Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Малакали мутахассис кадрлар тайёрлашнинг илмий-назарий, амалий асослари А.Ш.Жумаев, З.К.Исмоилова, М.Курбанов, О.Мусурмонова, У.И.Махкамов, Ш.Мардонов, Н.Ортиков, Д.Рўзиева, Г.Ж.Туленова, Қ.Қ.Қуранбоев ва бошқаларнинг илмий-тадқиқот ишларида тадқиқ қилингин.
Инновацион таълим кластерини татбиқ этишнинг назарий-методологик асослари Ғ.Мухамедов, У.Хўжамқулов, Ш.Ботирова, С.Тоштемирова, А.Х Боймуродов, Д.Э. Қаршиева каби тадқиқотчиларнинг ишларида ёритилган.
МДҲ олимлари Д.Богоявленская, П.Соловей, Ф.Р.Караева, Т.И.Шамова, А.П. Майер каби олимлар томонидан талабаларда интеллект ва ижодийликни ривожлантиришнинг назарий асослари тадқиқ этилган.
Кластер ёндашувини таълим жараёнига татбиқ этишнинг илмий асосларини М.Терешин, В.М. Володин, А.В.Смирнов, М.В.Журавлёвалар асослаган.
Хорижий олимлар J.Piaje, N.Cantor, J.Kihlstrom, B.S.Epstein, W.L.Stern, J.W.Fritz, Д.Векслер, С Канадзава, Ч.Спиремен, Терстоун, Х.Гарднер, Леви-Брюль, Ж.В.Гетзелс, П.W.Жаcксон, Э.П.Торранcе, П.Маерн, Д.Гоулман, Ч.Кант интеллект тушунчаси ва уни ривожлантириш босқичлари бўйича илмий изланишлар олиб борган.
М.Портер, S.Rosenfeld, Дж.Маер, Д.Краузо, М.Wаллач, Т.Циканлар кластерни географик жойлашуви ва ўзаро боғлиқлиги туфайли синергетик таъсирга эгалигини тавсия этган.
Диссертация тадқиқотининг диссертация бажарилган олий таълим муассасасининг илмий-тадқиқот ишлари режалари билан боғлиқлиги.
Тадқиқот иши Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика университети илмий тадқиқот режаларига мувофиқ “Талабаларнинг интеллектуал -ижодий қобилиятини ривожлантиришда кластерли ёндашувдан фойдаланиш” (2017-2019 йиллар) мавзусидаги илмий тадқиқот доирасида бажарилган.
Тадқиқотнинг вазифалари:
талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантиришнинг педагогик-психологик шарт-шароитларини аниқлаштириш;
талабаларда ижодий қобилиятни ривожлантиришда кластерли ёндашув тамойилларини аниқлаш ва технологияларини такомиллаштириш;
талабаларда интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш моделини такомиллаштириш;
талабаларни интеллектуал-ижодий қобилиятини кластерли ёндашув асосида ривожлантиришга оид тавсиялар ишлаб чиқиш.
Тадқиқотнинг объекти сифатида сифатида педагогик олий таълим муассасалари талабаларида интеллектуал-ижодий қобилиятни ривожлантириш жараёни белгиланиб, тажриба-синов ишларида Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Гулистон ва Андижон давлат университетининг 344 нафар 1-2 босқич талабалари иштирок этди.
Do'stlaringiz bilan baham: |