Тасдиқлайман” Кафедра мудири доц. К. К. Назаров 2022 й. Би


Симбиотик азотфиксатор бактерияларини қўллаш



Download 0,53 Mb.
bet6/15
Sana14.07.2022
Hajmi0,53 Mb.
#794425
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
Зухра охирги

1.4. Симбиотик азотфиксатор бактерияларини қўллаш
Қишлоқ хўжалигида органик, минерал, кўкат ўғитлардан ташқари, кейинги йилларда дуккакли экинлар хосилдорлигини ошириш учун симбиотик азотфиксатор бактерия препарати ҳам кенг қўлланилмоқда. Азотфиксатор бактериялари асосан дуккаклар оиласига мансуб бўлган ўсимликларнинг илдизида ривожланади.
Симбиотик азотфиксатор – бактериялар асосида яратилган биопрепаратлар суюк, паста, қуруқ, торфсимон, тупроқсимон куринишда ишлаб чиқилади.
Республикада нитрагиннинг суюқ тури (суспензия) ишлаб чиқарилар эди, Россияда ҳозир хам ишлаб чиқарилмокда - қуруқ (ризобин) ва торфли (ризоторфин). Хозирги вақтда ризоторфин энг кўп қўлланилади. Ризоторфин намлиги 50-55 фоизли холатда сочилувчан кулга ўхшаган масса, полиэтилен халтачаларда 200-400, 800-1000 граммдан кадокланади. Қозоғистонда паста ва қуруқ (АКS) холда нитрагин ишлаб чиқарилади. Лекин улар таркибидаги бактериялар кислотали тупроқларга мослашган, Ўзбекистоннинг ишқорий,шўрланган тупроқларида натижа бериш мавхум.
Дуккакли экинлар учун тайёрланган ризоторфин +15 0C дан юқори бўлмаган ҳароратда қоронғи ва қуруқ хоналарда, захарли моддалардан алоҳида сақланиши зарур. Уни сақлаш муддати 9 ой. Бир грамм ризоторфинда камида 2,5 млрд актив туганак бактериялари мавжуд.
Бир гектарга мўлжалланган уруғга ишлов бериш учун 200 г ризоторфин қўлланилади. Экинлар уруғига экиш олдидан ишлов бериш қуйидагича амалга оширилади. Бир гектарга мўлжалланган (200 г) нитрагинни 2-3 л сувга аралаштириб, ундан сўнг суспензия чўкма хосил қилишга йўл қўйилмасдан уруғ устига пуркалади ёки сепилади ва уруғ яхшилаб аралаштирилади токи азотфиксатор ҳамма уруғлар сиртига ёпишмагунча. Уруғни белкуракда ёки уруғ дорилаш машиналарида худди уруғни дорилагандек аралаштирилади (Нурматова, 2017).
Ризоторфин билан ишланган уруғлар ўша куниёқ нам тупроққа экилиши керак. Нитрагин билан эмланган уруғларга тўғридан-тўғри қуёш нури тушмаслиги керак, акс холда бактерияларни нобуд бўлишига олиб келади.
Хар бир далага тракторларни киритилишини камайтириш, култиватция, озиқлантириш, суғориш учун эгат олишни бир йўла ўтказилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Бу ёнилғи мойлаш махсулотларини тежашга эришилади ва тупроқни зичланиб кетишини олдини олади.
Сояни суғориш. Ўрта Осиё республикаларида жумладан республикамиз шароитида сояни суғормасдан етиштириб бўлмайди. Вегетация давомида сув катта аҳамият касб этади. Бинобарин сув етарли бўлса, соянинг ҳаёти нормал кечади. Сув етишмаса у ўсишдан, хосил тугишдан тўхтайди, сўлийди, хатто қуриб қолади. Сўлиган ўсимлик гулларни ташлаб юборади. Сояни сувга бўлган талаби иқлим шароитига, тупроқнинг сув сиғимига, тупроқ унумдорлигига, сизот сувларининг жойлашиш чуқурлигига, шўрланиш даражасига, қўлланиладиган агротехникага, экилган соя навининг биологик хислатига боғлиқ бўлади. Суғориш меъёри соянинг ривожланиш фазаларини хисобга олган холда белгиланади. Суғориш меъёри енгил (қумли ва қумоқ) тупроқларда соя гуллашига қадар гектарига 350-400 м3, гуллаш ва мева тугиш (дуккакланиш) даврида 450-500 м3, хосили пишиш даврида 300-350 м3, механик таркиби оғир тупроқларда эса фазалар бўйича қуйидагича 400-450м3/га, 500-550 м3/га ва 350-400 м3/га (Ёрматова,2021).
Соя барглари сарғайиб, дуккаклари пиша бошлаган даврда унинг сувга бўлган талаби сусаяди. Суғоришни соя дуккакларининг пишишига 12-15 кун қолганда тўхтатилади. Бундан олдин тўхтатилса сояни йигиштириб олиш даврида дуккаклари очилиб-чатнаб кетиши мумкин.
Соя нафақатгина тупроқ намлигига хатто хавонинг намлигига хам талабчандир. Юқорида қайд қилганимиздек сояни суғориш меъёри гектарига унча катта эмас. Шунинг учун тез-тез суғориб турилса, соя ўсаётган майдонларда микроклимат вужудга келади. Бу сояни ўсиш ва ривожланишга янада яхши таъсир кўрсатади. Сояни вегетатция даврида иқлим шароитини хисобга олиб 5-6 марта суғориш тавсия этилади. Шундагина соядан кўзланган, сифатли ва мўл хосил олиш мумкин.
Ризобиал бактериялар ва дуккакли ўсимликлар симбиози муаммолари ва истиқболларини ҳамда атмосфера азотини фиксация қилучи бактериялар асосида биопрепаратлар яратиш истиқболларини ўрганиш суғориладиган ерларда соядан юқори ҳосил олиш мақсадда соя инокулятини ишлаб чиқариш технологиясини такомиллаштириш лозимлигини кўрсатади, чунки у азотли ўғитларни тежашга ва соянинг хосилдорлигини оширишга имкон беради. Лекин, ҳозирда ишлаб чиқариш талабларига жавоб берадиган соя инокуляти республикамизда яратилмаган. Шу сабабли туганак хосил қилувчи бактериялар асосида ресурстежамкор технологияни ишлаб чиқиш, қўлланилаётган азотли минерал ўғитлар меъёрини кескин камайтириш, тупроқ унумдорлигини оширишга ҳизмат қилади.

II-БОБ. Ҳисобий ташкилий Бўлим


2.1. Тадқиқот объекти
Ушбу тадқиқот объекти сифатида Bradyrhizobium japonicum бактерия штаммидан фойдаланилди.

Download 0,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish