Савол4:Меҳнат муҳофазаси ўзида нимани акс эттиради, (ЎзР Меҳнат муҳофазаси
тўғрисидаги қонунининг 2- моддаси)?
Жавоб 4:Меҳнатни муҳофаза қилиш — бу тегишли қонун ва бошқа меъёрий ҳужжатлар асосида
амал қилувчи, инсоннинг меҳнат жараёнидаги хавфсизлиги, сиҳат-саломатлиги ва иш
қобилияти сақланишини таъминлашга қаратилган ижтимоий-иқтисодий, ташкилий,
техникавий, санитария-гигиена ва даволаш профилактика тадбирлари ҳамда воситалари
тизимидан иборат.
Савол5:Муҳандис-техник ходимлар қандай низомлар асосида раҳбарлик қилади, санаб ўтинг?
Жавоб 5:- жиҳозлар ва транспорт воситаларини режали - олдиндан таъмирлаш тўғрисидагиНизом;
халқаро стандартлар бўйича менежмент сифати тизимитўғрисидаги Низом (ИСО
9001:2000);
биркали тизим қўлланилиши тўғрисидаги Низом;
Олмалиқ КМК АЖдамеҳнат мухофазаси бўйича ишларни ташкиллаштириш тўғрисидаги Низом;
Олмалиқ КМК АЖдамеҳнат мухофазаси бўйича ўқитиш ва билимлар синовини ташкиллаштириш тўғрисидаги Низом;
ишлаб чиқаришда ходимлар билан юз берган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа шикастланишларни текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги Низом;
юқори хавфли ишларни бажаришда наряд-ижозат қўлланилиши туғисидаги Низом.
Савол6:Саноат хавфсизлиги, ҳалокат (авария) ва нохуш ҳолат (инцидент) атамаларини
таърифлаб беринг, (ЎзР “ХИЧОларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида”ги қонуниниг
3- моддаси).
Жавоб 6: Саноат хавфсизлиги шахс ва жамият ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб
чиқариш объектларидаги авариялар ва нохуш ҳодисалардан ҳамда уларнинг
оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолатидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авария иншоотлар ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг бузилиши, назорат қилиб бўлмайдиган портлаш ва (ёки) хавфли моддалар ажралиб чиқишидир.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги нохуш ҳодиса хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техника қурилмаларининг ишдан чиқиши ёки шикастланиши, технология жараёни режимидан четга чиқиш, саноат хавфсизлиги соҳасидаги қонун ҳужжатларида, шунингдек меъёрий техник ҳужжатларда кўрсатилган талабларнинг бузилишидир.
Савол 7: Саноат хавфсизлиги декларациясини тузиш учун қандай талаблар мавжуд, (ЎзР
“ХИЧОларнинг саноат хавфсизлиги тўғрисидаг”ги қонунининг 19 - моддаси)?
Жавоб 7:Аҳолини ва ҳудудларни хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялардан муҳофаза
қилишни таъминлаш ҳамда давлат органларини, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш
органларини ва аҳолини саноат хавфсизлигининг ҳолати тўғрисида хабардор этиш
мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилот саноат
хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқади.
Ушбу Қонун 4-моддаси 1-бандининг иккинчи, учинчи ва тўртинчи хатбошиларида кўрсатилган хавфли моддалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган энг юқори нормага тенг ёки ундан ортиқ миқдорларда ишлаб чиқариладиган, фойдаланиладиган, қайта ишланадиган, ҳосил қилинадиган, сақланадиган, ташиладиган, йўқ қилинадиган хавфли ишлаб чиқариш объектлари учун саноат хавфсизлиги декларациясини ишлаб чиқиш шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |