йўлида фойдаланиш таъқиқланади.
3.8. Компьютерларда таълим муассасасига тегишли бўлмаган маълумотларни, шунингдек, турли кинофильмлар, ноқонуний диний маълумотлар, беҳаё суратлар, миллий, ирқий, этник, диний адоватни тарғиб қилувчи ҳар қандай материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва тарғиб этиш қатъиян ман этилади.
3.9. Ўқитувчилар ва ўқувчилар тасдиқланган машғулотлар жадвали асосида ишга ва дарсга ўз вақтида келиши шарт ва ижодий ёндошган ҳолда иш кунидан ва дарс жараёнидан унумли фойдаланишлари лозим.
3.10. Таълим муассасасида ҳар қандай ҳуқуқбузарлик содир этиш таъқиқланади. Жумладан, туҳмат қилиш, ҳақорат қилиш, жамоа аъзосига маънавий ёки моддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотни тарқатиш, тан жароҳати етказиш, фуқоролик муомаласидан чиқарилган воситаларга оид муносабатларга киришиш (гиёҳванд моддалар, психотропик воситалар ва ҳоказо), ичкиликбозлик, кашандалик, маиший тинчликка тажовуз қилиш, жанжаллашиш, қимор ва тавакалчиликка асосланган бошқа ўйинлар ўйнаш қатъиян ман этилади.
4. Педагог-тарбиячилар ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари
4.1. Педагог-тарбиячилар ва ўқувчиларнинг таълим-тарбия жараёнидаги ўзаро муносабатлари «устоз-шогирд» анъанасига асосланиши лозим.
4.2. Ўқитувчи синфга кириб келиши билан ўқувчилар ҳурмат юзасидан ўринларидан туриб, кутиб олишлари, саломлашишлари, ўқитувчи руҳсатидан сўнг ўринларига ўтиришлари лозим. Синфга кирган ҳар бир катта одамга ҳудди шундай тартибда муносабатда бўладилар.
4.3. Ўқувчилар дарс машғулотлари давомида ўзбошимчалик билан мактабдан чиқиб кетиши таъқиқланади. Сабабсиз дарсга келмаганлиги учун кейинги дарсга киришга рухсатни синф раҳбари ва мактаб маъмуриятининг кўрсатмаси билан амалга ошириш тартибига риоя қилиши лозим. (Агар ўқувчи машғулотга келмаса, бунинг сабабларини исботловчи ҳужжатлар - тиббий маълумотнома ёки ота-онасининг тушунтириш хати синф раҳбарига тақдим этилиши лозим).
4.4. Мактаб ҳудудида ўқувчи-ёшларнинг маънавий-ахлоқий тарбиясига салбий таъсир кўрсатадиган, ахлоқсизлик ва зўравонликни тарғиб этувчи, паст савиядаги «оммавий маданият» элементлари акс этган тасвирлар мавжуд бўлган нашр-матбаа маҳсулотлари (плакатлар, китоблар, рисолалар, буклетлар, дафтарлар, ён дафтарлар, расм дафтарлари ва бошқа) сотилишига ва тарқатилишига йўл қўйилмайди.
4.5. Дарс машғулотини тугаганлигини билдирувчи қўнғироқ ўқитувчилар учун чалинади. Ўқитувчи танаффус бошланиши ва машғулот якунланганлигини эълон қилгандагина, ўқувчиларнинг синфдан чиқишларига руҳсат берилади. Ўқитувчи синфдан чиқаётганда ўқувчилар ўринларидан туриб, ҳурмат кўрсатадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |