Жавоб 69: Юқори хавфли ишларни бажаришга наряд-ижозат берган шахс.
Савол 70: Саноатда ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича қонунчилик ва меъёрий-техник
ҳужжатлар талабларининг бажарилишинингдавлат назоратини қайси орган амалга
оширади?
Жавоб 70:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 10.07.2004 йилдаги “Саноатда,
кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича Давлат инспекцияси фаолиятини ташкиллаштириш тўғрисида”ги №323 Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 29.05.2008 йилдаги “Саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларни хавфсиз олиб бориш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат инспекцияси фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасида “Саноатгеоконтехназорат” ДИ махсус ваколатли орган сифатида аниқланган.
Савол 71: Қандай бахтсиз ҳодисалар текширилмайди ва ҳисобга олинмайди?06.06.1997 йил
№286 сонли(Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва ходимларнинг бошқа хил
зарарланишларини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом”).
Жавоб 71: Табиий ўлим, ўз жонига суиқасд қилиш, жабрланувчининг ўз соғлигига қасддан зарар етказиш ҳолатлари ва жиноятни амалга ошириш мобайнида олинган жароҳатлар текширилмайди ва ҳисобга олинмайди (текшириш органлари маълумотномаси ва суд-тиббий экспертизаси хулосасига асосан).
Савол 72: Айбдорлик аниқланган кундан кейин қанча вақт мобайнида маъмуриятнинг ишчи ёки
хизматчига нисбатан интизомий жазо қўллаш ҳуқуқи бор? (Ўз Р Меҳнат кодексининг
182-моддаси)
Жавоб 72:Бир ой мобайнида.
Савол73:Ишнинг хавфсиз олиб борилиши учун жавобгар шахслар?(“Юқори хавфли ишларга
наряд-ижозат қўллаш тўғрисидаги Низом”)
Жавоб 73: Юқори хавфли ишларни бажаришда ишнинг хавфсиз олиб борилиши учун жавобгар
шахслар – наряд-ижозат берувчи (выдающий наряд-допуск), ишга ижозат берувчи
(допускающий), иш бажарувчи (производитель), ишни бажарувчилар (бригада
аъзолари).
Савол 74:Пудратчи ташкилот томонидан бажариладиган таъмирлаш ишлариқандай ҳужжатлар
асосида амалга оширилади?
(Маъдан ва концентратларни бўлаклаш, фойдали қазилмаларни бойитиш, саралаш ва
майдалашдаги хавфсизлик қоидаларининг 432-§и)
Жавоб 74: Пудратчи ташкилот томонидан бажариладиган таъмирлаш-йиғиш (монтаж)ва такелаж
ишлари бу ишларни хавфсиз бажаришнинг алоҳида услублари кўзда тутилган ва завод
бош муҳандиси тасдиқлагантехнологик карталар асосида бажарилиши лозим. Ушбу
карталар бўлмаган тақдирда таъмирлаш ишлари ёзма нарядлар билан, керак бўлган
ҳолатларда наряд-ижозат расмийлаштирилиб бажарилиши лозим.