1.3. Етиштириш технологияси
Дуккакликлар билан алмашинадиган экинлар танланганда, уларнинг биологик хусусиятлари ҳамда мазкур туманнинг табиий-иқлим шароитлари хисобга олиниши керак.
Дуккакликлар экиладиган худудларда алмашлаб экишда қуйидаги мақсадлар кузда тутилади: тупроқда кўп миқдорда органик моддалар ва биологик азот тўплаш, тупроқнинг физик хусусиятларини, микробиологик холатинини яхшилаш, органик ва минерал ўғитлардан тўғри фойдаланиш ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш.
Республикамиз шароитида ёзда хаво қуруқ ва иссиқ келгани учун тупроқ таркибида органик моддалар тез парчаланиб кетади. Натижада тупроқнинг физик хусусиятлари тез ёмонлашади, унинг унумдорлиги пасаяди. Шунинг учун алмашлаб экишда, тупроқ стуруктурасини яхшилайдиган ўсимликларни тўғри танлаш керак. Республикамизда дуккакликларга ўтмишдош экин асосан, гўза, шоли, буғдой ва маккажўхори бўлиши мумкин (Нурматова, 2017).
Масалан, соя ўз навбатида жуда кўп ўсимликлар учун яхши ўтмишдош хисобланади, ундан кейин экилган ғалла, гўза ва картошка экинлари экилганда уларнинг хосилдорлиги юқори бўлган. Масалан, соядан кейин экилган сули хосилдорлигига кўра 4,5 центнерга юқори бўлган. Соядан кейин чигит экилганда эса пахта хосилдорлиги гектарига 2,7-3,3 центнергача ошган.
Ерни экишга тайёрлаш. Бу бир қатор комплекс агротехника тадбирларидан иборат бўлиб, у куз ёки қишда ер текислаш, маҳаллий ва минерал ўғитлар солиш, кузги шудгорлаш, лозим бўлган жойларда яхоб суви бериш, шўр ювиш, ерларни кузги ёки кўкламги экиш олдидан текислаш, чизеллаш, бороналаш ва бошқа ишларни ўз ичига олади. Ерни экишга тайёрлаш борасида комплекс табдирлар хар қайси хўжалик учун ишлаб чиқилган алоҳида режа бўйича навбати билан амалга оширилад. Чунки ўсимлик учун зарур бўлган асосий шароит турли туманларнинг тупроқ иқлим шароитида турлича бўлади(Нурматова, 2017).
Тупроқни ишлаш системаси тўғри ташкиллаштирилса, ҳайдалма қатламида нам тўплаш ва уни сақлаб қолиш, бегона ўтларнинг уруғлари ва илдизларини, турли хил касалликларни чақирувчи замбуруғ, вирус ва бактерияларга ҳамда тупроқда қишловчи ҳашоратларни йўқотишга эришилади. Кузда хайдаш олдидан гектарига 8-10 тонна гўнг, фосфорли ўғитлар йиллик нормасини 67-70 % берилади.
Кузда ҳайдалган ерлар баҳорда оби-тобига келиши билан текисланади. Устки қатлами юмшатилади ва нам сақлаш мақсадида бир йўла 1-2 қатор борона босилади. Агар ер қишки ёғин сочиндан кейин зичлашиб қолган бўлса, 10-12 см чуқурликда култиватция қилинади ва изма-из борона босилади. Агар кўклам жуда қуруқ келса, ерни экиш олдидан бороналаш ва бир марта култиватсия қилиб, сўнг мола бостириш хам мумкин.
Экиш муддати. Дуккакликлардан юқори хосил олишда мухим агротехник тадбирлардан бири экишнинг қулай муддатларини билиб олишдир. Экиш муддати ўсимликнинг биологик хусусиятлари, нав белгилари ва мазкур туманнинг табиий-иқлим шароитларини хисобга олган холда белгиланади.
Бир неча йиллар давомида ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатадики сояни энг қулай экиш вақти тупроқнинг 5-10 см юза қатлами 14-160C хароратда қизиган вақти хисобланади. Бу республикамизни аксарият вилоятларида апрел ойининг биринчи ярмига тўғри келади. Тупроқнинг бундай қулай харорати Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида март ойининг охири апрелнинг бошларида бўлади (Нурматова, 2017).
Республикамиз шароитида соянинг бир йилда икки марта экиб дон олиш мумкин. Тажрибаларга асосланиб шуни айтиш мумкинки, такрорий экилган ўсимликларнинг хосилдорлиги бахорда экилганига қараганда бир неча центнер паст бўлади, лекин бунда бир даладан икки марта дон йигиштириб олиш мумкин, Масалан: суғориладиган ерга дастлаб кузда буғдой экиб 40-45 центнер ва ёзда соя экиб, 15-20 центнер дон олиш мумкин.
Хулоса қилиб айтганда, соя эрта бахорда экилганда қулай экиш муддати 1-15 апрел, такрорий экин сифатида экилганда эса 15-20 июн хисобланади. Бу даврда соя уруғларининг ривожланиши учун керак бўлган иссиқлик, намлик, ёруғлик режимлари енг қулай бўлади.
Республикамизнинг барча соя экиладиган хўжаликларида 60-70 см кенгликдаги қатор оралари қулай хисобланади. Бу услубларда экилган соя яхши ўсиб ривожланади., қатор ораларига ишлов бериш, суғориш, озиқлантириш яхши ўтади.
Экиш меъёри ва чуқурлиги. Экиш меъёри ва услуби ўсимликларнинг озиқланиш майдонини белгилайдиган асосий омилларидир. Маълумки хар бир ўсимликнинг хосилдорлиги ва унинг сифатига экиш меъёри, озиқланиш майдони катта таъсир кўрсатади.
Турли хил экиш меъёрлари синаб кўрилган: хар гектар ерга 400, 500, 600, 700 минг дона уруғ ёки 60, 70, 80 ва 100 килограммгача уруғ экилиши оптимал деб хисобланган. Тажрибалар шуни кўрсатганки, экиш меъёри гектарига 500 минг дона уруғгача (70 кг) ошиб борган сари ўсимликнинг бўйи, барглари, ён шохлари сони ва хосил кўрсаткичлари яъни битта ўсимликдаги мевалар (дуккаклар) сони, дуккакдаги донлар сони ва уруғнинг 1000 дона вазни ортиб боради. Бунда озиқланиш майдони эса хар битта ўсимликка 238 см дан тўғри келди. Натижада бу меъёрда экилган соядан гектарига 30-32 центнергача хосил олинади.
Лекин экиш меъёрини гектарига 600 минг дона уруғ (80 кг) хисобига экилганда, ўсимликларни ривожланиши ва хосил кўрсаткичлари яхши бўлди, лекин хосилдорликни ошишига олиб келмади. Бунда гектаридан олинган хосил 28-30 сентнерни ташкил этди (Нурматова, 2017).
Ўтказилган тажрибаларга таяниб шуни айтиш керакки соянинг энг қулай экиш меъёри гектарига 500 минг дона ёки 70 килограмм уруғ ҳисобланади. Аниқ экиш меъёрини белгилаш ва тавсия этиш учун аввал уруғни тозалигини, унувчанлигини, экишга яроқлилигини ва 1000 та уруғ вазнини билаш зарур.
Уларни экишга яроклигини қуйидаги ифода билан аниқланади.
ТУ
эя= _____________________________ =%
100
эя – экишга яроқлигини, %. Т – тозалиги, %, У – униб чиқиш қобилияти, %.
Масалан, тозалиги 98 % униб чиқиш 93 % бўлса экишга яроқлилиги 91,1%.
98 93
эя = ___________________________ = 91,1 %
100
Кўпинча экинларнинг бир гектар ерга экиладиган уруғлари млн доналарда ифодаланади. Экиш меъёри уруғнинг катта-кичиклигига, тупроқ шароитига, экиш усулига, экишга яроқлилигига ва бошқа омилларга боғлик. Одатда экиш меъёри 100 фоиз деб олинади, унга экишга яроқлиги учун кузатиш берилади. Маслан, 1 га ерга 70 кг униб чиқадиган уруғ экилиши лозим, лекин уруғнинг униб чиқиш кобилияти 93% кузатилган экиш меъёри қуйидаги ифодада аниқланади.
эм 100 70 *100
эмт =_______________ =_____________________ = 76,8кг/га
эя 91
эмт – тузатилган экиш меъёри, эм – 1гектарга экилиши лозим бўлган уруғ, кг, эя– экишга яроқлилиги, %.
Экиш меъёри униб чикадиган уруғлар сони билан аниқлаш учун экишга яроқлиги билан бир қаторда 1000 дона уруғ вазнини хам билаш лозим.
Сонларда кўрсатилган экиш меъёри қуйидаги ифода билан хисобланади.
М К 100
эм= ____________________________ = кг/га
эя
Эм – экиш меъёри, М-1000 та уруғнинг вазни, К – бир гектарга экиладиган уруғ сони, млн, эя – экишга яроқлиги, %.
Масалан, 1000 дона уруғ 145 г, уруғнинг экишга яроқлиги 91 % бўлган ва 500 минг дона уруғ экилиши лозим, бундай холда экиш меъёри гектарига.
145 500 100
эм =______________________ = 79,6 кг/га
91
Экиш чуқурлиги, соғлом бақувват нихолларни ундириб олишда катта рол ўйнайди. Уруғ экилганда униб чиққунгача бўлган даврнинг канчалик чўзилиши хам экиш чуқурлигига боғлик. Экиш чуқурлиги тупроқнинг типига, намлигига ва хароратига боғлиқ.
Агарда тупроқнинг таркиби енгил қумок ва қумлок бўлса, бу вақтда эрта баҳорда экиладиган уруғлар 6-8 см чуқурликка экилади.
Механик таркиби соз бўлган бўз тупроқли ерларда соя асосан 4-5 см оғир тупроқларда 3-4 см чуқурликда экилади.
Соя ерга экилганда экиш чуқурлиги 6-7 см бўлиши лозим, акс холда тупрокнинг юза қатламидаги намлик тез буғланиб, уруғлар тезда униб чиқмайди. Сояни экиш учун республикамизда алохида махсус сеялкалар яратилгмаган, шунинг учун хам маккажўхори, лавлаги, гўза сеялкаларидан соя экиш учун фойдаланилади. Энг мос келадиган маккажухори экиш учун мослашган СПЧ-6м маркали сеялкадир (Панжиев ва бошқ,2006).
Дон сеялкалари бошқа сеялкаларга қараганда бир мунча осон мослаштирилади ва у нисбатан кўпроқ экиш меъёрини таминлайди. Бу сеялканинг камчилиги тупроққа уруғни бир қалинликда ташламайди. Уруғлар қалин, сийрак бўлиб тушади ва тушиш пайтида бир қисми шикастланади. Шунинг учун хам экиш дон сеялкаларида олиб борилганда, албатта, меъёрини 10-12% ошириш зарур.
Хулоса қилиб айтганда, оч тусли бўз тупроқли ерларида соянинг эрта ва ўрта пишар навлари учун энг қулай экиш меъёри гектарига 500-550 минг унувчан уруғ, ўрта ва кеч пишар навлари учун эса, 450-500 минг унувчан уруғ хисобланади.
Бир сўз билан айтганда экиш меъёри шундай бўлсинки, сояни йиғиштириб олиш вақтида гектарида эрта пишар навларда 450-500 минг дона ва кеч пишан навларда 400 минг дона ўсимлик бўлиши лозим.
Ўғитлаш. Маҳаллий ўғитлардан гўнг, паррандалар тезаги ва компостни қўллаш мумкин. Булар ичида энг самарадорлиги гўнг ҳисобланади.
Маълумки, гўнг таркибида барча ўсимликларни ўсиб ривожланиши учун зарур бўлган азот, фосфор, калий ва бошқа моддалар бўлади. Гўнг ўсимликларга озиқ бўлишидан ташқари, ундаги органик моддалар тупроқ структурасини яхшилаб, унумдорлигини оширади. Гўнг солинган тупроқ ғовак, сувни яхши ўтказадиган ҳамда намни узоқ вақт сақлаб турадиган холга келади. Далага солинган минерал ўғитларнинг ўсимликлар томонидан ўзлаштирилишига ёрдам беради. Чиритилмаган гўнгни солиш тавсия этилмайди, чунки далаларни бегона ўтлар босиб кетади.
Соя минерал ўғитларга талабчан, айниқса азотли ўғитга, чунки дони
таркибида оқсил миқдори юқори. Сояни илдизида туганак бактериялар ривожланса симбиотик азотфиксатор бактерияси билан эмланган бўлса ва хаводаги молекуляр азотни яхши ўзлаштирса ўзини азотга бўлган талабни 70-75% қондиради. Шунинг учун ўсимликларга азотни қолган 25-30% ни ўсимликни бошланғич ўсув даврида экиш билан биргаликда ва биринчи ишловда берилади (Салтас, Сомов. НТИ, йил).
Агарда уруғлар нитрагин билан эмланмаган бўлса, туганак бактериялар ривожланмаса унда азотли ўғитни тўлиқ йиллик меъёрини бериш керак. Минерал ўғитларни йиллик нормасини белгилаш учун аввало етиштирилган хосил билан тупроқдан ўзлаштирилган азот, фосфор ва калийни меъёрини аниқлаш керак.
Шунга қараб мавсум давомида гектарига бериладиган минерал ўғитлар меъёри белгиланади. Масалан, 1 тонна соя дони ва шунга мувофиқ ер устки массаси тупроқдан 80-85кг азот, 30-35 кг фосфор, 36-40 калий ва 70-70 кг калций ўзлаштиради.
Шундай экан, гекаридан 3 тонна дон олиш режалаштирилган бўлса, шу миқдорга кўпайтириб ўғитларни қўллаш меъёри тавсия этилади.
Қатор ораларига ишлов бериш ва суғориш
Культивация қаторларига ишлов беришнинг асосий омили ҳисобланади.
Биринчи культивация соя нихоллари текси униб чиққан пайтда ўтказилиб, бегона ўтларга қарши хар бир қатор орасига иккитадан (ўнақай ва чапақай) бир томонлама текис кесувчи органлар (пичоқлар-бритвалар) нихоллар жойлашган қатордан 7-10 см масофада 6-8 см чуқурликка, қатор ўртасини ишлар учун "гоз панжали" ишчи орган 10-12 см чуқурликка ўрнатилади. Кейинги култиватцияларда соя нихоллари ўсиб борган сари, ҳимоя зонасини хам ошириб бориш керак, илдизларни шикастлантирмаслик учун. Суғоришдан сўнг култиватция қилинганда тупроққа юмшатувчи ишчи органлар билан ишлов берилади. Мавсум давомида соя қатор оралари 3-4 марта култиватсия қилиниб, озиқлантирилади. Шароитга қараб бир-икки марта ўтоқ ва чопиқ килинади. У қатор билан бу қатордаги соя бир-бирига туташиб кетганда қатор ораларига ишлов бериш тугалланади (Нурматова,2017).
Хосилни йигиб олиш ва нобудгарчиликка қарши кўрашиш
Етиштирилган хосилни ўз вақтида нобудгарчиликсиз йиғиб-териб олиш ҳам муҳим агротехник тадбирлардан биридир. Аввалги даврида ҳам бугунги кунда хам сояни асосан СК-5м "Нива", Дон-1500, Енисей-1200 ва Кейс ғалла комбайинларида тўғридан-тўғри ўриб, янчиш йўли билан амалга оширилади.
Соя донини йиғиштираётганда 12-20 % дон нобуд бўлмоқда. Бунинг асосий сабаби соя дуккакларининг (меваларининг) ер юзасига яқин жойлашишидир.
Маълумки, соя дуккакларининг 6-12 % тупроқ юзасидан 5-15 сантимерт юқорида жойлашади, комбайнлар эса бугдой ва бошқа дон экинларни 14-16 см баландликда ўришга мослашган. Бу холда ўсимликнинг пастки қисмида жойлашган дуккаклар ўрилмасдан қолиб кетиши табиийдир. Сояни ўраётган пайтда комбайнларнинг юриш тезлиги соатига 3,5-4 километрдан ошмаслиги керак.
Мадомики, бу тезлик соатига 7 км га оширилар экин у пайтда доннинг нобуд бўлиши 1,5 марта кўпаяди(Ёрматова,2021).
Дон комбайнларида соя йиғиштирилиб олинаётганда нобудгарчиликни камайтириш учун қуйидаги ишларни амалга оширишни тавсия этилади. Бунинг учун жаткаларни энг пастга тушириб, мотовила планкасига эни 100-150 мм бўлган резина қайишлар тақилади. Бунда комбайнлар жуда секин харакатланиши лозим. Доннинг мадаланиб кетишини камайтириш учун янчиш аппаратида барабанларнинг айланиши минутига 450-500 мартадан ошмаслиги керак. Янчиш аппаратининг кириш оралиғи 40 миллиметр, чиқиш оралиғи эса 28 сантиметр қилиб тўғриланиши зарур.
1- жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |